Get Mystery Box with random crypto!

Taomlanish ilmi

Telegram kanalining logotibi taomlanish_ilmi — Taomlanish ilmi T
Telegram kanalining logotibi taomlanish_ilmi — Taomlanish ilmi
Kanal manzili: @taomlanish_ilmi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.93K
Kanalning ta’rifi

📚 Taomlanishga oid tasdiqlangan tibbiy-ilmiy ma'lumotlar berib boriladi.
🍏 Ongli ozish: @doctorferuz
🍋 Instagram: instagram.com/doctorferuz
🍅 YouTube: youtube.com/@doctorferuz
⚖️ TMI: @tanamassaindeksi_bot
📥 Reklama: @taomlanish_ads

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 76

2021-12-11 18:01:40
Ошхонада идиш-товоқларнинг макруҳлари.

Устоз Муҳаммадлатиф домла ўғли Абдулҳамид Жуман

Манба: safina.uz

Таомланиш илми
26.4K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-12-11 14:53:25 Тўғри овқатланиш!

Таом — организмдаги ҳужайралар қурилишида, янгиланишида ҳамда энергия билан таъминлашда ҳаётий муҳим манбадир. Таом таркиби ҳаттоки кайфиятимизга таъсир қилади. Шунинг учун ҳам тўғри овқатланиш соғлом ҳаёт тарзининг асосий омили ҳисобланади.

Кимлар кўпроқ тўғри таомланиш хақида ўйлаши ва унга амал қилиши керак?
✓ Ортиқча тана вазнидан халос бўлиб, озмоқчи бўлганлар;
✓ Соғлом турмуш тарзига ўтмоқчи бўлганлар;
✓ Спорт билан шуғулланувчилар, нормал қоматни ушлаб туришни хоҳлаганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида саломатлигига жиддий зарар етишини олдини олмоқчи бўлганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида пайдо бўлган саломатлигида мавжуд муаммоси борлар;
✓ Ўзини ва оиласини соғлом турмуш тарзи билан одатлантирмоқчи бўлганлар.

Ортиқча тана вазни бу нафақат эстетик ва гўзал кўринишдан чеклайди, балки, аъзолар саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади.
Албатта тўғри овқатланиш бу жудаям кенг тушунча бўлиб, бир неча аспектларни ўз ичига олади.
Мен сизларга умумий ва универсал бўлган қоидаларни келтираман, бу деярли барчага қўл келади. Мақолани ўқиб бўлгач Сиз, бундан кейин, овқатланиш рационини организмингизга мос равишда бемалол режалаштиришингиз мумкин бўлади.

2 этап ва 10 та қадамдан иборат.

Этапларга бўлиб ўрганиш, соғлом овқатланиш принципларига ўта олмаганлар ёки ўтишга қийналаётганлар учун қўл келади. Сиз ушбу мақолани ўқиб бўлиб, овқатланишингизни тўлиқ ўзгартиринг! 

1–ЭТАП. Хаммаси ўз қўлингизда, ўзингизга ишонинг!
Бу этапда бир нечта қоидаларга амал қилиш билан сиз, ортиқча тана вазнидан халос бўласиз, организмни тозалайсиз, "ақлли" рационга эга бўласиз.

1–қадам: менюдан "овқат чиқиндилари"ни олиб ташлаш!
• шакар ва шакарли маҳсулотлар
• оқ ундан тайёрланган пишириқлар
• колбаса, ярим фабрикант гўшт маҳсулотлари
• фастфудлар (картошка фри, гамбургер, снек...)
• ширин соклар, газли ва рангли сувлар
• майонез, кетчуп, нотабиий соуслар
Биринчидан, бу маҳсулотлар организм учун фойдасиз ва аҳамиятсиздир.
Иккинчидан, булар юқори калорияли маҳсулотлар бўлиб, тезда ёғ тўқималарига айланади.
Учинчидан, бу маҳсулотлар организмни тўйинтирмаганлиги сабабли очлик ҳисси яна пайдо бўлиб, нормадан кўп еб қўйиш эҳтимоли бор.
Ушбу маҳсулотлардан воз кечиб, тўғри овқатланишга ва озишга биринчи энг катта қадамни қўйган бўласиз.

2–қадам: Алкоголь махсулотларидан бутунлай воз кечиш. Бунга алоҳида тўхталиб ўтиришни ҳожати йўқ деб ўйлайман.

3–қадам: Ичимлик сувини истеъмолини тўғрилаш.
Бир тарафдан осон, бошқа тарафдан озиш учун жудаям самарали! Сабаби, сув метаболизмни барча босқичларида қатнашади, ёғларни эритади, иштаҳани бўғиб, кўп еб қўйишни олдини олади. 
Калорияси — 0 га тенг.
Кунда 8 стакан (250 мл.дан) сув ичинг. Буни одатга айлантиринг. 
Қоидаси:
• уйқудан туриб 1 стакан
• овқатланишдан 20-30 дақиқа олдин 1 стакан
• жисмоний юкламадан олдин ва кейин 1 стакандан 
• ухлашдан 30-60 дақиқа олдин 1 стакан сув ичинг.
Эсингиздан чиқмаслиги учун телефонингизга эслатма қўйиб қўйинг ёки махсус эслатиб турувчи дастурлардан фойдаланинг.

Давоми бор...

Таомланиш илми
17.8K viewsedited  11:53
Ochish/sharhlash
2021-12-11 12:47:52
Помидор таркибидаги ликопин жигар саломатлигини сақлашга ёрдам беради

Тажрибада, лаборатория сичқонларини таомларига ликопин моддасини сақловчи кукун қўшиб берилди. Бунга параллель равишда, сичқонларни, жигар касалликлари хавфини оширадиган шароитга жойлаштирилди.

Олинган натижаларга кўра, ликопин жигарни ёғли гепатози, ўсма каби касалликлари ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтирган ва ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатган.

Ликопин помидорда рекорд даражада кўп бўлади, бундан ташқари гуава, анор, тарвуз, грейпфрут ва қизил булғорда ҳам мавжуд.
Дорихоналардан ликопинни кукун кўринишида олсангиз ҳам бўлади.

Таомланиш илми
16.5K views09:47
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:39:33
Хотирани кучайтирувчи ва бош мия фаолияти учун энг фойдали маҳсулотлар

• Какао
• Исмалоқ (шпинат)
• Ёғли балиқ (Омега-3 га бой)
• Черника
• Зиғир мойи
• Тухум сариғи
• Ёнғоқлар (грек ёнғоғи, писта, бодом, ...)
• Ёрмалар (нерв тизими учун энг зарур В гуруҳ витаминларига бой)

Таомланиш илми
18.9K views06:39
Ochish/sharhlash
2021-12-11 07:44:16 Эслаб қолинг

Қўшимча витамин ва минераллар қабул қилаётган бўлсангиз, овқатланиш орасида ёки овқатдан сўнг дарҳол, етарли миқдордаги (200 мл) суюқлик билан ичиш керак. Оч қоринга қабул қилиш мумкин эмас!

Таомланиш илми
17.4K viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash
2021-12-10 17:10:19
Оч танда — соғлом ақл!

Ҳадиси шарифда: «Еру осмон орасидаги жамики яхшиликларнинг боши очликдандир. Еру осмон орасидаги барча фисқу фужур ва ёмонликлар манбаи тўқликдандир», дейилган. Дарҳақиқат, кам ейиш соғлиқ гарови, пулу молнинг исроф бўлмаслиги, ғафлатдан қутулиш, барча яхшиликлар боши, тану жоннинг саломатлиги боисидир. Яъни кам емоқнинг ўзи шифодир, чунки давонинг асли парҳездир.

Таомланиш илми
22.3K views14:10
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:21:49 "Ярим порция" 10 кунлик БЕПУЛ марафонига старт берилганига 6 кун бўлибди. Шу вақт ичида ўзингизда қандай ўзгаришларни ҳис қилдингиз? Марҳамат, изоҳларда қолдиринг

Каналга эндигина обуна бўлганлар учун марафон шартлари қуйидаги линкда https://t.me/taomlanish_ilmi/1151

Бўшашмаймиз! 4 кундан кейин янги марафон бошлаймиз!
17.6K viewsedited  11:21
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:37:54
Анас ибн Молик айтадиларки: "Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч ёлғиз овқатланмас эдилар".
Шу маънода бир ҳадиси шарифларида: "Таомнинг яхшиси кўпчилик билан баҳам кўрилганидир" – деб марҳамат қилганлар.

Таомланиш илми
18.7K views10:37
Ochish/sharhlash