Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри овқатланиш! Таом — организмдаги ҳужайралар қурилишида, | Taomlanish ilmi

Тўғри овқатланиш!

Таом — организмдаги ҳужайралар қурилишида, янгиланишида ҳамда энергия билан таъминлашда ҳаётий муҳим манбадир. Таом таркиби ҳаттоки кайфиятимизга таъсир қилади. Шунинг учун ҳам тўғри овқатланиш соғлом ҳаёт тарзининг асосий омили ҳисобланади.

Кимлар кўпроқ тўғри таомланиш хақида ўйлаши ва унга амал қилиши керак?
✓ Ортиқча тана вазнидан халос бўлиб, озмоқчи бўлганлар;
✓ Соғлом турмуш тарзига ўтмоқчи бўлганлар;
✓ Спорт билан шуғулланувчилар, нормал қоматни ушлаб туришни хоҳлаганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида саломатлигига жиддий зарар етишини олдини олмоқчи бўлганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида пайдо бўлган саломатлигида мавжуд муаммоси борлар;
✓ Ўзини ва оиласини соғлом турмуш тарзи билан одатлантирмоқчи бўлганлар.

Ортиқча тана вазни бу нафақат эстетик ва гўзал кўринишдан чеклайди, балки, аъзолар саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади.
Албатта тўғри овқатланиш бу жудаям кенг тушунча бўлиб, бир неча аспектларни ўз ичига олади.
Мен сизларга умумий ва универсал бўлган қоидаларни келтираман, бу деярли барчага қўл келади. Мақолани ўқиб бўлгач Сиз, бундан кейин, овқатланиш рационини организмингизга мос равишда бемалол режалаштиришингиз мумкин бўлади.

2 этап ва 10 та қадамдан иборат.

Этапларга бўлиб ўрганиш, соғлом овқатланиш принципларига ўта олмаганлар ёки ўтишга қийналаётганлар учун қўл келади. Сиз ушбу мақолани ўқиб бўлиб, овқатланишингизни тўлиқ ўзгартиринг! 

1–ЭТАП. Хаммаси ўз қўлингизда, ўзингизга ишонинг!
Бу этапда бир нечта қоидаларга амал қилиш билан сиз, ортиқча тана вазнидан халос бўласиз, организмни тозалайсиз, "ақлли" рационга эга бўласиз.

1–қадам: менюдан "овқат чиқиндилари"ни олиб ташлаш!
• шакар ва шакарли маҳсулотлар
• оқ ундан тайёрланган пишириқлар
• колбаса, ярим фабрикант гўшт маҳсулотлари
• фастфудлар (картошка фри, гамбургер, снек...)
• ширин соклар, газли ва рангли сувлар
• майонез, кетчуп, нотабиий соуслар
Биринчидан, бу маҳсулотлар организм учун фойдасиз ва аҳамиятсиздир.
Иккинчидан, булар юқори калорияли маҳсулотлар бўлиб, тезда ёғ тўқималарига айланади.
Учинчидан, бу маҳсулотлар организмни тўйинтирмаганлиги сабабли очлик ҳисси яна пайдо бўлиб, нормадан кўп еб қўйиш эҳтимоли бор.
Ушбу маҳсулотлардан воз кечиб, тўғри овқатланишга ва озишга биринчи энг катта қадамни қўйган бўласиз.

2–қадам: Алкоголь махсулотларидан бутунлай воз кечиш. Бунга алоҳида тўхталиб ўтиришни ҳожати йўқ деб ўйлайман.

3–қадам: Ичимлик сувини истеъмолини тўғрилаш.
Бир тарафдан осон, бошқа тарафдан озиш учун жудаям самарали! Сабаби, сув метаболизмни барча босқичларида қатнашади, ёғларни эритади, иштаҳани бўғиб, кўп еб қўйишни олдини олади. 
Калорияси — 0 га тенг.
Кунда 8 стакан (250 мл.дан) сув ичинг. Буни одатга айлантиринг. 
Қоидаси:
• уйқудан туриб 1 стакан
• овқатланишдан 20-30 дақиқа олдин 1 стакан
• жисмоний юкламадан олдин ва кейин 1 стакандан 
• ухлашдан 30-60 дақиқа олдин 1 стакан сув ичинг.
Эсингиздан чиқмаслиги учун телефонингизга эслатма қўйиб қўйинг ёки махсус эслатиб турувчи дастурлардан фойдаланинг.

Давоми бор...

Таомланиш илми