2021-12-18 06:42:45
Аллоҳ берган умрни яшаб Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:Боши(давоми)– Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
– Шивит (укроп) истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
– Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
– Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган;
– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
– Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз «Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қон бузилиши мумкин;
– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир;
– Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин;
– Овқатдан сўнг
дуо ўқиб, Аллоҳга шукр қилинг.
«Ҳилол» журналининг 8-сониданТаомланиш илми
26.4K viewsedited 03:42