Get Mystery Box with random crypto!

Taomlanish ilmi

Telegram kanalining logotibi taomlanish_ilmi — Taomlanish ilmi T
Telegram kanalining logotibi taomlanish_ilmi — Taomlanish ilmi
Kanal manzili: @taomlanish_ilmi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.32K
Kanalning ta’rifi

📚 Taomlanishga oid tasdiqlangan tibbiy-ilmiy ma'lumotlar berib boriladi.
🧠 Ongli ozish: @doctorferuz
🍋 Instagram: instagram.com/doctorferuz
🍅 YouTube: youtube.com/@doctorferuz
⚖️ TMI: @tanamassaindeksi_bot
📥 Reklama: @taomlanish_ads

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 70

2021-12-22 14:36:36
Қабзиятда Инулин 

Инулин — бу энг машҳур пребиотиклардан бири бўлиб, микробиомани яхшилайди ва ич қотишини олдини олади. У кўплаб ўсимликлар таркибида мавжуд бўлиб, юқори концентратсияларда у фақат бир неча ўсимликларда бўлади, жумладан:
- Пиёз, саримсоқ
- Сачратқи (цикорий)
- Момоқаймоқ (одуванчик)
- Топинамбур
- Сарсабил (спаржа)
- Банан

Бундан ташқари, таркибида инулин юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш суякларни мустаҳкамлайди, (сабаби кальцийни сўрилишини яхшилайди) ва қондаги триглицеридлар миқдорини пасайтириб, юрак хасталиклари хавфини камайтиради.

Инулинни дорихоналардан ҳам топиш мумкин!

Таомланиш илми
17.6K viewsedited  11:36
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:56:19 Болакайни юриб кетишига кўмаклашиб, дунё ва охиратда қадамларингизни енгил қилишини Аллоҳдан сўраш учун имконият! Моддий ёрдам бера оладиган инсонлар бўлса, бефарқ бўлмайлик @ti_ehson
Оз-оздан кўпчиликники денгиз бўлади!
16.4K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:17:56
Балиқ таркибидаги омега–3 ёғ кислотаси юрак ишига ижобий таъсир кўрсатади. Ижобий таъсирга эришиш учун ҳафтада 2 маротаба балиқ истеъмол қилиш керак!

Таомланиш илми
19.8K views08:17
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:01:06
Мушаклар ўсиши учун ва тонусини сақлаш учун 3 та фойдали маҳсулот

Банан. Мушак массаси йиғиш учун керак бўладиган "тез" углеводлар манбаидир.

Гўшт. Мушак массасини ортиши учун керак бўладиган креатинни табиий манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари креатин — энергетик ва мушаклар қисқаришида асосий роль ўйнайди.

Тухум. Мушаклар ўсиши учун тухум ейиш тавсия қилинади. Тухум оқсиллари тез ҳазм бўлади.

Таомланиш илми
20.5K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:31:06
Қиш ва Ёз мавсуми учун кондиционер

Деворга ўрнатилади. Хона ҳавосини тозалаш ҳусусиятига ҳам эга!

Афзалликлари:
✓ Тўрт хил режимда ишлайди
✓ Пульт орқали бошқарилади
✓ 25–30 квадратни иситади
✓ 1–2 КВ (токни тежайди)
✓ Иситиши +40, Совутиши +16 гача

Маҳсулотга 1 йил кафолат берилади!

Эски нарх: 1 499 000 сўм
Акциядаги нархи: 1 100 000 сўм

БАТАФСИЛ:
+998900261198
+998912513373

Акция нархида буюртма беришга шошилинг

Маҳсулотни қўлга олганда тўлов қиласиз!

@temur_kom
https://t.me/brendshooponline

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мутлақо бепул!
19.0K views05:31
Ochish/sharhlash
2021-12-22 06:58:10
Асални сифатини текширишни 3 та оддий усули

Ҳозирда ёлғон йўл билан асални сифатли деб сотадиган "тадбиркор"лар кўпайди. Асални қанчалик сифатли эканини билиш учун сизга бир неча дақиқа, сув, олов ёки сирка (уксус) керак бўлади.

Сирка: озгина асалга уксус эритмасини аралаштиринг, агар аралашма кўпикланишни бошласа демак асалга бошқа қўшимчалар қўшилган.

Олов: бу эксперимент учун учига пахта ўралган таёқча олинг ва асалга ботиринг. Бундан кейин уни ёқинг. Агар асал ёнса маҳсулот сифати юқори бўлади. Паст сифатли асал яхши ёнмайди ёки умуман ёнмайди.

Сув: озгина асални олинг ва идишга сув билан солинг. Юқори сифатли асал қийин эрийди. Агар таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштиргич бўлса у тез эрийди ва сувда оқ доғлар қолади.

Таомланиш илми
28.0K viewsedited  03:58
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:30:36
Бўлиб-бўлиб ейиш — ўтмиш афсонасими?

1960 йилларда ўтказилган тадқиқотда, олимлар "таомни бўлиб-бўлиб истеъмол қилиш организмда ортиқча тана вазни йиғилишига тўсқинлик қилади" деган хулосага келишган.

1997 йилда "The British Journal of Nutrition"да Отель–Дье клиникаси француз мутахассислари «Таом истеъмол қилишлар сони ва энергетик баланс» номи остида мақола чоп этишди. Унда айтилишича, тана вазни — таом истеъмол қилишлар тезлигига (сонига) эмас, балки организм сарфлайдиган энергия қабул қилинадиган таом калориясига боғлиқ равишда ортади ёки камаяди.

Бошқа сўз билан айтганда, кунлик энергия сарфига нисбатан кам калория қабул қилинганда озиш, кўп калория қабул қилинганда семириш мумкин!

Таомланиш илми
22.7K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-12-21 12:10:22
Чойда мавжуд бўлган L-теанин аминокислотаси тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стрессга нисбатан физиологик реакцияни камайтиради.
Бундан ташқари тинчлантирувчи нейромедиатор — ГАМК миқдорини оширади ва органимзни атроф-муҳит нейротоксинларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Теанин қўшимчасини ўртача кунлик дозаси 50–200 мг ни ташкил қилади.

Етарлича чой ичмасангиз, дорихоналарда L-теанин сотилади!

Таомланиш илми
24.5K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:25:50
Нонушта вақтида жигарни ҳимоя қилиш мумкин

Баъзи ўсимликлардан тайёрланган таомлар жигар учун фойдалидир. Сиз нонуштага бир ликобча сули ёрмасидан (овсянка) бўтқа истеъмол қилиб, жигар фаолиятини яхшилашингиз мумкин.

Таомланиш илми
25.0K viewsedited  05:25
Ochish/sharhlash
2021-12-20 15:57:54
Ичаклар ишини нималар бузиши мумкин?

1. Кам ҳаракатли турмуш тарзи, узоқ вақт ўтириб ишлаш — тос аъзоларида қон айланишини бузилишига, бу эса бавосир (геморой) ривожланишига олиб келади. 
2. Ортиқча овқатланиш — ошқозон-ичак тракти катта миқдордаги овқатни тўлиқ ҳазм қила олмайди. 
3. Турли хил диеталарни доимий қўллаш. Узоқ муддатли диета ёки кам овқатланиш сафро турғунлигига олиб келади ва "дангаса ичак" синдроми ривожланади.

Агар ичаклар иши бузилса, бир қатор салбий ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин, жумладан:
— уйқуни бузилиши;
— иштаҳанинг пасайиши;
— летаргия, қувватни йўқотиш;
— узоқ вақт ахлатни чиқарилмаслиги интоксикацияга олиб келади;
— кайфиятни ёмонлашиши;
— иммунитетни сусайиши.

Ечим!
1. Ҳар 60 дақиқада туриб, чигалёзди машқлар қилиш.
2. Таомни секин чайнаш, меъёрни билиш.
3. Оз-оздан, тез-тез таомланиш.

Таомланиш илми
15.9K views12:57
Ochish/sharhlash