Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажи | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра 2023-йил ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар дафтари”га киритилган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Мазкур қарорда қуйидагилар назарда тутилади:

“Ёшлар дафтари”га киритилган талаба ёшларнинг давлат ташкилотларида амалиёт ўтаган вақтида субсидия ажратиш;

Амалиётни давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига мувофиқ амалиётни ўташ дастури асосида амалга ошириш;

Давлат олий таълим муассасалари билан биргаликда битирувчиларнинг амалиёт давридан кейин иш ўринларига жойлашишларига кўмаклашиш.

@Talim_Vazirligi