Get Mystery Box with random crypto!

Тоифа беришнинг янги тартиби 2024-йил 1-сентябрдан жорий этила | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Тоифа беришнинг янги тартиби 2024-йил 1-сентябрдан жорий этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра:

2023-йилнинг ноябр ойига қадар педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади;

2024-йил 1-сентябрдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилинади;

Малака тоифасини олиш бўйича синовларни бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳоратини баҳолаш тарзида ўтказилади.

@Talim_Vazirligi