Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилар учун янгича аттестация имтиҳони кейинги йил сентяб | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Ўқитувчилар учун янгича аттестация имтиҳони кейинги йил сентябрдан жорий этилади

Бу муддат президент қарорида белгиланган.

Аввалроқ энди ўқитувчилар олдингидай тест кўринишида эмас, балки бошқача 2 та босқичли имтиҳондан ўтиб тоифа олиши маълум қилинганди.

-босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар 2-босқичга ўтади.

-босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Янги тартиб бу йил 20 та туманда синовдан ўтиши керак. Унгача бошқа ўқитувчилар тақдири нима бўлади, ҳозирча номаълум.


@Talim_Vazirligi