Get Mystery Box with random crypto!

Стив Джобс

Telegram kanalining logotibi stiv_jobs — Стив Джобс С
Telegram kanalining logotibi stiv_jobs — Стив Джобс
Kanal manzili: @stiv_jobs
Toifalar: Biznes , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.94K
Kanalning ta’rifi

Ўзгаришлар пайти келди!☝️
Бугун олдингизга қўйган мақсадингиз томон интилиш учун муҳим кун. Биз эса ана шу мақсаднинг рўёбга чиқиши учун ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз!🤝
Таклифлар юзасидан: @Akmal_Mengliboyev

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 67

2022-09-01 18:39:01 Бошланғич сармоясиз бизнес бошлаш учун 15 маслаҳат


1. Пул тикадиган шерик топинг.
2. Ҳамкорлар билан даромаднинг фоизи ҳақъида келишинг.
3. Ишни кичикроқ битимлардан бошланг.
4. Сармоядорларни топинг.
5. Ҳар қандай вазиятда ҳам сиз меҳнатингиз, вақтингиз ва ақл-идрокингиз билан тўлайсиз.
6. Яхши бизнес ҳар доим капитал маблағсиз бошланади.
7. Ишни нольдан бошлаганлар билан маслаҳатлашинг.
8. Кўпчилик тадбиркорлар қариндошларидан озгина қарз олиб ўз бизнесларини бошлашади.
9. Дарҳол катта маблағ кетидан қувманг.
10. Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишга шошилманг.
11. Сотиш учун маҳсулот олинг.
12. Кредит олиш тўғрисида ҳатто ўйламанг.
13. Одамлар билан келишишдан уялманг.
14. Нольдан бошланган бизнес тезроқ ривожланади.
15. Исталган бизнесни нольдан бошлаш мумкин.
(Мирмуҳаммад Эргашев)

@Stiv_Jobs
1.5K viewsGuli Xudoyshukurovna, 15:39
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:07:18 Билл Гейтснинг бизнес фалсафасидан сиз ҳам билсангиз Билл Гейтсдек бўласиз

Рақобатчиларингизни ўрганинг

Мен ҳар куни эрталаб биринчи навбатда рақобатчиларимнинг ишлари билан танишаман.

- энг керакли хулоса шуки сиз доим қандайдир янгиликни кашф қилишингиз керак, баъзан сиздан олдин кашф қилишлари ҳам мумкин бундан самарали фойдаланинг.

Қатъиятли бўлинг

Раҳбарнинг энг асосий хусусияти ёмон хабарни ҳам мардона қарши олишдир. Совуққон бўлинг ва шунда ҳар қандай муаммо тезроқ эчимини топади.

- ҳаммаси ўтиб кетади қабилида қабул қилинг аммо ичингиздан ўта хотирамликка берилманг.

Муваффақиятга эътибор берманг

У алдамчи ва ўзгарувчидир. Мақсадга эришдингизми, жойингизда ўтираверманг, янги маррани кўзланг. Рақобатчилар қўл қовуштириб ўтиришмайди.

- ҳечқачон натижам тохтаб қолади деб ўйлаш керак эмас, ҳардоим янги пул ’ъбаъзаларини’’ ўйлаб топинг.

Ривожланиш учун шароит яратинг.

Тажрибали раҳбар қўл остидагиларнинг ишлаши учун яхши муҳит ва шароит яратади.

- майда деталларгача эътиборли бўлинг, мослашувчанлик яхши ҳислат бўлиши мумкин, бироқ қўшимча имконият яратмасликка олиб келмасин.

@Stiv_Jobs
1.7K viewsGuli Xudoyshukurovna, 13:07
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:44:28 30 та энг руҳлантирувчи ҳикматли сўзлар

Сўз қудрати чексиз. Шундай сўзлар борки, киши қалбида ўчмас из қолдиради. Баъзилари бизни ҳафа қилади, ҳаётдан кўнглимизни қолдиради. Шундай кучга эга сўзлар ҳам борки, улар инсонларни курашга, ривожланишга ундайди. Қуйида турли интернет сайтларидан ўқиган, ўзимга жуда ёққан 30 та энг руҳлантирувчи ҳикматли сўзларни Сиз билан баҳам кўрмоқчиман.

1. «Муҳим аҳамиятга эга бўлган нимаики яратилган бўлса, албатта у кучли тартиб асосида ташкил этилган». — Андреw Ҳендрихсон

2. «Вақтингизни деворга уриб, ундан эшик пайдо қилишга сарфламанг».— Cоcо Чанел

3. «Яратувчанлик – бу ақлнинг вақтичоғлик қилишидир».— Алберт Эинстеин*

4. «Оптимизм муваффақият ва бахтга бошқа ҳар қандай сифатдан яқинроқ туради». — Бриан Траcй

5. «Ҳар доим кўзингизни очиб юринг. Кузатинг. Чунки Сиз кўрадиган ҳар қандай нарса Сизни руҳлантириши мумкин». — **Граcе Cоддингтон

6. «Мақсадга эришиб оладиган нарсангиздан мақсадга эришиб етишадиган даражангиз муҳимроқдир».— Ҳенрй Давид Тҳореау

7. «Агар режа иш бермаса, режани ўзгартиринг. Аммо мақсадни ўзгартирманг». — Муаллифи Номаълум

8. «Мен душманларимни дўстларимга айлантириш орқали хонавайрон қиламан». — Абраҳам Линcолн

9. «Бир хил йилни 75 марта яшаб қўйиб уни умр деб атаманг». — Робин Шарма

10. «Сиз одамларни қутқара олмайсиз. Сиз уларни фақат севишингиз мумкин». — Анаïс Нин

11. «Нуҳ кема қураётганда ёмғир ёғмаётган эди». — Ҳоwард Руфф

12. «Орзуларингизга жиддий қаранг». — Муаллифи Номаълум

13. «Бахт сари йўл йўқ. Бахтни ўзи йўлдир». — Тҳич Нҳат Ҳанҳ

14. «Жаҳлни ичга ютиш заҳар ичиб олиб бошқа кишининг ўлишини кутиш билан тенгдир». — Будда

15. «Чемпионлар ғолиб бўлишмагунича ўйнашни давом эттиришади». — Биллие Жеан Кинг

16. «Сиз кўпчилик одамлар дангаса бўлганлиги сабабли муваффақиятга эришасиз». — Шаҳир Заг

17. «Донишмандлик 1% илҳомланиш ва 99% ҳаракатга боғлиқ». — Тҳомас Эдисон

18. «Қулай ҳудудингиз жуда яхши, аммо у ердан ҳеч қандай ҳосил ола олмайсиз». — Муаллифи Номаълум

19. «Сиз ўзингиз дунёда кўришни истаган ўзгариш бўла олишингиз керак». — Маҳатма Гандҳи

20. «Оғриқни вақтинча карахт қилиб қўйиш охирида барибир ҳис қиладиган ҳақиқий оғриғингизни кучайтиради». — Албус Думбледоре

21. «Ишни жўшқинлик билан бажаринг, ёки умуман бажарманг». — Роса Ноучетте Cарей

22. «Агар бахтли яшашни истасангиз бахтни мақсадга боғланг, одамлар ёки нарсаларга эмас». — Алберт Эинстеин

23. «Сиз кўпроқ сув қуядиган жойда майса яшилроқ бўлиб ўсади». — Неил Баррингҳам

24. «Ҳеч қачон орзуингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундай ҳам ўтади». — Эарл Нигҳтингале

25. «Балки кейинги борадиган жойингиз қаерлиги ҳақида ўйлашдан кўра ўзингиз кетишни истамайдиган жойни яратарсиз». — Сетҳ Годин

26. «Агар бажаришдан қўрқсангиз, демак бу ишни бажаришга албатта уриниб кўришингиз керак!» — Сетҳ Годин

27. «Баъзан ғалаба қозонасиз, баъзан эса сабоқ оласиз». — Жоҳн Махwелл

28. «Талабларингиз жуда юқори эканлигидан афсусланман. Сиз билан бўлишни чиндан хоҳлаган кишилар албатта бу талабларни қаноатлантиришади». — Зиад К. Абделноур

29. «Мен ҳеч қачон муваффақиятни орзу қилмадим. Мен унга эришиш учун меҳнат қилдим». — Эстее Лаудер

30. «Хатоликлардан қўрқиш ривожланишдан қўрқиш демакдир» — Эстее Лаудер

@Stiv_Jobs
1.8K viewsAkmal Mengliboyev, 10:44
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:38:51
Одамлар гапингизга эътибор беришмайди. Одамлар натижаларингизга эътибор беришади.
Марк Цукерберг

@Stiv_Jobs
1.5K viewsAkmal Mengliboyev, 10:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:36:59
Агар Сен орзуларинг ушалишини истасанг улар ҳақида орзу қилишни ва ҳаракатни тўхтатма !

@Stiv_Jobs
1.4K viewsAkmal Mengliboyev, 10:36
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:36:01 ‍Баъзида инсон қанчалик олға интилмасин, иши ортга кетиб, омадсизликка учрайди. Бу вазиятлардан чиқиб кетишнинг бир неча усулларини биласизми? Асосийси тўхтаб қолмай, ҳаммасини янгидан бошлаш лозим.

Шароитни ўзгартиринг
Баъзан ўзингизга мутлақо нотаниш, бегона жойда бўлиш ҳам ҳаётга бошқача назар ташлашингизга сабаб бўлади. Ким билади дейсиз, балки бу нарса бирор муаммони ҳал қилишда қўл келар?

Спорт билан шуғулланинг
Озгина «яқин масофага югуриш» ҳам инсоннинг ўзига нисбатан ишончини оширади. Бекорга халқимиз “Соғлом танда — соғ ақл” демаган.

Кераксиз, эски буюмлардан воз кечинг
Уйингиз кенгаядиган бўлса, ўйлаш ҳам, нафас олиш ҳам енгиллашади.

Янги танишлар орттириш
Атрофимиздаги одамлар фикрлашимизга таъсир қилади. Ёқимли, ўзгача фикрлайдиган одам билан танишиш фойдадан холи бўлмайди.

Бирор кун
Бир кун «бекорчилик» билан шуғулланиб, ўзингизга дам беринг. Баъзи-баъзида ишни йиғиштириб, уйда дам олишга ҳаракат қилинг. Бир кун дам олганингизда ҳеч нима ўзгармайди, балки хотиржам бўлиш ва ҳамма нарсани ўйлаб кўриш имконияти туғилади.

Ташқи қиёфангизни ўзгартиринг
Сочингиз макияжини ўзгартиринг, либосларингизни янгиланг. Бу нарсалар ҳаётга бошқача кўз билан қарашингизга ёрдам беради.

Маслаҳатлашинг
Эски дўстларингиз, қариндошларингиз билан гаплашинг. Турли мавзуларни эсланг, сабаби ҳар қандай ҳолатда ҳам улар доим сизни фикрингизга ҳолисона ёндаша олишади.

@Stiv_Jobs
1.4K viewsGuli Xudoyshukurovna, 10:36
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:35:15
Истак бўлса - имкониятлар бўлади !

Ҳаракатлар бўлса - натижалар пайдо бўлади !


@Stiv_Jobs
1.4K viewsAkmal Mengliboyev, 10:35
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:27:51 БАХТЛИ БЎЛАЙ ДEСАНГИЗ 5 ЎГИТ

Агар тонг оттирсангиз, кечни кутманг, куннинг чегарасида яшанг, хотирангизни кунингизни тузатиш учун жамланг.

Келажакни етиб келгунича ўйламанг, эртангизни синдириб қўйманг. Чунки агар бугунингизни ислоҳ қилсангиз, эртанги кунингиз яхши бўлади.

Юрагингиздан ҳасадни ўчиринг, адоватни йўқотинг, нафратни чиқариб ташланг ва душманликни кетказинг.

Яхшилик бўлмаган ишда одамлардан узоқлашманг, ишларингизни сарҳисоб қилинг, одамларга беҳуда аралашишни камайтиринг.

Китоб инсоннинг энг яхши йўлдоши, шундай экан, китоблар билан суҳбатдош бўлинг, илмга ошно бўлинг, маърифатни дўст тутинг.

@Stiv_Jobs
1.5K viewsAkmal Mengliboyev, 10:27
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:36:01
@Stiv_Jobs
1.8K viewsGuli Xudoyshukurovna, 08:36
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:03:01
24 соат ишласанг-у, аммо...

@Stiv_Jobs
2.0K viewsGuli Xudoyshukurovna, 06:03
Ochish/sharhlash