2022-09-06 17:41:03
Асли Ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов ҳақида 7 та қизиқарли фактни сизнинг ҳукмингизга хавола қиламиз.
. Алишер Усмонов 1953-йилнинг 9-сентябрида Наманган вилоятининг Чуст туманида прокурор оиласида таваллуд топган.
. Британ матбуоти маълумотларига кўра Алишер Усмонов 80-йилларда давлат мулкини ўғирлаш ва фирибгарликда айбланиб, олти йил қамоқда ўтирган. Усмоновнинг ҳимоячилари, унга қарши айблар Совет даврида ташкиллаштирилган бўлгани ва жаноб Усмоновнинг Михаил Горбачев раҳбарлиги даврида тамоман оқланганини айтишган.
. Маълумоти: Халқаро Ҳуқуқ, Москва Давлат Институти
. Катта даромадларини илк бора 80-йилларнинг охирида елим халталари ишлаб чиқариш орқасидан топган.
. Усмонов ўша даромадларини тўплаб, ўша вақтда кўпчиликнинг назарига илинмайдиган ва эндигина ривожланишни бошлаётган Газпром корхонасини тиклайди. Ҳозирда газпром Россиянинг энг йирик корхонасига айланган.
. 2006-йилнинг ўрталаридан бошлаб, Алишер Усмонов оммавий-ахборот воситалари ва телеком корхоналарига ўз сармоясини сарфлашни бошлайди. Шу йилнинг ўзида у $200 миллионга Коммерсант ойномасини сотиб олади. Кейинчалик Россиянинг таниқли каналларидан бўлган 7ТВ ва МУЗ-ТВ ларнинг ҳам йирик сармоядорларидан бирига айланади. Россиянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Мегафон телефон операторини ҳам катта қисмини сотиб олган.
. Усмонов кейинчалик Digital Sky Tehnologies (ДСТ) деб номланган фирмага тадбиркор шериги Юрий Миллнер билан биргаликда асос солади. Алишер Усмонов ДСТ нинг энг асосий сармоядори ҳисобланади. ДСТ даги сармояларининг асосий қисми жаҳоннинг энг йирик ва энг кўп фойдаланиладиган вебсайт ва порталларига сарфланган. Mail..ru, Odnoklassniki..ru, Vkontakte..ru лар шулар жумласидандир...
@Stiv_Jobs
1.4K viewsGuli Xudoyshukurovna, 14:41