Get Mystery Box with random crypto!

‍Баъзида инсон қанчалик олға интилмасин, иши ортга кетиб, омад | Стив Джобс

‍Баъзида инсон қанчалик олға интилмасин, иши ортга кетиб, омадсизликка учрайди. Бу вазиятлардан чиқиб кетишнинг бир неча усулларини биласизми? Асосийси тўхтаб қолмай, ҳаммасини янгидан бошлаш лозим.

Шароитни ўзгартиринг
Баъзан ўзингизга мутлақо нотаниш, бегона жойда бўлиш ҳам ҳаётга бошқача назар ташлашингизга сабаб бўлади. Ким билади дейсиз, балки бу нарса бирор муаммони ҳал қилишда қўл келар?

Спорт билан шуғулланинг
Озгина «яқин масофага югуриш» ҳам инсоннинг ўзига нисбатан ишончини оширади. Бекорга халқимиз “Соғлом танда — соғ ақл” демаган.

Кераксиз, эски буюмлардан воз кечинг
Уйингиз кенгаядиган бўлса, ўйлаш ҳам, нафас олиш ҳам енгиллашади.

Янги танишлар орттириш
Атрофимиздаги одамлар фикрлашимизга таъсир қилади. Ёқимли, ўзгача фикрлайдиган одам билан танишиш фойдадан холи бўлмайди.

Бирор кун
Бир кун «бекорчилик» билан шуғулланиб, ўзингизга дам беринг. Баъзи-баъзида ишни йиғиштириб, уйда дам олишга ҳаракат қилинг. Бир кун дам олганингизда ҳеч нима ўзгармайди, балки хотиржам бўлиш ва ҳамма нарсани ўйлаб кўриш имконияти туғилади.

Ташқи қиёфангизни ўзгартиринг
Сочингиз макияжини ўзгартиринг, либосларингизни янгиланг. Бу нарсалар ҳаётга бошқача кўз билан қарашингизга ёрдам беради.

Маслаҳатлашинг
Эски дўстларингиз, қариндошларингиз билан гаплашинг. Турли мавзуларни эсланг, сабаби ҳар қандай ҳолатда ҳам улар доим сизни фикрингизга ҳолисона ёндаша олишади.

@Stiv_Jobs