Get Mystery Box with random crypto!

Стив Джобс

Telegram kanalining logotibi stiv_jobs — Стив Джобс С
Telegram kanalining logotibi stiv_jobs — Стив Джобс
Kanal manzili: @stiv_jobs
Toifalar: Biznes , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.94K
Kanalning ta’rifi

Ўзгаришлар пайти келди!☝️
Бугун олдингизга қўйган мақсадингиз томон интилиш учун муҳим кун. Биз эса ана шу мақсаднинг рўёбга чиқиши учун ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз!🤝
Таклифлар юзасидан: @Akmal_Mengliboyev

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 63

2022-09-08 21:24:13
Инсон бир йил давомида бош қисмининг ташқи кўриниши учун ўртача 200$ сарфлайди (аёлларда бу сумма ааанча кўп ).
Лекин шу инсонлар бир йилда бошнинг онгли қисми учун қанча сарфлайди?? деярли ҳеч қанча.
Ахир бу жуда муҳим қисм эмасми?
!

@Stiv_Jobs
2.3K viewsAkmal Mengliboyev, 18:24
Ochish/sharhlash
2022-09-08 21:22:58
Ҳар доим ўзингизга юқори баҳо беринг, ана шунда атрофингиздагилар ҳам сизни ҳудди шундай баҳолайдилар.

@Stiv_Jobs
2.2K viewsAkmal Mengliboyev, 18:22
Ochish/sharhlash
2022-09-08 21:13:28
“Бажарган ишлардан ҳузур-ҳаловат оладиган одамлар бахтлидирлар" Ундай одамлар шунинг учун ҳам бахтлики, уларда қувват, омад етарли, безовталик ва чарчоқ кам. Қаерда қизиқиш бўлса, ўша ерда қувват бўлади.
  Капитан Энди

@Stiv_Jobs
2.3K viewsAkmal Mengliboyev, 18:13
Ochish/sharhlash
2022-09-08 18:04:36 Қуйидаги фикрлар Жек Ма томонидан айтилган:

1. Доимо яхши одамлар билан эмас, тўғри одамлар бирга бўлиш керак.

2. Ҳаёт қанчалар шафқатсиз бўлса ҳам, сизнинг илк орзуингиз доимо ёдингизда бўлсин. Бу сизга асосли фикрлашга чорлайди ва заиф хаёллардан сақлайди.

3. Маблағ доимо етарли, фақат ўз орзуси учун ўзини қурбон қила оладиган умидли одамлар кам.

4. Мен ўзимни кўр йўлбарс минган кўр деб биламан.

5. Ҳеч қачон нархда эмас, хизмат кўрсатиш ва инновацияда зўр бўлиш керак.

6. Одамларни ютуқ ва муваффақиятларидан эмас, хатоларидан ўрганиш керак.

7. Таслим бўлмаслик керак. Бугун оғир, эртага баттар қийин, лекин индинга қуёш чиқади.

8. Ёшларга кўмаклашинг. Эндигина иш бошлаганларга ёрдам беринг, чунки ёшлар улғаяди. Уларнинг онгига эккан уруғингиз ривожланади ва дунёни ўзгартиради.

9. Мен биринчи навбатда ўзимни бахтли қилишни истайман. Биламанки, мен мамнун бўлмасам, ҳамкасбларим ҳам мамнун бўлмайди, акционерлар ҳам мамнун эмас. Демак, мижозларим ҳам мамнун бўлишмайди.

10. Агар ўзингиз синаб кўрмасангиз, имконият борлигини қаердан биласиз?

11. Агар таслим бўлмасангиз, сизда яна имкониятлар мавжуд бўлади. Умидсизлик — энг катта муваффақиятсизлик.

12. Одамларнинг ақли калта, аммо ҳамёни катта бўлишини истамайман.

13. Бу дунёда қанча ишларни қила олишингизни хаёлингизга ҳам келтира олмайсиз.

14. Барча қилаётган ишларингиз жамият учун муҳим, лекин буни билмайсиз.

15. Истеъмолчиларни фаҳм-фаросатли қилиб олишингиз керак. Электрон тижорат портали пастроқ нархда маҳсулот сотмайди, аксинча кўчанинг четидаги дўкон маҳсулотни қиммат нархда сотади.

16. Жамоангизда қадр-қиммат, янгиликка интилиш ва олдиндан кўра билиш шароити бўлиши керак.

17. Агар сизлар кичик бўлсангиз, ақлингизга ишонинг, кучингизга эмас.

18. Бугунги кунда пул топиш осон. Лекин жамият олдида жавобгарликни сақлаб турган ҳолда, пулни бир маромда келиб туришининг ва дунёни яхшилик томонга ўзгартиришнинг имкони йўқ

19. Агар бир жамоа бўлсак ва ишимизни билсак, биттамиз ҳам 10 кишини енгиши мумкин.

20. Лидер тиришқоқ ва мард бўлиши керак, ёлланма ишчилар чидай олмаганда уларни қўллаб туриши учун.

@Stiv_Jobs
2.6K viewsGuli Xudoyshukurovna, 15:04
Ochish/sharhlash
2022-09-08 07:53:16 Жек Ма — Хитойнинг энг бадавлат одами.

Бундан 50 йил муқаддам Ханчжоудаги мусиқачилар хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. 1972 йили АҚШ президенти Ричард Никсон Хитойга сафар қилганида бола 8 ёшга тўлган эди. Ушбу ташриф 8 ёшли болакай учун орзуларининг амалга ошишида катта таъсир кўрсатганини ҳеч ким билмаган эди.

Болада инглиз тилини ўрганиш иштиёқи пайдо бўлади. Тил ўрганиш мақсадида шаҳарга ташриф буюрган сайёҳлар учун экскурсиялар уюштира бошлайди. Туристлардан бири болакайни "Жек" деб атайди ва бу номга кейинчалик барча ўргана бошлади. Жек олдинга интилди. Хитойга ва бутун дунёга электрон тижорат билан шуғулланувчи компания ташкил этиб танилди. Бундан ташқари, оддий одамларни ўйлаган орзусига ета олиши мумкинлигига ўргатди.

Жек Ма ҳатто коммунистик жамиятда ҳам тадбиркор ўз муваффақиятга эришиши мумкинлигини исботлаб берди. Ҳозирги кунга келиб, унинг бойлиги тахминан 24 миллиард долларни ташкил этади.

@Stiv_Job
156 viewsGuli Xudoyshukurovna, 04:53
Ochish/sharhlash
2022-09-08 03:13:21
#Борамизми?

АҚШ. Юта штати
Бу ерда бир нечта миллий боғлар мавжуд бўлиб, уларда машҳур канёнларни кўришингиз ва хавфли йўллар бўйлаб сайр қилишингиз мумкин

@Stiv_Jobs
1.1K viewsGuli Xudoyshukurovna, 00:13
Ochish/sharhlash
2022-09-07 21:50:39 Хаётнинг 15 коидаси ..Албатта амал
килинг...

1. Агарда қўнғироқ қилишга ваъда берган
бўлсангиз, албатта қўнғироқ қилинг.
2. Кечикяпсизми? Унда огоҳлантириб
қўйиш йўлини топинг.
3. Ўзгалар орзулари устидан асло кулманг.
4. Сиз ва сизни рад этганларга асло қайта
кўрманг.
5. Ҳаётдан завқланишни ўрганинг.
6. Ота – онангиз билан кўпроқ вақт
ўтказишга ҳаракат қилинг. Чунки хоҳлаган
вақтда улар бўлмай қолишлари мумкин.
7. Мулойим бўлишга ҳаракат қилинг.
Мулойимлик – қалблар калити.
8. Нолиш одатингизни ташланг.
Нолийдиган одамлар ҳеч кимга
ёқмайдилар.
9. Бировни ҳеч қачон ҳақоратламанг.
Келажакда ярашиб кетарсиз, аммо
бировга айтган гапларингиз хотирада
қолажак.
10. Рост сўзлашга ҳаракат қилинг. Фақат
шундагина ёлғонларингизни эслаб
қолишингизга тўғри келмайди.
11. Ҳеч кимга, ҳеч нимада мажбур эмассиз.
Ўз хохишингизга биноан яшанг.
12. Инсонларни ҳурмат қилишни ўрганинг.
Шунда улар ҳам сизга шу кўз билан
қарашади.
13. Сизга қадрли бўлган инсонларнинг
туғилган кунини эслаб қолинг. Бу саналар
жуда муҳим.
14. Ҳафтада бир марта ўзингиз ёқтирган
одамлар билан, ёқтирган жойингизга
бориб туринг.
15. Қанчалик банд бўлманг, китоб ўқиш
учун вақт топинг.

@Stiv_Jobs
374 viewsGuli Xudoyshukurovna, 18:50
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:01:45 30 та энг руҳлантирувчи ҳикматли сўзлар

Сўз қудрати чексиз. Шундай сўзлар борки, киши қалбида ўчмас из қолдиради. Баъзилари бизни ҳафа қилади, ҳаётдан кўнглимизни қолдиради. Шундай кучга эга сўзлар ҳам борки, улар инсонларни курашга, ривожланишга ундайди. Қуйида турли интернет сайтларидан ўқиган, ўзимга жуда ёққан 30 та энг руҳлантирувчи ҳикматли сўзларни Сиз билан баҳам кўрмоқчиман.

1. «Муҳим аҳамиятга эга бўлган нимаики яратилган бўлса, албатта у кучли тартиб асосида ташкил этилган». — Андреw Ҳендрихсон

2. «Вақтингизни деворга уриб, ундан эшик пайдо қилишга сарфламанг».— Cоcо Чанел

3. «Яратувчанлик – бу ақлнинг вақтичоғлик қилишидир».— Алберт Эинстеин*

4. «Оптимизм муваффақият ва бахтга бошқа ҳар қандай сифатдан яқинроқ туради». — Бриан Траcй

5. «Ҳар доим кўзингизни очиб юринг. Кузатинг. Чунки Сиз кўрадиган ҳар қандай нарса Сизни руҳлантириши мумкин». — **Граcе Cоддингтон

6. «Мақсадга эришиб оладиган нарсангиздан мақсадга эришиб етишадиган даражангиз муҳимроқдир».— Ҳенрй Давид Тҳореау

7. «Агар режа иш бермаса, режани ўзгартиринг. Аммо мақсадни ўзгартирманг». — Муаллифи Номаълум

8. «Мен душманларимни дўстларимга айлантириш орқали хонавайрон қиламан». — Абраҳам Линcолн

9. «Бир хил йилни 75 марта яшаб қўйиб уни умр деб атаманг». — Робин Шарма

10. «Сиз одамларни қутқара олмайсиз. Сиз уларни фақат севишингиз мумкин». — Анаïс Нин

11. «Нуҳ кема қураётганда ёмғир ёғмаётган эди». — Ҳоwард Руфф

12. «Орзуларингизга жиддий қаранг». — Муаллифи Номаълум

13. «Бахт сари йўл йўқ. Бахтни ўзи йўлдир». — Тҳич Нҳат Ҳанҳ

14. «Жаҳлни ичга ютиш заҳар ичиб олиб бошқа кишининг ўлишини кутиш билан тенгдир». — Будда

15. «Чемпионлар ғолиб бўлишмагунича ўйнашни давом эттиришади». — Биллие Жеан Кинг

16. «Сиз кўпчилик одамлар дангаса бўлганлиги сабабли муваффақиятга эришасиз». — Шаҳир Заг

17. «Донишмандлик 1% илҳомланиш ва 99% ҳаракатга боғлиқ». — Тҳомас Эдисон

18. «Қулай ҳудудингиз жуда яхши, аммо у ердан ҳеч қандай ҳосил ола олмайсиз». — Муаллифи Номаълум

19. «Сиз ўзингиз дунёда кўришни истаган ўзгариш бўла олишингиз керак». — Маҳатма Гандҳи

20. «Оғриқни вақтинча карахт қилиб қўйиш охирида барибир ҳис қиладиган ҳақиқий оғриғингизни кучайтиради». — Албус Думбледоре

21. «Ишни жўшқинлик билан бажаринг, ёки умуман бажарманг». — Роса Ноучетте Cарей

22. «Агар бахтли яшашни истасангиз бахтни мақсадга боғланг, одамлар ёки нарсаларга эмас». — Алберт Эинстеин

23. «Сиз кўпроқ сув қуядиган жойда майса яшилроқ бўлиб ўсади». — Неил Баррингҳам

24. «Ҳеч қачон орзуингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундай ҳам ўтади». — Эарл Нигҳтингале

25. «Балки кейинги борадиган жойингиз қаерлиги ҳақида ўйлашдан кўра ўзингиз кетишни истамайдиган жойни яратарсиз». — Сетҳ Годин

26. «Агар бажаришдан қўрқсангиз, демак бу ишни бажаришга албатта уриниб кўришингиз керак!» — Сетҳ Годин

27. «Баъзан ғалаба қозонасиз, баъзан эса сабоқ оласиз». — Жоҳн Махwелл

28. «Талабларингиз жуда юқори эканлигидан афсусланман. Сиз билан бўлишни чиндан хоҳлаган кишилар албатта бу талабларни қаноатлантиришади». — Зиад К. Абделноур

29. «Мен ҳеч қачон муваффақиятни орзу қилмадим. Мен унга эришиш учун меҳнат қилдим». — Эстее Лаудер

30. «Хатоликлардан қўрқиш ривожланишдан қўрқиш демакдир» — Эстее Лаудер

@Stiv_Jobs
1.2K viewsAkmal Mengliboyev, 16:01
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:02:32
Yuqori daromadli IT kasblarni o'rganmoqchimisz? Endi buni imkoni bor.

Zamon ta'labi bo'lib borayotgan serdaromad kasblardan birini o'rganing yoki farzandingizni yo'naltiring:

LIDERVIDEO TA'LIM MARKAZI
AutoCad_loyihalash
3D Max_dizayn
1C_Buxgalteriya
Lira sapr_raschot
Revit arxitektura
Revit konstruksiya
Photoshop
Word va Excel
Web dasturlash
C++ dasturlash
kurslari orqali siz uydan chiqmasdan kelajak IT kasblardan birini egasi bo'ling:

— Umr o'tib ketmasidan! Hoziroq qo'ng'iroq qiling:
Call:
+998712002071

Admin bilan bog'lanish:

— Ma'lumot uchun: ro'yxatdan o'tish:
1.4K viewsРеклама Менеджери, 15:02
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:53:34 Ўрганишни нимадан бошлаш керак?

1. Одамлардан. Бирор иш бошламоқчим бўлсангиз шу ишда муваффақиятга эришган одамлар билан маслаҳатлашинг.

2. Китоблар орқали. Вақт давомида сараланган нодир асарлар, китобларни кўпроқ мутолаа қилинг. Ҳар бир янги китобни тугатганингизда ўзингиз учун янгиликларни кашф қиласиз, янги ғоялар келади.

3. Хатолардан. Энг асосийси манбаа бу хатолар деб ўйлаймиз. Чунки ўзи хато қилган одам унинг оғриғини машаққатини сезади ва қайта ўрнидан турганда кучли, одил бўлиб шаклланади. Аммо бир жиҳат борки, баъзилар ўз хатосини такрорлайверишади. Хатони англай билиш керак ва ундан тўғри хулоса чиқариш керак.

@Stiv_Jobs
1.5K viewsGuli Xudoyshukurovna, 14:53
Ochish/sharhlash