Get Mystery Box with random crypto!

30 та энг руҳлантирувчи ҳикматли сўзлар Сўз қудрати чексиз. | Стив Джобс

30 та энг руҳлантирувчи ҳикматли сўзлар

Сўз қудрати чексиз. Шундай сўзлар борки, киши қалбида ўчмас из қолдиради. Баъзилари бизни ҳафа қилади, ҳаётдан кўнглимизни қолдиради. Шундай кучга эга сўзлар ҳам борки, улар инсонларни курашга, ривожланишга ундайди. Қуйида турли интернет сайтларидан ўқиган, ўзимга жуда ёққан 30 та энг руҳлантирувчи ҳикматли сўзларни Сиз билан баҳам кўрмоқчиман.

1. «Муҳим аҳамиятга эга бўлган нимаики яратилган бўлса, албатта у кучли тартиб асосида ташкил этилган». — Андреw Ҳендрихсон

2. «Вақтингизни деворга уриб, ундан эшик пайдо қилишга сарфламанг».— Cоcо Чанел

3. «Яратувчанлик – бу ақлнинг вақтичоғлик қилишидир».— Алберт Эинстеин*

4. «Оптимизм муваффақият ва бахтга бошқа ҳар қандай сифатдан яқинроқ туради». — Бриан Траcй

5. «Ҳар доим кўзингизни очиб юринг. Кузатинг. Чунки Сиз кўрадиган ҳар қандай нарса Сизни руҳлантириши мумкин». — **Граcе Cоддингтон

6. «Мақсадга эришиб оладиган нарсангиздан мақсадга эришиб етишадиган даражангиз муҳимроқдир».— Ҳенрй Давид Тҳореау

7. «Агар режа иш бермаса, режани ўзгартиринг. Аммо мақсадни ўзгартирманг». — Муаллифи Номаълум

8. «Мен душманларимни дўстларимга айлантириш орқали хонавайрон қиламан». — Абраҳам Линcолн

9. «Бир хил йилни 75 марта яшаб қўйиб уни умр деб атаманг». — Робин Шарма

10. «Сиз одамларни қутқара олмайсиз. Сиз уларни фақат севишингиз мумкин». — Анаïс Нин

11. «Нуҳ кема қураётганда ёмғир ёғмаётган эди». — Ҳоwард Руфф

12. «Орзуларингизга жиддий қаранг». — Муаллифи Номаълум

13. «Бахт сари йўл йўқ. Бахтни ўзи йўлдир». — Тҳич Нҳат Ҳанҳ

14. «Жаҳлни ичга ютиш заҳар ичиб олиб бошқа кишининг ўлишини кутиш билан тенгдир». — Будда

15. «Чемпионлар ғолиб бўлишмагунича ўйнашни давом эттиришади». — Биллие Жеан Кинг

16. «Сиз кўпчилик одамлар дангаса бўлганлиги сабабли муваффақиятга эришасиз». — Шаҳир Заг

17. «Донишмандлик 1% илҳомланиш ва 99% ҳаракатга боғлиқ». — Тҳомас Эдисон

18. «Қулай ҳудудингиз жуда яхши, аммо у ердан ҳеч қандай ҳосил ола олмайсиз». — Муаллифи Номаълум

19. «Сиз ўзингиз дунёда кўришни истаган ўзгариш бўла олишингиз керак». — Маҳатма Гандҳи

20. «Оғриқни вақтинча карахт қилиб қўйиш охирида барибир ҳис қиладиган ҳақиқий оғриғингизни кучайтиради». — Албус Думбледоре

21. «Ишни жўшқинлик билан бажаринг, ёки умуман бажарманг». — Роса Ноучетте Cарей

22. «Агар бахтли яшашни истасангиз бахтни мақсадга боғланг, одамлар ёки нарсаларга эмас». — Алберт Эинстеин

23. «Сиз кўпроқ сув қуядиган жойда майса яшилроқ бўлиб ўсади». — Неил Баррингҳам

24. «Ҳеч қачон орзуингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундай ҳам ўтади». — Эарл Нигҳтингале

25. «Балки кейинги борадиган жойингиз қаерлиги ҳақида ўйлашдан кўра ўзингиз кетишни истамайдиган жойни яратарсиз». — Сетҳ Годин

26. «Агар бажаришдан қўрқсангиз, демак бу ишни бажаришга албатта уриниб кўришингиз керак!» — Сетҳ Годин

27. «Баъзан ғалаба қозонасиз, баъзан эса сабоқ оласиз». — Жоҳн Махwелл

28. «Талабларингиз жуда юқори эканлигидан афсусланман. Сиз билан бўлишни чиндан хоҳлаган кишилар албатта бу талабларни қаноатлантиришади». — Зиад К. Абделноур

29. «Мен ҳеч қачон муваффақиятни орзу қилмадим. Мен унга эришиш учун меҳнат қилдим». — Эстее Лаудер

30. «Хатоликлардан қўрқиш ривожланишдан қўрқиш демакдир» — Эстее Лаудер

@Stiv_Jobs