2022-09-21 06:14:37
,,Бўлажак миллионерларга маслаҳатлар» китобидан
Аксар бойлар ҳаммасини нольдан бошлашган. Улар ўз мақсадларига этгунларича узоқ ва қийин йўлни босиб ўтганлар. Аммо улар ўша бошланғич нуқтадан илгарилай олдилар ва энди чўққида турибдилар.
Қўлингизда кутилмаганда катта маблағ пайдо бўлиб қолиши дегани эмас. Дунё тажрибасидан ма’лумки, бундай юлдузларнинг кўпчилиги умрларини аянчли бир тарзда тугаллайдилар. Чунки улар пул сарфлашни билишган, уни кўпайтиришни эса билишмаган.
Аҳамият беринг.
Пеле билан бир командада Гарринча исмли футболчи ҳам ўйнарди. Унинг Пеледан ҳеч кам жойи йўқ, ба’зи ўринларда ҳатто ундан устун ҳам эди. Аммо Пеле футболни тугатиб, нафақага чиққач, пулларини фойдали бизнесга жалб қилди («Кафе Пеле»нинг рекламасини эслайсизми?) ва фароғатда яшаб юрибди. Гарринча эса пулларини ичиб тугатди ва умрининг охирини кўчаларда дайдиб ўтказишга мажбур бўлди.
Тенг имкониятга эга бўла туриб, уларнинг бири пул топишни билди, бошқаси эса фақат сарфлашни. Ҳа, одам қашшоқлик психологиясига эга бўлса, ҳеч нима қила олмас экан. Фақат пул сарфлаши мумкин, холос.
Пулларни сақлаб қолиш учун уларга муносабатингизни ўзгартиришингиз лозим. Фақат сарфлаш мумкин эмас. Шунингдек, кўпроқ олиш имконияти бўлган жойда камига қаноат қилмаслик керак.
Тасаввур қилинг, эр остида пул денгизи бор. Ундан пул булоқлари оқиб чиқмоқда. Ўзингизнинг булоғингизни топинг ва унинг ёнида қудуқ ҳосил қилинг. Энди шу тасаввурни ҳаётга тадбиқ этиб кўринг. Шунда кўп ўтмай сизда пул қудуғи, балки пул омбори ҳам пайдо бўлади.
Менга атрофдагилар ёки ҳукумат ёрдам беради, деб ўйлаяпсизми? Бекорга умид қилаяпсиз! Пул топиш -сизнинг муаммоингиз. Сизнинг фаровон яшашингиз ўзингиздан бошқа ҳеч кимга керак эмас. Ҳа, бошида ёлғиз бўласиз. Аммо … кучингизни тўпланг ва оёққа туринг!
@Stiv_Jobs
3.3K viewsGuli Xudoyshukurovna, 03:14