Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.94K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 779

2021-05-08 08:58:03 ​​ Бардошингиз етса укинг!

ШУМҚАДАМ

(тошюраклар орасида қолган норасида қисмати)

Докторлар бу хомилангиз хавфли дейишди. Туғсангиз соғлиғингиздан айриласиз. Назира опа ўз қарорида туриб олди. Вақти келиб ўғил чақалок туғилди. Назира опа ярим жон бўлиб қолди. Эри хатто ўғли хақида сўрамади ҳам. Аёли соғлиғидан қайғурарди. Собир ака аёлини жуда севарди.
Катта ўғли ўн ёш, иккинчиси етти ёшда эди. Каттаси укасига умуман қарамасди. Онаси у туфайли касал бўлиб қолгандида. Кичиги бошида ўйнатиб юрди. Акаси сўкавергач у ҳам болага қарамай қўйди.
Назира опа роса куюнар, Аллоҳдан ўзига фарзанди учун узоқ умр тиларди. Фақат Назира опагина болага қарар, бошқалар наздида чақалок шумқадам эди. Йиллар ўтгани сайин Назира опанинг соғлиги ёмонлашарди. Бола уч ёшда ҳаммадан ҳайиқар бирор ширин сўз эшитмасди. Ҳамма уни турткиларди. Олти ёшга тўлганда эса Назира опа дунёни тарк этди. Болакай дунёда ёлғиз қолганди гўё. Катта ўғли Сухроб ўшанда укасини тутиб роса урди. Зўрға катталар болачани ажратиб олишди. Собир ака эса аралашмади ҳам. Маракалари ўтиб уйда ўзлари қолгандан сўнг болакайга азобли кунлар бошланди. Оталари ишда ака-ука болакайга оғир юмушларни буюришар, бола калтак емаслик учун ҳамма ишларни бажарар эди. Бирор иши ёқмаса аёвсиз калтакланарди. Шундай қилиб Назира опанинг дунёдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Болакай еттига кирганди. Ҳар кунги калтак, азоблардан болакай чўкиб қолганди. Акаларининг кўзларига жавдираб қарарди.
Ўша кун негадир болакай бахтиёр уйғонди. Онасини тушида кўрганди. Оппоқ либосли онаси уни қўлидан етаклаб кетди. Турдида негадир ювингиси келди. Билганича таҳорат олди. Бир пайт онаси олиб берган чиройли кийимларини кийиб онаси ёқтирган гуллардан узиб онасининг қабрига йўл олди. Қабр ёнида бир паст турдида, қабрни қучоқлаб олди, худди онасини қучоғида ётгандай бўлди. Юзида табассум билан ухлаб қолди.
Болача санани билмас эди. Ўша кун онасини туғилган куни эди. Ички бир ҳиссиёт уни етаклаб келганди. Бир оздан сўнг Собир ака икки ўғли билан қабр ёнига келишди. Қабр қучоқлаб кичик ўғли ётарди. Бориб уни туртишди. Юзда табассум билан болакай дунёни тарк эткан эди! Ота боласини қучоқлаб йиғлаб юборди. Нега аёли тушида унга норози қараганини энди
тушунди. 

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.2K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:58:02 ​​ Сизга ўхшаган она бўламан

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан, – деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман! – дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўласан!” Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида ҳижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, – дедилар. Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.5K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:58:02
Ассалому алайкум ва роҳимаҳуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
Юзингиз табассуми ва нурини;
Танангиз соғлигини;
Ҳаётингиздаги тавфиқни; Хонадонингиз тинчлигини давомли бўлишини;
Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.5K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:57:40
ҲАММА NL МАХСУЛОТЛАРИ БИЛАН ОЗЯПТИ

#1XАФТАДА #5КГ ДАН ОЗИШНИ БОШЛАНГ
NL_STORE МАЗЗАЛИ КАКТЕЛЛАРИ БИЛАН

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ СЕРСИФИКАТГА ЭГА!
ЭМИЗАДИГАН ва ХОМИЛАДОРЛАРГА ХАМ МУМКИН
ЯНА ҚАЙТА СЕМИРМАСЛИККА КАФОЛАТ БЕРАМИЗ
КУЧЛИ ËГ ЭРИТУВЧИ ХАММАНИ ОЗДИРАДИ

#ДИҚҚАТ БУ ЁЛҒОН РЕКЛАМАМАС

ДИЕТОЛОГ
@Hayitmirzayeva
+998998963803

МАХСУЛОТИМИЗ КУРИШ
https://t.me/joinchat/VDBhy53mLOUWWdmO
3.0K views05:57
Ochish/sharhlash
2021-05-07 19:06:42 ​​ Ибратли_Ривоят

Уч нафар ёш йигит узоқ шаҳарга сафар қилишибди. Уларнинг яшаш жойлари етмиш беш қаватли меҳмонада эди. Афсуски, улар ўша бинонинг етмиш бешинчи қаватидан бошқа қаватида бўш хона топишолмади. Ноилож бунга рози бўлишди. Меҳмонхона хизматчиси уларни бу жойнинг қоидалари билан таништирар экан, бундай деди: “Бу меҳмонхонанинг лифт эшиклари кечки соат ўнда автоматик равишда қулфланадиган қилиб дастурланган. Шунинг учун мана шу вақтдан кечикмаслигингиз лозим. Агар улар қулфланиб қолса, очишнинг умуман иложи йўқ. Уларни бошқарувчи компютер эса биздан жуда узоқда жойлашган. Бу сизларга тушунарлими?”. Улар тушунганликларига ишора қилиб, бараварига бош чайқадилар.
Биринчи куни сайр қилиш учун чиқиб, белгиланган вақт, яъни соат ўндан олдин меҳмонхонага етиб келдилар. Аммо кейинги куни ўндан беш дақиқа ўтганда кириб келишди. Бор кучлари билан югуришларига қарамай, лифтга етганларида унинг эшиклари қулфланиб бўлган эди. Хизматчига қаттиқ илтимос қилдилар, ҳатто йиғлаб юборишларига озгина қолди. Лекин барчаси бефойдалигини билиб, зиналар орқали етмиш бешинчи қаватга пиёда кўтарилишга қарор қилишди.
Улардан бири: “Келинглар, бир киши бирор ҳикоя ёки бирор воқеа айтиб беради. У унинг вақти йигирма бешинчи қаватга кўтарилгунимизча давом этади. Сўнгра кейинги киши, сўнг кейинги киши… Шундай қилиб зерикмасдан етмиш бешинчи қаватга етиб оламиз. Нима дейсизлар?!” – деди. Қолган икки дўсти эса бундай яхши таклифга рози бўлишди. Таклиф киритган йигит биринчи бўлиб бошлади. Уларга ичакузди ҳангомалар ва турли латифалар айтиб, кўнгилларини хушнуд айлади. Ҳатто кулгуларидан меҳмонхона деворлари ҳам кўчиб кетай деди. Улар йигирма бешинчи қаватга қандай етганларини ҳам билмай қолдилар.
Кейин иккинчилари гап бошлади: “Аммо мен сизларга бироз жиддийроқ ҳикоялар айтиб бераман” – деди у. Шу аснода улар яна йигирма беш қаватни ортда қолдирдилар.
Навбат учинчи йигитга келди. У бўлса дўстларига энг маҳзун воқеаларни, ғам-андуҳга тўла ҳикояларни, ҳатто ҳукмдорларнинг ҳаётларини ҳам барбод қилиб юборадиган қиссаларни айтиб берди. Ниҳоят улар хона эшигига етдилар. Бу юриш уларни шу қадар ҳолдан тойдирган эдики, ҳеч қандай ёстиғу тўшакларсиз ҳам ухлашга тайёр эдилар. Шунда учинчи йигит шундай деди: “Сизларга сўнгги ҳикоямни айтиб бераман. У ҳаётимдаги энг ғамгин қиссадир. Биласизларми, биз хона калитини биринчи қаватда хизматчининг олдида унутиб қолдирибмиз!”. Улар буни эшитибоқ ҳушларини йўқотдилар.

#Ибрат
: Биз ҳаётимизнинг биринчи йигирма беш йилини ўйин-кулгу, хурсандчиликлар билан ўтказамиз. Ваҳоланки, бу йиллар ҳаётимизнинг энг гўзал йилларидир. Унда тоат билан, гўзал амаллар билан машғул бўлмаймиз.
Сўнг ҳаётнинг иккинчи йигирма беш йиллиги бошланади. Унда инсонлар оила қуришади, фарзандлар билан, иш билан машғул бўлишади. Турли ташвишлар ила ўралашиб эллик ёшга ҳам етиб қолишади.
Бундан кейинги йигирма беш йил эса афсус-надоматлар билан, бой берилган умрнинг сарҳисоби билан ўтиб кетади. Шундай экан, биз умримизни бекорчи нарсаларга сарфламайлик. Зеро, ўлим эшигига қачон йўлиқишимизни билмаймиз. Балки, ўша эшикка атиги бир зина қолгандир. Аллоҳ билгувчи.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
7.3K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-05-07 19:06:32
PARXEZSIZ 20KG OZISH!!!

YEVROPA VA KOREYA QIZLARI AYOLLARINING OZGINLIK SIRINI OCHAMIZ!!!

INGICHKA BELLAR ENDI OSON

KAMIDA 15 KG OZISHINGIZGA GARANTYA BERAMAN!!!
5.4K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-05-07 18:05:40 ​​ Аллоҳнинг совғаси

Юнус бутун ўқув йили давомида янги телефон олиш учун пўл тўплади. Ҳар сафар отаси мактабда тушлик қилишга пул берганда у қорни очса-да, ўша пулни емасдан уйга қайтариб келарди-да пул йиғадиган идишчага ташлаб қўярди.
Пулим етади деган қарорга келганидан сўнг бир синфдоши билан куннинг иккинчи ярмида телефон харид қилишга бирга боришга келишиб олди. Уйига келиб кийимларини алиштириб чиқди. Қараса, кўчада яна бир синфдош ўртоғи Саид муғнайиб турибди. Улар қўшничиликда яшашади. Саиддан ғамгинлигининг сабабини сўради.
– Синглим оғриб қолди. Ойим мени дори олиб келишим учун дорихонага юбордилар. Аммо пулим етмади. Уни ойимга қандай айтишни билмай турибман. Ойим жуда сиқиладилар, чунки уйда бошқа пулимиз йўқ. Мен ҳам сиқиляпман. Юр, бир оз ўйнайлик, уйга кечроқ бораман, унгача синглим яхши бўлиб қолар балки, – деди Саид.
Юнус қанчалик ҳаракат қилмасин, аммо ўйини ҳеч қовушмади. Унинг хаёлига Саиднинг айтган гаплари маҳкам ўрнашиб олган эди. Кўз олдига дорининг тезроқ келишини кутиб ётган Марям гавдаланди. У ҳатто телефон олиш учун уйдан чиққанини ҳам унутган эди, дафъатан, чўнтагида пули борлиги эсига тушиб қолди.
– Менга дорилар рўйхатини бер-чи, – деди Саидга.
Саид нега деб сўраб ҳам ўтирмасдан қоғозни узатди. Юнус қоғозни олиб дорихонага югуриб кетди. Рўйхатдаги дориларни олди, дорихонадан чиқиб дўконга кирди ва сархил мевалар харид қилди. Кейин уни кутиб турган Саиднинг олдига хурсанд бўлиб қайтиб келди.
– Юр уйларингга борайлик, мен Марямга керакли дориларни олдим, – деди завқи ичига сиғмай бораётган Юнус.
– Сен телефон олиш учун йиққан пулингни сарфладингми? Нега бундай қилдинг, ахир қанча вақтдан бери орзу қилардин-ку! – ҳайрон бўлди Саид.
– Телефонни кейинроқ олаверсак ҳам бўлади, Марямнинг соғайиб кетиши муҳим, – жавоб берди Юнус ва болалар Саидларнинг уйига кетишди.
Юнус кечқурун уйига қайтганида уни ажойиб совға кутаётганини билмас эди. У мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун ота-онаси унга янги телефон харид қилишган эди. Бола жуда ҳам ҳайратга тушди ва кўзлари ёшга тўлиб:
– Алҳамдуллиллоҳ! Алҳамдулиллоҳ! Бу Аллоҳ таолонинг совғаси, – деди ва бўлиб ўтган воқеани ота-онасига гапириб берди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.8K views15:05
Ochish/sharhlash
2021-05-07 16:01:09

4G? Unda Beeline!

4G tarmog'ida ko'p internetga ega bo'ling! "4G OY" ni atigi 50 000 so'm evaziga yoki "4G KUN"ni atigi 10 000 so'm evaziga ulang.

Reklama
4.8K views13:01
Ochish/sharhlash
2021-05-07 07:59:54
Аёл...
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу дедилар:

«Ҳеч нима кишига Аллоҳга бўлган иймондан кейинги ўринда гўзал хулқли, муҳаббатли ва кўп фарзанд берадиган аёлчалик фойда бермайди. Ва ҳеч нима кишига Аллоҳга бўлган куфрдан кейинги ўринда бадхулқ, тили ёмон аёлчалик зарар бермайд
и.»

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
9.6K views04:59
Ochish/sharhlash
2021-05-07 07:58:48
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Ҳар бир дуо қилувчини дуоси ижобат этилади. Лекин ижобат турлича бўлади. Гоҳида айнан дуо қилган нарсаси берилса, гоҳида эса унга эваз қилиб (бошқа яхшироғи) ато этилади.

Шайх Мутаваллий Шаъровий (раҳимаҳуллоҳ)

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
7.9K views04:58
Ochish/sharhlash