Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.94K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 778

2021-05-08 18:51:56
Ибн Қаййим (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) айтади:

Қадр кечаси йилнинг бир кечаси бўлганида унга етишиш учун бутун йилни бедор ўтказган бўлардим. Унинг олдида ўн кеча иш бўлиб қолибдими?
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.1K views15:51
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:51:43
ПСИХОЛОГИК ТЕСТ!

СИЗ ОИЛАДА НЕЧАНЧИ ФАРЗАНДСИЗ? ЖУДА ҚИЗИҚАРЛИ, ТАНЛАНГ

КАТТА
ЎРТАНЧА
КИЧКИНА
ЯГОНА ФАРЗАНД

ЖАВОБЛАРНИ ЎҚИШ
5.1K views15:51
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:34:43 Лайлатул қадр кечаcи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Эслатма: Бугунги тун Рамазон ойининг 27-кечасидир.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
5.1K views15:34
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:28:34 ​​ ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

( Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

Буни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.4K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:28:34 ​​-Э, бу Собир ака деганинг ичимга ғашлик солган эди, қара сени учратганим яхши бўлди. Барча ғуборларим тарқалди, сени кўриб эса кўнглим тоғдай кўтарилди. Майли Жўрабек, биз энди турайлик. Қани бир омин қилчи. Шариф жилмайиб дўстига қаради.
-Э, йўқ. Бунақаси кетмайди. 20 йил деганда учрашдигу, сени қуруқ, шундай қўйвора олмайман. Битта ош дамлайман. Кейин кетасизлар. Жўрабек фотиҳага қўл очган Шарифнинг қўлини туширди.
-Ака, бизга рухсат беринг. Худо хоҳласа Шарифжон алоҳида келади, Ҳозир ишларимиз бор эди, деди Баҳром ўртоғининг иккиланаётганини кўриб.
-Афсус.. Бир бирга хизмат қилган кунларни эслардикда, жўра. Баҳонада сиз билан ҳам яқиндан танишиб олардик. Аммо начора, фақатгина тез кунда қайта учрашиш шарти билангина сизларни қўйиб юбораман. Қани Баҳромбек сиз айтинг
-Илоҳи омин, шу хонадонда тўйлар бўлсин, бизнинг ёшларимиз ҳам қўша қаришсин. Илоҳи омин.
Жўрабек Шариф билан Баҳромни кўчага кузатиб чиқар экан, ҳамон сояда курсида ўтирган Собир акани кўриб, олдига борди.
Собир ака, уялмайсизми ёлғон гапиргани? Соч-соқолингиз оқарса ҳам, ичи қоралигингиз қолмади, қолмадида. Буларга нима дедингиз?
-Нима дебман? Тўғрисини айтдим. Ё, нотўғри гапирибманми? Собир ака ҳаво салқин бўлишига қарамай, румолчаси билан терлаган пешонасини артди.
-Э, суф сизга, жахли чиққанини яшира олмай Жўрабек.- Ахир кичик қизингизни узатганингизда шу Исмоилбек ҳомийлик қилмаганмиди? Тўйда қазили ош еганингизда, қон босимингиз кўтарилиб, мазангиз бўлмаганида Исмоилбек “Тез ёрдам”ни чақирттириб, сизни кўтариб машинага олиб чиқмаганмиди? Маҳалла гузаридаги болалар майдончасини ҳам Исмоилбек қуриб бермадими? Ўғли Маъруфжон саломни канда қилмайди, отаси бўлмаса маҳалланинг тўйи борми, ҳашарими доимо қатнашади. Бирор марта бу болани наша тугул, сигарет чекканини ҳам кўрмаганман. Исмоил эса ўзининг аёлидан бошқасига қарагани йўқ. Уйим жойим дейдиган эркаклардан. Ёшингиз ҳам бир жойга бориб қолди. Бировнинг ғийбатини қилгандан кўра охиратни ўйлаб, тоат-ибодатни бошласангиз бўларди…
Шариф билан Баҳром Жўрабекка миннатдорчилик билдириб, қучоқлашиб, хайрлашишди. Машинада кетишар экан, Бахром ҳануз ўйчан йўлга тикилган Шарифнинг елкасига қўлини қўйди.
-Эҳ, ўртоқ. Айтдимку дарҳол тушкунликка тушма деб. Бежиз боболаримиз “одамнинг оласи ичида” демайди. Анови Собир деганини қара. Туридан гўри яқинлашиб қолган-у, шунда ҳам бировга яхшилик қилай демас экан. Бундай одамлардан Аллоҳимнинг ўзи асрасин. Тўйни бошлайвер, худо ҳоҳласа мана биз хизматда-да. Аммо тўйда албатта анови ўртоғингга бир тўн қарз бўлдинг. Шу киши бўлмаганида, бир одамнинг номини ёмонотлиқ қилиб, кетаверар эканмизда.
Қуролдош дўстини топганидан хурсанд бўлсада, ҳамон Собир аканинг гаплари қалбига шубҳа соя солган Шариф дўстига жилмайиб қаради.
-Шуни айт ўртоқ. Аммо ота боболаримизнинг яна бир гапи бор. “Яхши уй эмас, яхши қўшни ол” деган. Яхшиямки, қўшниларимизнинг ҳаммаси яхши.
Иккаласи енгил тин олиб, баробар кулиб юборишди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
4.6K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:28:34 Агарда у ҳам бўлажак қуданг ҳақида яхши гап гапирмаса, ночора?! Ҳали қизингни фотиҳасини қилмадингку, балки ҳаммаси яхшиликка бўлар.
Тўқ жигарранг эшкнинг қўнғироқ тугмачасини босишлари билан ичкаридан “Ким у?” деган эркак овози эшитилди. Орадан бир дақиқа вақт ўтар ўтмас эшик қия очилиб, устига енгил спорт кийимини кийиб олган, елкасига сочиқ ташлаган, тўлароқ одам кўринди.
-Ассалому алайкум, келинглар… Э, э, Шарифмисан? Қайси шамол учирди? Мени қандай топдинг?
Таниш овоз, жуда ҳам таниш чеҳрани кўриб, Шариф турган жойида каловланиб қолди.
— Жўрабек, ўзингми?
Баҳром нотаниш одамни қаттиқ қучоқлаб олган дўстига қараб, унинг орқасида нима дейишини билмай турарди.
-Айтгандай Баҳром, таниш. Бу менинг қуролдошим, жонажон дўстим Жўрабек. Қуролли кучлар сафида бирга хизмат қилганмиз. Вақтнинг тез ўтишини қарая, ҳамон ўша ўша. Аммо бир оз тўлишибди, холос. Шариф дўстининг қўлини қўйиб юбормай, Баҳромга.
-Қани? Қани, уйга киринглар. Аксига олиб хотин ҳам болалар билан Фарғонага, энасини кўргани кетувди-я. Аммо ҳеч қиси йўқ, бир ўзим қўлбола ош дамлайман. Бир отамлашайлик. Кўришмаганимизга ҳам неча йиллар бўп кетдией. Жўрабек меҳмонларни ичкарига таклиф қилиб, ўзи ошхонага йўналди.
-Жўрабек, тўхта. Ҳеч нарса керак эмас. Бўлди, сени топдим, энди бошқа куни албатта отамлашамиз. Биз бошқа иш билан келган эдик, деди Шариф диванга ўтириб. –Қани “Омин, илоҳим юртимиз тинч, фаровон бўлсин, топган тутганинг тўйларга буюрсин”. Уччовлон юзларига фотиҳа тортишди.
-Тинчликми, Шариф. Сен мени бу ерда яшашимни билмасмидинг? деб сўради Жўрабек столдаги ширинлик солинган ликопчаларининг устидаги докани олиб.
-Тўғрисини айтсам, йўқ. Аммо сени топганимдан жуда ҳам хурсандман. Шу десанг тўй бошламоқчи эдим, қизимни узатмоқчиман. Шу домда турган Исмоилбек деган одамнинг Маъруфжон деган ўғлидан қизимга совчи келувди. Энди биласан, ўзбекчилик… Насли- насаби ким, қандай оиланинг боласи…? Бир суриштирайлик деб келгандик. Аксига олиб, домни пастида ўтирган одам уларни “яхши оила эмас”, деди. Шу гап ростми? Шариф қуролдош дўстининг юзига тикилди.
Бу орада чой дамлаб келган Жўрабек, чойни қайтариб, чой солинган пиёлани аввал Баҳромга, кейин Шарифга узатди.
-Исмоилбек тўй бошлабдида. Хурсандман. Ёшлар бахтли бўлишсин, илоҳим. Жуда яхши… жуда яхши оила. Зиёли. Маҳаллага, домдагиларга доимо қайишади, ҳаммага қўлдан келганича ёрдам беради. Ўғли ҳам ўқиган, адашмасам отаси билан бирга ишлайди.
Бахром Шарифга маъноли қараб қўйди.
— Пастдаги қўшнингиз билан гаплашганимизда, у бизга мутлақо бошқа нарса айтдилар. Маъруфжон нашаванд, отаси –хотинбоз экан…
-Нима? Жўрабек, ойна олдига бориб пастга қаради.
-Ҳа, тушунарли. Ўзларинг ҳам одамига йўлиқибсизларда. Одамизот ёши ўтса ҳам ҳам ўзгармас экан. Афсус, ана шундай одамлар сабабли ёшларнинг бахти очилмайди, “пишиб” қолган маслаҳат ош тарқалиб кетади. Шунинг учун ҳам суриштирганда битта одамни гапига ишониб қолмаслик керак. Бир йил олдин тўғримдаги қўшним қиз чиқарди. Қизи бирам чиройли, одобли, тарбия кўрган, ўқиган қиз эди. Беришдан олдин роса суриштиришди. Аммо куёвнинг айбини бирорта ҳам қўшни андиша қилиб айтмаган. Куёв ғирт безори, бунинг устига нашаванд экан. Бунинг ҳаммаси тўйдан кейин аён бўлди. Ўртада ёш келинчак бахтсиз, ота онаси эса қўлида боласи билан уйга қайтиб келган кизининг дардига малҳам бўла олмай ҳалак, эндигина тўғилган гўдак отасиз, етим қолди. Шунинг учун суриштиргандаям яхшилаб, бир неча яқинлари, қўшнилари, керк бўлса ўқиш жойи, ишхонасидан сўраш керак. Чунки қўшнилар ичида ҳам турли хил одамлар бор. Сал бир- бирини кўнглини оғритган бўлса, яхши оилани қасддан ёмонлаши мумкин. Собир акага ўхшаган ичи қора одамлар эса бировнинг яхши кунини кўра олмайди, ёмон кунига қувонади. Оз бўлсада бундай одамлар учраб туради, афсус. Маъруфжонга келсак, кўнгилни тўқ қилиб, қизингни бераверинг. Жуда ҳам яхши оила. Худо хоҳласа қизинг албатта бахтли бўлади.
4.4K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:28:33 ЁМОН ҚЎШНИ.

Совчиларга рози бўлишдан олдин, Шариф ишонган дўсти Бахромга қўнғироқ қилишга жазм қилди. Қизи Шахнозага келган совчилар Маъруфжонни роса мақташган эди. Аммо ўзбекчиликда суриштирмай қиз бериш, кейин бир умр пушаймонга кўмилиб яшаш, дегани.
Гўшакдан дўстининг таниш овозини эшитиб Шариф жилмайди. Улар Бахром билан синфдош ўртоқ. Ҳаёт жуда қизиқ нарса. Уларни мактабдан сўнг 20 йилга айирди-да, сўнг яна учраштирди. Бахром Шариф ишлайдиган корхонага бўлим бошлиғи бўлиб келганида, иккаласи йўлакда учрашиб қолиб, қучоқлашиб кўришишди. Шундан бери Бахром билан яхши-ёмон кунида бирга.
-Э, бормисан ўртоқ. Ўзим қўнғироқ қилмасам дўстинг борлиги ҳам эсинга ҳам келмайди.
-Яхшимисан Шариф, уйдагилар тинчми?
-Ҳа тинч. Шу десанг тўй бошлаб қўйдим, сендан берухсат. Шахнозга совчи келган эди. Йигит билан бир гаплашсам девдим. Ундан олдин оиласини бир суриштириш керак.
-Кимни боласи экан? Қаердан?
— Гулзордан. Отасининг ўзини фирмаси бор экан, онаси ўқитувчи. Ҳар қалай зиёли оилага ўхшайди. Бирга бориб, маҳалла раисидан, қўни-қўшнилардан суриштирсак девдим. Кўп йилдан бери раҳбар бўлиб ишяпсан, одамнинг кимлигини бир қарашда билиб олишингни бизга келганингдаёқ сезувдим.
….Шариф аёли манзилни ёзиб олган қоғозчани Бахромга узатиб, тўғридаги савлат тўкиб турган кўпқаватли уйни кўрсатди.
-Мана шу дом, адашмасам. Қани юрчи?
Кўп қаватли уй атрофига қатор қилиб экилган дарахтлар иссиқда жонга ҳузур бағишлайди. Текис йўлак четларида барқ уриб ўсган райҳоннинг ифори, озгина шабадада ҳам димоққа гуп этиб урилиб, Шарифга доимо қўлларидан райҳон иси келиб турган момосини эслатди. Дарахтлар тагига қўйилган ёғоч курсилардан бирида ўтирган, қўлидаги уяли алоқа телефони орқали бировга зарда билан гапираётган, 65 ёшларни қоралаб қолган одамни кўриб, унинг олдига боришди.
-Ассалому алайкум отахон, яхшимисиз? Соғлиқларингиз яхшими?
-Ваайлайкум.. Сизларни танимай турибман.
-Отахон, шу домда турасизми?
-Ҳа, нима эди?
— Шу ерда Маъруфжон Хуррамов деган йигит тураркан. Отасининг исми Исмоилбек. Ўзининг фирмаси бор….
-Ҳа, уларми? Танийман… танийман. Бўлмағур оила.
Шариф ҳайрон бўлиб Бахромга қаради.
-Отахон, нега ундай деяпсиз? Бизга яхши, зиёли оила дейишганди.
-Нима? Шу ёшимда мени ёлғончига чиқараяпсизларми? Исмоилнинг оёғи ердан узилганига анча бўлган. Пулдан бошқа атрофда ҳеч нарсани кўрмайди, бировга ёрдам берай демайди. Маҳалла -куйга аралашмаса, пулини сассиғига чидай олмай кўчадан бери келмаса. Қачон қарама ишдан ярим тунда келади, мошинасининг овозига уйқум ўчиб кетади. Айтишларича, Юнусободда яна битта хотини бор экан. Ўшаникидан кеч қайтар экан. Боласиям ўзига ўхшаган. На салом беришни билади, на одобни. Қайсидир институтни битирди дейишувди, ҳозир отасининг қўлтиғига кирган. Бунинг бурни ҳам осмонни тирай бошлаган, оёғи остини кўрмайдиган бўп қолган. Нашаванд. Бир неча марта милисага ҳам тушиб чиқди. Отасини пули кўпда, дарров чиқариб олишди. Гапимга ишонмасаларинг люб-бой одамдан сўранглар. Юз фоизга тасдиқлаб беради айтганларимни. Ўзи сизларга Исмоил нима учун керак бўп қолди?
-Ўзимиз, шундай. Бирга ишламоқчи эдик. Майли отахон, раҳмат. Айтгандай, уйни каттаси борми, қаерда туради? деди Баҳром асабийлашаётган Шарифни секин биқинига туртиб қўйиб.
-Каттаси?! Менда каттаси… Нима эди? Деди курсида ўтирган одам менсимайроқ уларга қараб.
-Шу уйни домкоми сизми? деб қайтадан сўради Баҳром.
-Э, бундоқ тушунтириб ўзбек тилида гапирмайсизми? Ўзига ярашмаган ҳолда ғалати кулди бояги одам. – Уйни каттаси дейсизлармией….Домком де, олам гулистон. Домком ҳув анови подъезднинг иккинчи қаватида туради. Чап томонидаги эшик. Мани гапимни у ҳам тасдиқлайди.
-Баҳром, шу одамнинг гапи рост бўлса, қизимнинг ҳаёти дўзахга айланадику. Шариф қўлидаги машинанинг калитини асабий айлантириб, ўртоғининг қулоғига шивирлади.
-Шариф, бирдан хулоса чиқармагин. Шу чолнинг нигоҳи менга ёқмади. Жуда ҳам қарашлари бежомией. Башарасидан заҳар томиб турибди. Юр, яхшиси домкомга учрашайлик. Шу ерда яшаётган оилаларни яхши билса керак, ҳарқалай.
4.7K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:28:26
Зарарсиз Озиш енди 24 минг сум Рамазон ойида биз билан 4 баробар Арзон нархга чиройли озинг.

Кето Генетис - дунё шифокорлари томонидан тан олинган янги оздирувчи восита.Табиий гиёхлардан тайёрланган бўлиб ҳеч қандай салбий тасирга эга эмас. Танадаги ортиқча ёғларни эритади ва ёғлар қайта келиб чиқмаслигини кафолатлайди. Пархезсиз қўллаш мумкин.100% Табиий таркибли, зарарсиз. Дори воситаси емас, табиий махсулот.Иштаҳани камайтириб ,ёгларни еритиб,терингиз осилмай чиройли фигурний оздиради.Кайта семирмисиз.Танангиз осилмай, таранг булиб озасиз.Конгил айнитмиди, кабул килишни 3 - кунидан енгиллашасиз. Уйингизга келганидан кейин тулов қиласиз.Етказиб бериш бепул.
Чегирмали нархда хозироқ буюртма беринг.
Рамазон ойи учун скидка нархи - 24.000 сум

Буюртма бериш: bit.ly/3lCKb1H

Eslatma: (15 kun ichida Ozmasangiz pulingizni to'liq qaytarib beramiz. pul qaytarib olish shartlari boyicha @garantiyali_ozish da)
4.4K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:58:27 ​​ ОТА - ОНАМИЗ УЧУН НИМА ҚИЛДИК, НИМА ҚИЛОЛАМИЗ ?!

Бир кишининг онаси тикувчилик қиларди. Оилани шунинг эвазига боқар, ўғлини ҳечам ишлашга қўймасди. Ўғли ишлайман деса ҳам, ўқишни мукаммал битириб олишини насиҳат қиларди. Онаси хоҳлагандек яхши ўқиди ва ўқишни битириб ишга кирди.
Ўғил ойлигининг кўпроқ қисмини онасига беришликни ният қилиб, шу билан онасини хурсанд қилиб туришни хоҳлади.
Аллоҳ таолонинг тақдир тақозини қарангки, она Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига риҳлат қилди. Онасидан айрилган ўғил жуда кўп йиғлар, онасига ойлигини беролмаганидан жуда ҳам хафа бўлар эди.
Аллоҳ учун онаси номидан ойлигининг тўртдан бирини фақиру фуқароларга бериб туришликни назр қилди. Онасининг вафот этганига ўттиз йил ўтди. Шу йиллар асносида намоздаги ҳар бир саждада онасининг ҳаққига дуо қилмасдан турмасди. Савоби онасига бориб туришлиги учун. Бир нечта масжидга намозхонлар фойдаланишликлари учун, махсус сув идишларини қўйди. Кунларнинг бирида намоз ўқиш учун маҳалла масжидига чиқди-да жамоатни қилаётган ишини кўриб ўзидан хафа бўлиб кетди. Маҳалла оқсоқоллари масжидга махсус сув идиш қўйишаётган эди. Чунки, у ўзи яшаб турган ердаги масжидга бошқа масжидларга қўйган сув идишларидан қўймаган эди.
Машриқу мағрибдаги масжидларга қўйибман-у, лекин кунда намоз ўқиш учун чиқадиган масжидга қўйишни унутибман, деб ўзини-ўзи койиб юраги сиқилиб турганида масжид имоми келиб "эй фалончи, масжидимизга юборган сув идиш учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деди. Ҳалиги киши шошиб қолиб "йўқ-йўқ уни мен юборганим йўқ", деди. Имом "бугун ўғлингиз келиб "буни отам юборди", деб айтди".
Ўғли ҳам шу ерда эди.
Шу пайт ўғли отасини бошидан ўпиб "отажон, савоби сизга ёзилиб туриши учун сизнинг номингиздан мен олиб келиб қўйдим", деди. "Отажон, Аллоҳ таоло сизни жаннат анҳорларидаги сувларидан ичирсин", деб дуо қилди.
Ота ҳайратланиб "ўғлим (!) сен мактаб ўқувчиси бўлсанг, бирор жойда ишламасанг пулни қаердан олдинг?!" - деб сўради. "Сизни (Аллоҳ раҳмат қилсин) бувамнинг номидан хайр-эҳсон қилиб, бувамга яхшилик қилганингиздек мен ҳам сизнинг номингиздан садақа қилиб, сизга яхшилик қилиш учун беш йилдан буён сиз менга ишлатиш учун берган пулларни йиғдим", - деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ, олдингиларнинг айтгани қандай ҳам рост-а!? "Катталар (ота-она)га яхшилик қилсанг, фарзандингдан кўрасан".
Биз-чи, биз?! Ота-онамиз учун нима қилдик, нима қилоляпмиз?!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
9.8K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:58:03 ​​ ҚУРБОНЛИК

Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.
Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. Манзилга етганда дўстининг уйи билан қўшнисини уйи жуда ўхшаш бўлгани учун адаштириб ва Аллоҳнинг ҳикмати билан қўшнисини уйига қўйни ташлаб кетди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.
У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.
Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Товба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.
Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.
Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим-а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар-да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг-чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.
Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй, Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай-да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.
Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима деди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Саломат қолганимизнинг шукронасига Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.
Ҳали киши:
- Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.

Эй азиз қадирдоним қурбонлик қилиб камбағал бўлиб қоламан деманг аксинча сизни бой қиладиган зотни унутманг қурбонлик учун шошилинг янаги йилга ким бор ким йўқ...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.9K views05:58
Ochish/sharhlash