Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.22K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 773

2021-05-12 07:23:39
Ассалому алайкум! Арафа муборак, азизлар!
Диндошим, сизу-бизга неъматларини беминнат, бенуқсон адо этаётган, бажарадиган арзимас яхшилигимизга Жаннат ваъда қилган меҳрибон Аллоҳимга беадад, беҳисоб шукрлар бўлсин!
Ўйлаган барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин! Юртимиз осмони хамиша тинч бўлсин! Яхшиликлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Рамазон, ўзингсан ойларга султон
Рўзада нафсини енгганлар полвон.
Ибодатда бўлган мудом бардавом
Арафа муборак, аҳли мусулмон!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
9.5K views04:23
Ochish/sharhlash
2021-05-12 06:53:52
Махсулот нархи 1.380.000сум Скидкада Дубаи махсулоти

Сиз каналимиздан Ошхонангиз учун оригинал
Дубаи
Туркия ва Хитойдан келтирилган ажойиб дизайнга эга ошхона анжомларини топишингиз мумкун
Рамазон ойи муносабати билан катта чегирмалар билан харид килишга улгуриб колинг

Энг асосийси хамёнбоп нархларда Доставка хизмати эса мутлако бепул Узбекистон буйича

https://t.me/joinchat/AAAAAE00sZqzmw-baLk-fw
8.2K views03:53
Ochish/sharhlash
2021-05-11 20:03:03 ОҒИР ЖУДОЛИК ЯНА БИР ЁШ АКТРИСА ОЛАМДАН У́ТДИ
АВТОХАЛОКАТ ТУФАЙЛИ ОИИЛАСИГА ХАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ ЖУДА ЁШ ЭДИ...

БАТАФМИЛ БУ ЕРДА
6.6K views17:03
Ochish/sharhlash
2021-05-11 20:02:59 ДУГОНАМНИНГ ОТАСИ

Мени исмим Мафтуна. Ёшим 25да.
Университетда ўқийман. Турмушга хам чиққанман. Дугоналарим ичида Зебо энг яқин дугонам.
Уларникига кўп кўп бориб тураман.
Эрга текканимдан кегин хам бораверардим. Баъзан дарс қилиб уларникида қолиб кетардим. Эрим бунга уришмасди. Бир куни дугонамга тел қилсам олмади. Зарур вазифаларим борлиги учун уйига бордим. Уйда фақат отаси бор экан. Яхшимисан деб сўрашдиде бир соатларда келади кутиб ўтир деб ичкарига таклиф қилди. Мен хам кирдим. Стулда ўтиргандим ёнимга келиб дарсларимни эримни ойиламни ўзимни суриштира бошлади. Кўзи менга тушиб обдон разм слоганини сездим. Калта кийнардим. Бунга хам эрим қаршилик билдирмасди... Дугонамнинг отасини кўзи хамон менда эди. Кейин бир фандан икки олганими эшитгач, унда сани жазолаш керак дедида. Қўлимдан тортиб....

ХАЁТИЙ РЕАЛ ВОҚЕА


ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
6.6K views17:02
Ochish/sharhlash
2021-05-11 19:07:16
Хайитда Энг чиройли безатилган дастурхон сиззики бўлишни хохлайсизми Бизга Қўшилинг Мадина Ниғматуллаевдан Мастер Клас Дарслари

ГУЛЛИ ЧАК ЧАК
БУРАМА БЎҒИРСОҚ
ҚУШ ТИЛИ
БУРАМА ЧАК ЧАК
ЎРАМА
ҚАВАТ ҚАВАТ СОМСА

ТЕЗ КИРИНГ

https://telegram.me/joinchat/SLWUeqVND6AE72sl
4.0K views16:07
Ochish/sharhlash
2021-05-11 19:06:43 ​​ ҲИМОЯ ( бўлган воқеа)

Бу воқеага ҳали кўп йил бўлгани йўқ. Бир куни кечга томон "Чинни бозор" номи билан машҳур анчайин катта бозорга ўт тушди. Оқибатда савдо аҳли каттагина зарар кўрди. Ўшанда қора тутун таъсирида қорайиб кетган , яхшилаб ювса тоза бўладиган у ёқ буёғи салгина уринган идиш- товоқлар арзон нархларда роса сотилганди. Гап ҳозир бу ҳақдамас. Ўша вақтда бир ҳодиса оғиздан оғизга ўтиб , мисол тариқасида жудаям кўп жойларда гапирилганди. Гувоҳлик беришларича , қатор савдо дўконлари яхшигина талофот кўрган бир вақтда , уларнинг марказида жойлашган бир дўкончага ҳеч зарар етмабди. Бу ҳодисотдан ҳайрон бўлган инсонлар дўкон эгасидан буни сабабини сўрашибди. Дўкон эгасининг жавоби қуйидагича бўлибди:
- Мен дўконимни Яратган Эгамнинг ҳимоясига топширганман ва ҳар доим ҳотиржам бўлганман.
Савол берувчиларнинг ҳайрон бўлганлигини кўрган дўкондор изоҳ берибди:
- Мен нисобига етган молимнинг закотини мунтазам адо этганман.

Хулоса ўрнида бир жойда ўқиган дуони келтирмоқчи эдим. Бойликни чиройли тарзда сўраш дуоси:
"Аллоҳим, мени закот берувчи бойлардан қилгин!"
Хазонрезги

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
5.5K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-05-11 18:35:36
МИНИ КИР ЮВИШ МАШИНАСИНИ КУРГАНМИСИЗ .

АНТИКА ОШХОНА ВА УЙ БУЮМЛАРИ ФАКАТ ШУ КАНАЛДА БОР ЭКАН.


Ошхона гаджетлари ,Козон,кастрюлка хатто швабрагача шу ердан топасиз.

Доставка бор

https://t.me/joinchat/AAAAAExdU9Md-U_kt787sA
6.1K views15:35
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:58:36 ​​ "Соқов” аёл ҳақида ҳикоя.

Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди. Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?” Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб, “Ҳаммаси яхши бўлади”, дебдию ғойиб бўлибди. Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди. Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки... тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди. Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди: – Анави жувон бирам оқила-я. – Гап-сўзлари ҳам жойида! Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.2K views13:58
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:57:54 ​​ Бу йилги рамазони шарифни ким қандай ўтказди?

Ёғ нарҳи кўтарилди, яна баъзи маҳсулотларнинг ҳам нарҳи лип этиб осмонга чиқиб олди.

Сотувчи ҳурсанд, рамазони шарифни у оиласи билан шод-у ҳуррамликда ўтказди...

Ҳақиқатнинг гўри қаерда?!

Ўшанинг қаердалигини қидириб кавлаб юрган бир "ҳақиқатпараст" олти йил-у яна қанчадир ойга қамалди.

Расмини интернетда кўрдим: кўзи худди Қодирийнинг қамоқда тушган расмидаги кўзларга ўхшаркан. Қорачуғларига ниманидир гўё шуъласи тушиб, ҳира ёғду сочаётгандек...

Ҳа, ҳақиқат қаерда эканини мана энди сал сезгандайман...

У - "ҳақиқатпараст" лар ва "жим юришни истамайдиганлар" қорачуғида бўларкан...

Ўша инсон рамазонни ўкинч билан панжара ортида кутиб олди.

Эр хайитга аёли учун нима сотиб олишга ҳайрон. Ўтган байрамда "шундоқ пулнинг ўзини бераверинг!" деганди, берди! Аёли дугоналарига яхши бир баркет қилиб, ана ўша пулни сочиб юборди...

Сочса нима, битта судда раислик қилса-унақа банкетнинг ўнтасини пули чўнтакда бўлади.

Хайитни у ҳозирча ана ўша иккиланишлар билан кутиб олмоқда: пул берсинми ёки биронта бриллиант матоҳ?!

Ёлғиз аёл бугун ҳам саҳарликка "қора чой" қилди. Лабида табассум. Болалигида ота-онаси ҳам кўпинча "қорачой" ичарди. Бир қошиққина сариғёғ, бир чимдим туз... Қотган нон деганларининг бир ҳовучи сувда бўкиб, шунақаям маза берадики...

Мана шу болаликнинг эслатадиган маза бўлса керак, чамаси...

У бахтли!
Бир косагина ёвғон унга олам-олам бахт берди...

У рамазонни шундай- шукри тинмаган тили, миннатдорчилик тўлиб тошган дили билан ўзича мазмунли ўтказди.

Таксичи кечаси ухлайди, тонг саҳардан яна иш...

Ҳозир у шивалаб ёғаётган ёмғир остида бозорга борадиган мижозини кутиб ўтирибди.

Мижози чиқди ва эснаб туриб, кечаси ухламаганини ва қадр кечасини кутганини гапирди.

Таксичининг ичи бир ғалати бўлди: чарчоғдан донг қотиб ухлабди, қадр кечаси экан...

Яна олдинда тиқилинчда қолган машиналар мисол тизилишиб турган йилларига қаради: ҳали қиз чиқариши керак, ўғил уйлаши керак...

Яна қанчадир йил унга... Балки қадр кечасини кутиш насиб бўлмас...

Яқинда тўйи бўлган келинчак-ўрин кўрпа ичидан суғурилиб чиқди. Уф деб юборганига мана энди ўзи ҳижолат. Рамазон кирганидан бери у мана шунақа соат бирда туриб зирвак қилади. Эснаб-эснаб, оғзини бир қўлида ёпиб, бир қўлида капгир айлантириб...

Рамазонни у чарчоқ деб билади, чарчоқ...
Тўйиб ухлолмаган тунларининг ҳаммаси рамазонда...

Эри касал бўлганидан бери касал қараб, ўзи ҳам ухлолмайдиган бўлиб қолган хотин...

У рамазонни яна шу касал эри билан ўтказаётганидан ҳурсанд...
Аммо баъзан қўрқиб кетади: оз қолган бўлса-чи?

Ичида дарров бошқа сабаб бўй кўрсатади: "яхши кунлардан насиб қилса, яхшику-я..Аммо..."

Йўқ, у рамазонни умид билан ўтказяпти. Балки шифо деганлари қайсидир бедор кечасида қилган дуолари сабаб унинг эрига ато этилар...

Рамазон!

Унинг ҳар дилда ўзгача қиёфаси бор, худди бизга кимдир уни ойна сифатида қўйиб кетгандек..

Дуо қиламан; савдогарлар рамозоннинг баракаси фақат пулда эмаслигини тушунсин!

Ҳақиқат ҳеч қачон панжара ортига ўтмасин ёки ерга кўмилмасин!

У ҳар инсоннинг авайлаб юрган қорачуғида яшасин!

Бировни қақшатганларнинг ҳеч йўқ-шу ойда виждони уйғоқ бўлсин!

Пул сочиб яшаётганлар-ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етсин!

Ёлғизнинг ёри ҳамиша Аллоҳнинг ўзи бўлсин...

Шукроналик туйғуси бизни еч қачон ва ҳар қандай ҳолатда ҳам тарк этмасин...

Тирикчилик ғами- умримизнинг олтин лаҳзаларини биздан тортиб олмасин...

Бу муқаддас ойнинг асл ибодати- саҳарликда турфа овқатлар еб, кейин кун бўйи ифторликка нима тайёрлаш ҳақида ўйлаб яшашлик ташвиши эмас...

Келинларга ва аёлларимизга бироз енгиллик бериш, уларга асл ибодат нима эканлигини англатиш-бу ҳам аслида савоб!

Шу савобга талабгорлар кўпайсин!

Ва ҳеч қачон рамазони шарифда атрофимиз бўшаб қолмасин, таровеҳ сафлари кўпайсин ва кўнглимизни бир зум ибодат иштиёқидан бенасиб қилмасин!
Ҳурмат билан Ummu Zaynab.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
5.8K views13:57
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:57:21
Бу Минскда содир бўлди. Бир аёл дўкон атрофида адёл билан ёпилган бола аравасида юрарди. Чақалоқнинг фақар оёқлари кўринарди. Бу ҳолат қорувиллардан бирида шубҳа уйғотди. У ғалати онага бориб, адёлни олишни сўради.

Бир сониядан кейин соқчи чўчқадек қичқирди. Қўриқчи аравада....

Давоми

https://t.me/Solixa_Ayol/24776
5.6K viewsedited  13:57
Ochish/sharhlash