Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.22K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 774

2021-05-11 16:21:19 ​​Чаросингиз эмасман. Мени унутинг, изламанг. Ҳайронман, нега бу хатни ёзаяман ўзи? Ахир уни барибир сизга ҳеч қачон бермайман-ку?! Юрагингиз алам
чекмасин. Мен тоққа – холамникига кетаяпман. Қачон қайтаман, номаълум. Соғинчларим сизни омон сақласин. Бахтли бўлинг. Чарос».
Кундаликни жойига – китоб қаърига беркитдим-да, жавонга қўйдим. Мактубни эса сумкамга. Чарос келади, албатта келади…
Уни кўп кутдим. Ниҳоят кунлардан бир кун…
– Кечирасиз, опа, Чарос исмли қиз шу ерга аъзо эмасми мабодо? – кутубхоначи аёлдан синиқ товушда сўради бир йигит. Аёл унга тикилди.
– Бу ҳалиги Чаросми? Юзлари…
– Ҳа, ҳа, ўша… – йигитга жон кирди. – Чарос… у қаерда? Шу ердами?
– Йўқ, анчадан бери кўринмайди.
Йигит яна маъюс тортди.
– Уни суриштириб кутубхонага бораётганидан хабар топдим. Кутубхоналарни кезиб чикдим. Бу охиргиси эди… аммо у йўқ.
Йигит кетишга чоғланди. Мен ҳам ўрнимдан турдим. Ёнига яқинлашиб ўша мактубни тутқаздим.
– Бу сизнинг номингизга…
Кўп ўтмай Чарос келди. «Телба»дан кундалигини олиб кетди. Ёнида ўша йигит…
Чарос турмушга чиққач шу кутубхонада ишлай бошлади. Мўъжазгина бу кутубхонанинг
тафти бор эди. Илиқ тафти…

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.2K views13:21
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:21:19 ИШҚНИНГ ИЛИҚ ТАФТИ

Кутубхона иккинчи уйи эди унинг. Бу ернинг ўз тафти бор, илиқ тафти… Баъзан кун ўтганини ҳам сезмай ўтираверади. Ёнидаги стулни ҳам “банд” этган. Тушдан сўнг бу ерда ўқувчилар кўпаяди. Жой етишмайди мўъжазгина бу кутубхонада. Аммо шунда ҳам ҳеч ким унинг ёнига ўтирмайди. Қандайдир… жирканиш бор бунинг ортида. Одамлар ўзини сал тортади уни кўриб. Чунки… нозиккина, оппоқ бармоқлари иштиёқ билан китоб варақлаётган бу қизнинг юзи қўрқинчли даражада куйган. Илгариги инжа, олча лаблар бугун қорамтир тусда, камон қошлар найза киприкларнинг эса ҳатто изи ҳам йўқ. Куйган юзда фақатгина чарос кўзлар чарақлаб туради, холос…
Ҳар гал бу ерга келганимда биринчи бўлиб уни излардим. Топгач негадир тин олардим-да, китоб ўқишга тутинардим. Зериккан пайтларим эса уни кузатардим…
Чарос кўзли қизнинг қўлида қалин китоб. Синчиклаб қарайман: «Телба», Достоевский.
Деярли тугаллаб қопти. Бу қиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ботинида нима зоҳир, қалби
не деб уради… ким деб? Номаълум. Фақат кутубхоначи аёлгина унга яхши муомалада
бўлади. Сўраган китобини бенавбат топиб берар, унинг жойини келгунича асрарди.
Кутубхонанинг илиқ тафти бор эди. Чарос кўзли қиз келибдики, илиқ тафти бор…
Бир кун у келмади. Эртасига ҳам… Бўш ўрни бир ҳафтача қаровсиз қолди. Сўнг янги аъзолар эгаллади. Баъзан уни эслаб қолишарди.
– Ҳалиги куйган қиз кўринмай қолди-я?
– Эҳтимол оқ отда шаҳзодаси келиб олиб кетгандир?
– Ким билади, ким билади…
Жавондаги муштоқ китобларгина хўрсинади… улар билади-да, қизнинг юрак сирларини. Вақт ўтиб чарос кўзли қиз, куйган қиз, бебахт қиз номи унутилди. Балки мен ҳам унутардим. Токи жавондан «Телба»ни топмагунимча. Уни қўлимга олишим билан ичидан бир нима ерга тап этиб тушди. Кундалик. Бежиримгина. Варақладим, турли саналар ва битиклар… Орасида бир сурат: юзидан илиқ тафт уфуриб турган баҳордай нафис қиз. Бениҳоя гўзал – содда ва самимий гўзал. Кўзлари таниш … чарос ва чақноқ кўзлари. Сурат орқасида чиройли ҳуснихат: «2008 йил. Баҳор. Бегзод акамга эсдалик учун». Битикларга кўз ташлайман – деярли беш йиллик умр хотиралари. Кундалик
охирида эса мактуб.
«Қадрли Бегзод ака! Бу дард мени кундан-кун ўз домига тортмоқда. Кўзларимни бир
лаҳзага юмсам ҳам ўша воқеа гавдаланаверади. Жон-жаҳди билан юзимга ташланаётган
олов… Мана, неча ойки сизнинг мактубларингизни жавобсиз қолдирмоқдаман. Нима ҳам дердим, Бегзод ака? Навбатчилик куним касалхонада ёнғин чиқди. Биласиз, болалар шифохонаси, ёрдам келгунча беморларни ташқарига олиб чиқишга шошилдик. Битта палата тўрт томондан оловга беланган экан, ичида 4 яшар болакай… Оташ қаърига кирганим эсимда. Қолганини билмайман – ёнаётган дераза рахи юзимга тушганмиш,
эшитишимча. Энг муҳими… болакайни асраб қололдим. Бир ой касалхонада даволандим.
Энди мен… сиз суйган Чарос эмасман. Бу сўзларни сизга ёзолмадим. Буни битишга
менинг қўлларим, ўқишга эса сизнинг кўзларингиз чидамас эди. Ишдан кетдим, ўша
воқеани такрор-такрор эслашни истамасдим. Кунларим кутубхонада ўтаяпти. Мени малолсиз қабул қиладиган макон ҳам шугина энди. Яқинда сиз ҳарбий хизматдан қайтасиз. Биламан, келибоқ мени излайсиз. Бироқ кўришмасликка аҳд қилдим. Энди сизга муносиб
6.5K views13:21
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:20:53
Она 1,5 ёшли қизидан чириган ҳид чиқаётганини билиб қолди ва сабабини билганида ҳайратга тушди.

Oна, қизидан ёқимсиз ҳидни сезиб қолди. Аввалига уни шунчаки ювинтириш керак деб ўйлади, аммо бу ёрдам бермади. Бир неча ҳафта ичида ҳид янада кучайиб, ёмонлашди ва аёл нима қилишни билмай қолди.

Шифокорнинг биринчи таҳлилидан сўнг, қиз... ДАВОМИНИ ЎҚИШ


https://t.me/Solixa_Ayol/24771
6.6K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2021-05-11 15:31:09
Сунъий ГУЛЛАРДАН
ДЕКОРАТИВ композициялар
ЭКСКЛЮЗИВ орхидеялар
3 д КАРТИНАЛАР
СОВУНДАН БУКЕТЛАР
Доставка барча вилоятларга ва шахар ичида(пуллик)

Мурожаат учун
@art_designer_Bibikhanum
97 1416010

Бизга қўшилинг
@HandArt_uz
7.2K views12:31
Ochish/sharhlash
2021-05-11 07:38:58 ​​ БУ ҲАМ БИР АЁЛДАН МАКТУБ:

Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман...
Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қолайми, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди...
Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим...
Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим...
Айтишди...
Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди...
Жуда алам қилди.
Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб...
Салим АЙЮБИЙ

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
10.1K views04:38
Ochish/sharhlash
2021-05-11 07:37:35 ​​ Байрам.

Бир неча кун аввал укамни боғига борган эдим.
Шафтолилар ҳали пишиб етилмаган бўлса ҳам, шафтоли териш авжида... Укам 3-4 та мардикор аёлларни олиб келиб, шафтоли тердираётган экан.
Аёлларга бироз ёрдамлашган бўлиб, сухбатга тортдим. Бирлари эътиборимни тортди. Озғин, рангпаргина, лекин чайир аёл. 12-13 ёшлардаги қизини олиб ишга чиқибди.
У аёлни кўнглига қараб, меҳр билан гаплашганим учунми “Опа, сизга бир илтимосим бор эди” деб қолди тортинибгина.
“Қандай илтимос экан?”
“Укангиздан бироз қарз олиб беринг, жудаям зарур эди, қизим билан шафтоли тугагунча уларникида ишлаб, қайтараман” деди секингина. Шу гапни гапириб бўлгунча, кўзлари ёшга тўлди.
“Нега пул керак сизга, синглим?”
“Эрим устачилик қилади, анчадан бери бўғин касаллиги билан оғрийди, ўзи эндигина иш топилиб ишга чиққанди, кеча беллари оғриб ишдан қайтишди. Катта фарзандим ногирон туғилган, яна бу қизимдан кичик икки болам бор. Янги уй қурганмиз, ҳеч пул орттира олмаймиз. Пул беришса, эрим докторга борар эди. Қолганига болаларга енгилроқ уст – бош қилиб берардим. Оёғидаги тапичкалар бўмай қолди, шунга...” Аёлнинг овози титрабгина чиқди.
“Рўзғорга қийналмаяпсизларми, еб-ичишга?”
“Ҳовлига оз-оздан ҳамма нарса экканман, бўлиб турибди, қопда ун олсак анчага етади. Анчадан бери гўшт олганим йўқ, худо ҳоҳласа яқинда хайит келади. Узоқ – яқиндаги қариндошлардан, қўни-қўшнилардан гўшт чиқади, худо ҳоҳласа болларим маза қилиб гўштга тўйишади.”
Очиғи, аёлнинг гапларидан бўғзимга тош қадалгандек бўлди, энди мани кўзларим ёшга тўлди...
Эҳ, менинг гўштга тўйиш учун хайитни кутган сингилжонима...
Ҳаммага байрам муборак бўлсин.....
Малика Аъзамжоновна

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
7.7K views04:37
Ochish/sharhlash
2021-05-11 07:37:19
Võshem qiyin Savol..

92% Одам Бу Фаркни Сезмайди
Узингизни Синаб Куринг!

Javobi....pastdagi knopkada
6.1K views04:37
Ochish/sharhlash
2021-05-11 07:37:03 ​​ ТАЛАБАЛАР

Ниёз Гулноза билан айланиш баҳонасида дўконларни ҳам кўздан кечириб чиқди.
Бир дўконда чиройли, бежирим тилла сирға унинг эътиборини тортди.
- Гулноз биласанми, бир вақтлар онам мени ўқишга тайёргарлик кўришим учун ўзларининг тилла сирғаларини сотган эди. Мен агар икки ойлик стипендиямни йиғадиган бўлсам шу сирғага етарканкан. Нима дейсан?
- Яхши фикр, албатта ҳаракат қилинг.
Стипендия келган куни Ниёзнинг курсдошлари кафеда ўтирадиган бўлиб қолишди.
“Бундай вақтда четда қолиш ярамайди. Келаси икки стипендиямни албатта сақлаб қоламан”- ўзига сўз берди. Аммо кейингиси ҳам худди шамолда учгандек йўқ бўлди-қолди, Нозимдан олган қарзини берди, зарур китоб олиши керак эди, уни олди, қолгани кунлик харажатларга кетди.
- Гулноз эсингдами, ўша дўкондаги тилла сирға?
- Ҳа эсимда, олдингизми уни?
- Ололганим йўқ ҳали ҳам, ишлатиб қўйяпман пулларни.
- Ҳеч қиси йўқ, кейинги стипендияларингиздан оласиз, - совуққина жавоб берди Гулноза.
Кейинги стипендия келар маҳали Гулноза Ниёздан “дугонамни тўйи бўладиган экан, шунга менга жудаям пул зарур, илтимос Ниёз ака ёрдам бериб туринг” деб қолди. “Яхши кўрган қизга йўқ деб бўларканми ҳеч замонда?” Аммо ўзи пулсиз қолди. Кейин пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлди. Қўлидаги ҳунарини ишга солиб кўрди. Иш берди. Орада уч-тўрт сўмлик бўлиб олди. Бу бемалол кейинги стипендииягача етарди.
Март стипендияси арафасида эса Гулнозани яна муаммоси чиқди. “Ниёз ака яна бир бор кўмагингиз зарур бўлиб қолди, йўқ деманг, курсдошларим билан бир чиройли кўйлак кўриб роса ҳавас қилгандим”. Ниёзни хуноби ортди. "Мен нима хаёлда-ю буни қилган ишиничи, ахир мен онамга совға олмайманми?”, аммо минг уринсада бу сафар ҳам йўқ дея олмади. Яна куни ўша ҳунаридан келадиган пулга қолди.
Орадан бир неча кун ўтди. Ниёз кутубхонада дарс қилиб ўтирганди. Гулноза келиб қолди.
- Менга яна пул зарур эди Ниёз ака, - деди ўзгача нигоҳ билан жилмайиб.
Ниёз бу сафар чидамади,
- Нима мен сенга бойваччани ўғлиманми, бир талаба бўлсам, сени кийим- кечагингу тўйларингнинг адоғи борми, яхши биласанку қанча вақтдан бери онамга сирға оламан деб йиғинолмай юрганимни?
Гулноза бу гапдан бироз ранжиган бўлсада индамади ва Ниёзга бир қутича узатди. Ниёз ҳайрон бўлиб қутичани очди, очди-ю ҳайратдан лол бўлиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг ичида ўша тилла сирға турарди:
- Буни сизнинг икки ойлик стипендиянгизга олдим, пулни жамғаришга суягингиз йўқлигини аввалдан билганим учун шундай қилишга мажбур бўлдим.
- Гулноз, кечир мени, ақллигим.
Отабек Аллaёров.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
7.2K views04:37
Ochish/sharhlash
2021-05-11 07:36:43 ​​ «Кутиш...»

Уч нафар йигит ва уч қиз дам олиш ниятида денгиз бўйига отланишди. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда эди. Бу ёшлар бир-бирига кўнгил қўйишган, кўзларида муҳаббат учқунларди. Ўтган кетганларга ҳам жилмайиб боқишарди. Уларнинг назарида, бу дунёда ҳамма одамлар ўзлари каби бахтли эдилар. Лекин, ундай эмасди. Улар ўтирган автобусда 30 ёшлардаги киши ҳам бор эди. Ёшларнинг қувноқ кулгуси, ҳазил-ҳузули уни ўнғайсиз аҳволга соларди. Ёшлар қувнагани сайин унинг қалби оғрир, охири кöзларини чирт юмиб олди. Бу шовқин унга ёқмаётгани сезилиб турарди. Қизлардан бири унинг бу ҳолатига
жим қараб туролмади, нотаниш кишининг ёнига ўтирди. Унинг исмини сўраб билди. Эркак бундан 4 йил олдин жиноят қилиб қамалган, энди турмадан уйига кетаётган экан.
Бу қизни баттар ҳайратлантирди.
- Уйга қайтаётган бўлсангиз, нега хурсанд эмассиз? Уйланганмисиз, - сўради қиз.
Бу саволга суҳбатдоши тушунарсиз жавоб берди:
- Билмайман...
- Қанақасига билмайсиз, - сўради қиз ажабланиб.
- Турмага тушган пайтимда хотинимга хат ёзиб, узоқ вақт
бўлмаслигимни айтдим. Мени кутиш осон бўлмаслигини тушунардим. Агар кутишга сабринг етмаса, майли, мени унут, сени тушунаман, ўзингга ёққан кишига турмушга чиқ, буни менга айтмасанг ҳам майли дедим.
- Энди эса хотинингиз сизни кутяптими ёки турмушга чиққанми, буни билмай уйга
кетяпсизми?
- Ҳа, - оғир хўрсинди у - қамоқдан озод бўлишимни айтишгач, бир ҳафта олдин хотинимга яна мактуб ёздим. Мактубда шундай деб ўздим: "...агар сенга керак бўлсам, шаҳарчага кираверишдаги устунга сариқ рўмолча боғлаб қўй, шундан сенга кераклигимни англайман. Агар керак бўлмасам ҳеч нарса қилма. Мен автобусдан тушмай ўтиб кетаман..."
Йигитнинг гаплари боягина ҳандон кетаётган ёшларни
ўйлантириб, жим қилиб қўйди. Унинг хотинини қаттиқ севиши маъюс нигоҳларидан сезилиб турарди.
Шаҳарчага ҳали узоқ эди. Энди улар ҳар бир километрни сабрсизлик
билан ҳисоблашар, асаблар таранг тортилганди. Автобус манзилга яқинлашгани сайин ҳамманинг диққати ошарди. Эркак бу ҳолатга чидаёлмай кўзларини чирт юмиб
олди. Ўн километр қолди.
Беш... Уч... Бир пайт йўловчилар бирдан ўринларидан туриб қичқириб юбордилар. Собиқ махбус йигит эса автобус ойнасидан ташқарига боқиб, тош каби қотиб қолди: йўлдаги барча дарахтлар шоҳига сариқ рўмолчалар боғлаб қўйилганди.
Рўмолчалар шамолда ҳилпираб, уйга қайтаётган одамни қутларди гўё

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
7.5K views04:36
Ochish/sharhlash
2021-05-11 07:36:26 ​​​​#ибратли

Басра аҳлидан бўлган бир киши шаҳар юқорисидаги боққа чиқди. Ҳаво иссиқ эди. Басранинг деҳқонлар маскан қилиб олган равоқларидан бирига кирди. У киши шундай дейди: “Қубба ичида ухлаб, асрдан сўнг уйғондим. Бу пайтда шакарқамиш йиғаётганлар жўнаб кетган эди, ёлғизлигим учун қўрқдим. Турмоқчи бўлган эдим, болдиримда қуббанинг эшиги томон улкан лаган каби ўралиб ётган илонга кўзим тушди. Илон ҳалқасидан чиқишга йўл топа олмай, жондан умидимни уздим. Қаттиқ хавотирда Аллоҳга тавба-тазарруъ қилиб, шаҳодат келтира бошладим. Дуо-илтижо қилиб, Ўзидан ёрдам сўрадим…

Шу йўсинда қимир этмай турганимда узоқдан бир ит келди. Илонни кўргач, бир лаҳза ундан узоқда туриб, сўнг келган йўлидан қайтиб кетди. Мен уни чақириш учун овозимни кўтара олмасдим. Озгина вақт ўтиб, ўзидан каттароқ бошқа бир ит билан қайтди. Итнинг бири қубба эшигининг ўнг, бошқаси чап тарафида турди. Сўнг бир вақтда сакраб, илонга ташланишди. Илоннинг боши ҳамда думи уларнинг ҳар бирининг оғзида эди. Илон улардан қутила олмади. Итлар уни узоққа судраб кетишди. Хурсанд бўлиб ташқарига чиқдим.

Аллоҳга ҳамд айтдим!

Аллоҳ унинг кўмаги билан мени қутқарган ит ортимдан эргашди…

Араб тилидан Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
7.7K views04:36
Ochish/sharhlash