Get Mystery Box with random crypto!

​​ ​​Маҳалламиз мозорининг девори ёқалаб тратуардан кетяпман. | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​ ​​Маҳалламиз мозорининг девори ёқалаб тратуардан кетяпман. Одатдагидек симёғочлар чироғи ёқилмаган, кўча қоп-қоринғу. Ора-ора ўтаётган мошиналар чироғи билан кўча бир зум ёришиб, кейин яна зимистонга айланяпти. Ёшим йигирма олтига етдиямки, ҳали-ҳануз шу бечора симёғочлар чироққа ёлчимади. Узоқроқдан велосипед минган, оқ-сариқдан келган тўлароқ йигит мен томонга келяпти. Анча яқинлашганда танибман.
—Акмаал! — деб баланд овозда чақирдим. Кўрмай ўтиб кетмасин тағин.

Акмал қўшнимиз Фарҳод аканинг ўғли. Ёши ўн еттида, мендан беш ёш кичкина. Ҳали ёш бўлса ҳам маҳаллада ҳамма уни ҳурмат қилади, яхши кўради. Дадаси топармонлиги ёки онаси мансабдор фалончиевичнинг қизи эканлиги бунга сабаб бўлган эмас. Аксинча, бу ҳурматни Акмал ўз самимийлиги, хушмуомалалиги, бир сўз билан айтганда, чиройли хулқ-атвори билан қозонган. Болалигиданоқ ўта самимий эди. Маҳалламизда у кириб ўйнамаган ҳовли йўқ. Дилдан суҳбатлашмаган инсон йўқ. Ҳар бир хонадон аҳлининг чойнак-пиёласи уни танийди, бировнинг мушугига «кишт» демаган. Доим очиқ юзли, қўли кўксида, совуққон, хизмат бўлганда «лаббай» деб туради. Йигит бўлса, шунчалик бўлар. Кўришганимизга анча бўлганди. Учрашиб қолганимиздан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим.

Мени кўриб велосипедини тўхтатди. Саломлашиб, қўл сиқишиб кўришарканмиз, мен акаларча чап билагимни унинг гарданига қўйиб олдим. Ундан сўрадим:
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?..

Тўғри тушундингиз. У тўрт йил олдин вафот этган, шу мозордан қўним топган. Уни ҳозир тушимда учратганимдан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим. Фурсатни ғанимат билиб ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб изладим.
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?

Акмалнинг юз ифодаси ўликка хос эди: ҳеч қандай ҳиссиёт белгиси йўқ. На хурсандлик, на ташвиш аломати бор. Жавоб берди:

—Аллоҳнинг ғазабига қолай деб турган эдим. Кейин мени ўз раҳматига олди.
Ичимда мен: «Аллоҳнинг ғазабига тортай деган нарса намоз ўқимай ўтганлиги бўлса керак» деб тургандим, худди ичимдагини ўқиётгандай тасдиқ нигоҳи билан қаради. Бу қараш шу қадар маʼноли эдики, юрагим уриши тезлашиб кетди. Ахир ёшлигимдан фарз намозларни канда қилмаган бўлсамда, бирор марта шу қўшни укамни намозга даъват қилмаган эканман. Худди ҳозир мени қаттиқ ушлаб олиб: Сиз айбдорсиз ҳаммасига, сиз айбдорсиз дейдигандай туюлди, қаттиқ ваҳимада қолдим Яхшиямки Аллоҳ раҳматига олди» деб қолди, бўлмаса тамом бўлардим. Шу лаҳзада менинг хаёлимга дарров унинг чиройли хулқи келди Ҳойнаҳой мағфират қилинишига сабаб шу гўзал хулқи бўлса керак деб ўйладим тушимда Юрагимнинг безовталиги ҳам бироз сокинлашди Кейин аста узоқлаша бошлади Кўринмай кетай деганда ўзимга муҳим яна бир савол эсимга тушди
Акмал, ҳозир уёқда нима қиласизлар кундалик ишингиз нима?
Кун бўйи фақат Қуръон ўқиймиз.
Машааллоҳ Бу жавоблардан кейин Акмал ҳақидаги хавотирларим анча нари бўлди. Алҳамдулиллаҳ
У узоқлашаркан мен қандайдир бир хилват ҳужрага кирмоқчи бўлдим Лойсувоқли девор, эшик-ромлари йўқ зим-зиё зах босиб ётган бу хона эски ҳожатхонага ўхшарди фақат нохуш ҳиди йўқ холос Мен негадир ўша ерга кириб Қуръон ўқимоқчи бўлдим Улгуриб қолай деб баланд овозда сўраб олдим:
Акмал ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
У сукут сақлаб турди Иккинчи марта сўрадим:
Акмал укажоним ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
Бўладими? деб таажжубли оҳангда жавоб берди. Яъни бўладими ҳам гапми, ўқиш шарт демоқчи назаримда
Кейин у кўринмай кетди Мен ҳалиги ҳужрага кирдим Чордана қуриб қўлимда мусҳаф билан ўтирдим Хона ваҳимали жуда ваҳимали эди.Атрофга қараганим сари юрагимдаги даҳшат ортиб борарди Шу даҳшат ичида мусҳафни ушлаб ўтирардим
Шунақаям бефайз макон бўладими? Қандай жой экан-а ўзи бу? деган ўйлар зеҳнимдан ўтаркан бирдан бу жойни танийдиган бўлиб қолдим Бу менинг қалбим экан Қуръондан узоқлашган солиҳ амаллар билан пардоз берилмаган юрагим Ўтирган хонамдан жирканиб кетдим, ҳам қўрқдим Тезроқ қочиб кетишни истадим.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig