Get Mystery Box with random crypto!

Shokirjonov kanali 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi shokirjonov — Shokirjonov kanali 🇺🇿 S
Telegram kanalining logotibi shokirjonov — Shokirjonov kanali 🇺🇿
Kanal manzili: @shokirjonov
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.95K
Kanalning ta’rifi

Jurnalist Shuhrat Shokirjonovning Telegram kanali.
Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot
Reklama: 👉 @usayfiyev

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 17:19:47
1.6K views14:19
Ochish/sharhlash
2022-08-25 18:50:22 Самарқандда oжиз аҳволдаги кекса аёлни зўрлик ишлатиб, қийнаб номусига теккан шахсни ИИО идорасига олиб келган ИИБ ходимлари сўроқдан сўнг жиноятчини қўйиб (тўғрироғи, қочириб) юборган.

Зўравонликка учраган касалманд кекса аёл мудҳиш воқеадан кўп ўтмай вафот этган.

Ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Тортилмийдиям!

Нимагадир бизнинг мелисалар мана шундай жиноятчиларни иссиқ изидан суриштириб, қамай олишмайди. Нимагалигини, очиғи, билмайман. Жиноят жазосиз қолаётгани боис номусга тегиш аллақачон жиноят ҳисобланмай қолди. Жамоатчилик ҳам, ходимлар ҳам дарҳол аёлларни суюқоёқликда айблашга тушиб кетишади.

Ўтган йили ҳам 23 май куни қизнинг номусига теккан йигитга орадан қарийб бир ой ўтгач фақат прокуратура аралашуви билан — 21 июн куни эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Ҳар икки воқеа Паст Дарғом туманида содир бўлган.

@shokirjonov
8.5K viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash
2022-08-25 17:01:19 Самарқанд шаҳри мактабларида дарслар 20 сентябрдан бошланиши мумкин

Бу Самарқанд шаҳрида 15–16 сентябр кунлари Шангҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтиши билан боғлиқ эмиш.

Қизиқ, ШҲТ саммити 16 сентябрда тугаса, нега мактабларда ўқиш 19 сентябр — душанба куни эмас, 20 сентябрда бошланиши керак? 20 чиройлироқ рақам бўлгани учунми?

@shokirjonov
2.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-08-25 15:00:00 Ҳокимларнинг шаҳарсозлик объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати тўхтатилади.

E-qaror тизими мониторинги натижаларига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аксарият ҳолларда қурилиш соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларга зид равишда қарорлар қабул қилинаётгани маълум бўлган.

Ниҳоят, ақл билан иш кўриладиган кунларга ҳам етиб келяпмиз. Лекин вазият дабдала қилиб бўлинганидан сўнг бу қарорлар қабул қилинмоқда. Катта шаҳарларимиз шаҳарсозлик талабларига мутлақо жавоб бермайдиган «точечный» застройкаларга тўлиб бўлди.

Ҳокимият органлари бир варақ қоғозга қарор чиқариб бераверишган. «Менда ҳокимнинг қарори бор», деб одамлар истаган нарсасини қуришди. Буларни ҳам тафтиш қиладиган кунлар бўлармикан? Ёки энди барчаси кечириб юбориладими?

Шаҳарсозлик кодекси 21- ва 22-моддаларига асосан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳамда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш ваколатларини чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Ҳокимиятлардан аҳолини мунтазам хабардор қилиш ваколатидан ҳам маҳрум қилинмоқда экан. Лекин бу нарса шаҳарсозлик кенгаши мажлислари енг ичида ими-жимида ўтишига олиб келиши керак эмас. Барча вилоятларда Самарқанддагидек шаффоф, жамоатчилик, ОАВ ва блогерлар иштирокида ўтказилиши мажбурий қилиниши керак. Кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлувчи энг можароли қурилишлар халқ тасдиғидан ўтсагина қурилиши лозим.

@shokirjonov
2.0K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:45:46
Қарши шаҳрида жойлашган «Sultontex» кластери билан боғлиқ машмашалардан кўпчиликнинг хабари бор. Куни-кеча корзона асосчиси ва раҳбари Нурбек Эргашев Президентимиз томонидан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Корхона ўзига тегишли 74 га майдонда томчилатиб суғориш йўли билан пахта етиштириб, Касби туманининг 150 га яқин фермерларидан пахта қабул қилиб, ундан ип йигириб, мато тўқиб, тайёр маҳсулот тикишгача тўлиқ цикл ишга туширилган. Ҳаттоки чигитидан ёғ ва ем олишгача. Тупроқ таркиби, ўсимликни ривожлантириш ва ҳашаротларга қарши курашиш биолабораториялари ҳам ишлаб турибди. Барча зарур қишлоқ хўжалик ва транспорт-логистика техникаларига ҳам эга.

Корхона 2022 йил сўнгига қадар экспорт ҳажмини 2021 йил (35 млн$) га нисбатан қарийб 3 баробарга ошириб, 100 млн АҚШ долларига етказишни кўзламоқда.

Биз Нурбек Эргашевдан катта интервью олдик. Яқин кунларда Kun.uz’да томоша қилинг.

@shokirjonov
2.1K viewsedited  04:45
Ochish/sharhlash
2022-08-22 18:49:30
20.6K views15:49
Ochish/sharhlash
2022-08-22 17:17:37 #Ботга_ёзишмоқда

«Ассалому алайкум, Шуҳрат Шокиржонов.

Мен бир масалада мурожаат қиляпман. Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Сайдон Келачи қишлоғига кўплаб мурожаатлардан кейин интернет симларини тортиб келишган. Лекин бу симлар қишлоқни яримигача ҳам бормаган.

Айтишларича, одамлар ўзлари пул тўлаб, қолган жойни симини тортиб келишлари керак экан. Яъни, тасаввур қилишингиз учун, бизнинг уйимизгача тортиш учун 500 метр сим керак бўлса, биз шунча симни ўз ҳисобимиздан тортиб келиб, яна ундан ташқари унга аппарат ўрнатишимиз керак экан. Яна ойлик абонент тўловлари ҳам бор.

Аслида, интернет симларини компания тортиб келиб бериши, ундан кейин истеъмолчилар уни улатиб, ойлик тўлов қилиши керак эмасми?! Нега энди интернет симларини ҳам халқнинг ўзи тортиб келиши керак, бу компания бўйнида-ку ахир?! Кимдир шу муаммони ечишда ёрдам бера оладими?

Ҳа айтганча, баҳорда бу қишлоқни асфалт қиламиз, дея йўлларига тош тўкиб, асфалт қилишмоқчи эди, лекин номаълум сабабларга кўра у ҳам тўхтади. Йўлларимиз жуда ачинарли. Илтимос, шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз.

Олдиндан раҳмат».

Ш.Ш.: Аввало масала битта эмас, иккита экан. Иккинчисидан бошлаймиз. Самарқандда асфалт ҳозир отлиққаям йўқ. Буёғда ШОС ўтаман деб ётибди, Путин юрадиган йўллар 3–4 қават асфалт қилинаяпти. Сиз қишлоғингизнинг йўлини гапирасиз-е! Ана, тош тўкишибди-ку, энди лойга ботмайсизлар. Шукр қилсангиз-чи!

Интернет масаласида эса айтар сўзим шу: «Ўзтелеком» — монополист. Шу сабабли уларнинг айтгани бўлади, асло сизнинг эмас. Қишлоққача симни тортиб келиб, «қолганини ўзларинг тортасизлар», дейишдими — демак тортасизлар. Манави ёғда 3–4 та провайдер компания ёқа йиртишиб, рақобат қиб ётган бўлса экан, «мендан олинг интернетни», «йўқ, меники арзон», «уйингизгача тушириб берамиз» деб. Сизнинг хоҳишингиз ўтса.

Ёрдам сифатида интернет кабелининг метри неча пуллигини аниқлаб беришим мумкин: 1200–1500 сўм оралиғида. 500 метрга 600–750 минг сўм атрофида бўлади.

@shokirjonov
2.5K views14:17
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:43:45
Мутасадди раҳбарлар оддий халқ вакилларини пашша ўрнида кўраётганига мана яна битта мисол.

Андижон туман ҳокими ва унинг ўринбосари мурожаатчилардан ирганганича қабул ўтказмоқда. Терни ҳидига аллергиялари бўлса керак.

Президент ҳокимлар ва вазирларга «халққа яқин бўлинглар», деб айта-айта оғзи чарчади. Булар гап уқмас хилидан. Чунки сайланмаган.

Буларни халққа яқинлаштириш, халқ олдида ҳисобдор қилишнинг яккаю ягона йўли — ҳокимларни сайлаш. Яхши президент сайлай олган халқ яхши ҳоким ҳам сайлай олади. Мен бунга ишонаман.

Акс ҳолда, бунақалар яхши гапни тушунмайди, уларни сўкиб ҳақорат қилавериш керак очиқчасига (яъни, нишонга аниқ бориб тегадиган танқид аслида бу ҳам), десак, ИИВ матбуот котиби Шоҳрух акам ўртага тушяпти. (Кейин негадир ўчирворибди постни, психологик тренингга ўзимни руҳан тайёрлаб, «Афросиёб»га билет сотиб оламан, деган чоғимда).

@shokirjonov
2.6K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-08-21 11:00:26
Ростан ҳам Элнур Абраев бир қадам олдинда. (бошқа вилоят ЙҲХБларнинг матбуот хизматлари ичидан. Доим буни айтиб келамиз!)

Автоблог.уз Абраевнинг ҳайдовчиларга ёрдам берганига ва меҳрли бўлганини олқишлайди

Сурхондарё вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати бошлиғи Элнур Абраев йўлда қолган машинани Газ заправкагача тортиб борибди. Ҳайдовчи жуда мамнун бўлибди...

П/С: инспекторуз! Бу холатда хам ЙҲҚ бўйича хато ва камчиликлар бор экану майли индамадик .

Сурхонга йўлимиз тушганда мана шундай сценарийни амалда синаб кўрамиз


@avtobloguz
2.2K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-21 08:33:16 Фарғона вилояти Учкўприк туман ҳокимиятига кириш чиқиш тўғрисида йўриқнома экан.

Синчиклаб ўқиб чиқдим, ҳокимият биносига киргандан сўнг ел чиқармаслик қолиб кетибди. Срочно қўшиб қўйиш керак.

Жиддий айтганда: Бунақа «доно»лар қағдан қандай қилиб пайдо бўлади-ей?! Бобонгдан қолган кошонамиди ҳокимият, чурбан!!!

(Узр, сўкканим учун. Кимдир яхши гапни тушунмайдиган бу моховларни сўкиши керак-ку? Ўша мен бўла қолай, майли, ёмон кўринсам ҳам)

@shokirjonov
2.4K viewsedited  05:33
Ochish/sharhlash