Get Mystery Box with random crypto!

Ҳокимларнинг шаҳарсозлик объектларини қуриш тўғрисида қарорлар | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Ҳокимларнинг шаҳарсозлик объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати тўхтатилади.

E-qaror тизими мониторинги натижаларига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аксарият ҳолларда қурилиш соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларга зид равишда қарорлар қабул қилинаётгани маълум бўлган.

Ниҳоят, ақл билан иш кўриладиган кунларга ҳам етиб келяпмиз. Лекин вазият дабдала қилиб бўлинганидан сўнг бу қарорлар қабул қилинмоқда. Катта шаҳарларимиз шаҳарсозлик талабларига мутлақо жавоб бермайдиган «точечный» застройкаларга тўлиб бўлди.

Ҳокимият органлари бир варақ қоғозга қарор чиқариб бераверишган. «Менда ҳокимнинг қарори бор», деб одамлар истаган нарсасини қуришди. Буларни ҳам тафтиш қиладиган кунлар бўлармикан? Ёки энди барчаси кечириб юбориладими?

Шаҳарсозлик кодекси 21- ва 22-моддаларига асосан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳамда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш ваколатларини чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Ҳокимиятлардан аҳолини мунтазам хабардор қилиш ваколатидан ҳам маҳрум қилинмоқда экан. Лекин бу нарса шаҳарсозлик кенгаши мажлислари енг ичида ими-жимида ўтишига олиб келиши керак эмас. Барча вилоятларда Самарқанддагидек шаффоф, жамоатчилик, ОАВ ва блогерлар иштирокида ўтказилиши мажбурий қилиниши керак. Кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлувчи энг можароли қурилишлар халқ тасдиғидан ўтсагина қурилиши лозим.

@shokirjonov