Get Mystery Box with random crypto!

Қарши шаҳрида жойлашган «Sultontex» кластери билан боғлиқ машм | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Қарши шаҳрида жойлашган «Sultontex» кластери билан боғлиқ машмашалардан кўпчиликнинг хабари бор. Куни-кеча корзона асосчиси ва раҳбари Нурбек Эргашев Президентимиз томонидан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Корхона ўзига тегишли 74 га майдонда томчилатиб суғориш йўли билан пахта етиштириб, Касби туманининг 150 га яқин фермерларидан пахта қабул қилиб, ундан ип йигириб, мато тўқиб, тайёр маҳсулот тикишгача тўлиқ цикл ишга туширилган. Ҳаттоки чигитидан ёғ ва ем олишгача. Тупроқ таркиби, ўсимликни ривожлантириш ва ҳашаротларга қарши курашиш биолабораториялари ҳам ишлаб турибди. Барча зарур қишлоқ хўжалик ва транспорт-логистика техникаларига ҳам эга.

Корхона 2022 йил сўнгига қадар экспорт ҳажмини 2021 йил (35 млн$) га нисбатан қарийб 3 баробарга ошириб, 100 млн АҚШ долларига етказишни кўзламоқда.

Биз Нурбек Эргашевдан катта интервью олдик. Яқин кунларда Kun.uz’да томоша қилинг.

@shokirjonov