Get Mystery Box with random crypto!

Мутасадди раҳбарлар оддий халқ вакилларини пашша ўрнида кўраёт | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Мутасадди раҳбарлар оддий халқ вакилларини пашша ўрнида кўраётганига мана яна битта мисол.

Андижон туман ҳокими ва унинг ўринбосари мурожаатчилардан ирганганича қабул ўтказмоқда. Терни ҳидига аллергиялари бўлса керак.

Президент ҳокимлар ва вазирларга «халққа яқин бўлинглар», деб айта-айта оғзи чарчади. Булар гап уқмас хилидан. Чунки сайланмаган.

Буларни халққа яқинлаштириш, халқ олдида ҳисобдор қилишнинг яккаю ягона йўли — ҳокимларни сайлаш. Яхши президент сайлай олган халқ яхши ҳоким ҳам сайлай олади. Мен бунга ишонаман.

Акс ҳолда, бунақалар яхши гапни тушунмайди, уларни сўкиб ҳақорат қилавериш керак очиқчасига (яъни, нишонга аниқ бориб тегадиган танқид аслида бу ҳам), десак, ИИВ матбуот котиби Шоҳрух акам ўртага тушяпти. (Кейин негадир ўчирворибди постни, психологик тренингга ўзимни руҳан тайёрлаб, «Афросиёб»га билет сотиб оламан, деган чоғимда).

@shokirjonov