Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда oжиз аҳволдаги кекса аёлни зўрлик ишлатиб, қийнаб | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Самарқандда oжиз аҳволдаги кекса аёлни зўрлик ишлатиб, қийнаб номусига теккан шахсни ИИО идорасига олиб келган ИИБ ходимлари сўроқдан сўнг жиноятчини қўйиб (тўғрироғи, қочириб) юборган.

Зўравонликка учраган касалманд кекса аёл мудҳиш воқеадан кўп ўтмай вафот этган.

Ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Тортилмийдиям!

Нимагадир бизнинг мелисалар мана шундай жиноятчиларни иссиқ изидан суриштириб, қамай олишмайди. Нимагалигини, очиғи, билмайман. Жиноят жазосиз қолаётгани боис номусга тегиш аллақачон жиноят ҳисобланмай қолди. Жамоатчилик ҳам, ходимлар ҳам дарҳол аёлларни суюқоёқликда айблашга тушиб кетишади.

Ўтган йили ҳам 23 май куни қизнинг номусига теккан йигитга орадан қарийб бир ой ўтгач фақат прокуратура аралашуви билан — 21 июн куни эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Ҳар икки воқеа Паст Дарғом туманида содир бўлган.

@shokirjonov