Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 65.85K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 684

2021-02-22 16:34:03 #Иймон_шифоси

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

(Давоми)

АЙБДОРЛИК. Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.

ЗАХАРҲАНДАЛИК. Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.

ҚЎРҚУВГА ТУШИШ. Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричакларни келтириб чиқаради.

ШИФОБАХШ МАЛҲАМ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА. Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/shifoinfo_official
2.6K views13:34
Ochish/sharhlash
2021-02-22 15:48:53 #Иймон_шифоси

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади. Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади.

ШАМОЛЛАСАНГИЗ.
Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади.

КЎНГИЛ ТАСКИНИ УЧУН. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.

АЁЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ.
Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.

БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР САБАБИ. Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.

ҚАҲР-ҒАЗАБНИ ЖИЛОВЛАЙ ОЛМАСЛИК. Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.

Давоми бор

Каналга уланиш
https://t.me/shifoinfo_official
4.9K views12:48
Ochish/sharhlash
2021-02-22 14:30:16
#Врач_қабулида

ТИЛНИНГ КАРАШ БОҒЛАШИ ХАВФЛИМИ?

САВОЛ
: — Ўғлимнинг ёши 8 да. Баъзида унинг тилида карашлар пайдо бўлади. Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин?
Назокат ОЧИЛОВА, Андижон шаҳри

ЖАВОБ: — Айрим касалликлар танглай ва тилнинг оқ ёки сарғиш парда билан қопланишига сабаб бўлади. Кўпинча шамоллаган пайтда тана ҳароратининг кўтарилиши карашларни келтириб чиқаради.
Тилнинг караш бойлаши хавфли ҳодиса эмас. Шунга қарамай, ундан халос бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Бунинг учун оғизни туз ва ичимлик содаси қўшилган илиқ сув билан 1 кунда бир неча марта чайқиш мумкин. Муолажа бир неча кун такрорлаб турилса, караш тезда ўтиб кетади.


Каналга аъзо бўлиш
7.9K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-02-22 13:00:31
#Савол_беринг_жавоб_берамиз

БЕЛДА ЧУРРА БЎЛСА МАШҚ БАЖАРИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ:
Ёшим 35 да. Белимда 7 см.ли чурра борлиги сабабли машқларни бажариш пайтида оғриқ пайдо бўляпти. Белда чурра бўлса, машқларни бажарса бўладими?
Инобат ЭРКИНОВА, Андижон вилояти, Асака шаҳри

ЖАВОБ: — Бел ва умуртқа поғонасидаги чурраларни турли усулда даволаш мумкин. Бунга, албатта, машқлар ҳам киради. У хоҳ тибетликларнинг машқи бўлсин, хоҳ даволовчи машқ бўлсин, аввало, текширувдан ўтишингиз керак. Шундан сўнг травматолог-ортопед сизга қандай машқлар бажариш мумкину, қайсилари мумкин эмаслигини тушунтиради.
Агар машқлар бажарилаётган пайтда оғриқ кучайса, текширувдан ўтмагунча яхшиси шуғулланмай туринг.


Каналга аъзо бўлиш
10.7K views10:00
Ochish/sharhlash
2021-02-22 11:20:06
#Халқ_табобатидан

ТЕРИ ЁРИЛИШИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ


Куз ва қиш бошланиши билан қўл ва юз териси совуқ ҳаво таъсирида ёрила бошлайди.
Бундай пайтда уй шаротида қандай фойдали ва самарали муолажаларни қўллаш мумкин?

Батафсил «Шифо-инфо» газетасининг 2018 йил, 51-сон, 18-саҳифасида.
Саҳифа расм шаклида илова қилинмоқда.


Ушбу саҳифа газетамизнинг эски сони. Аммо ундаги маълумотлар эскирмайди!
Сиз ана шундай маълумотлари эскирмайдиган каналга аъзо бўлгансиз!
Яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳам хабардор қилинг!


Уланиш: @shifoinfo_official
11.6K views08:20
Ochish/sharhlash
2021-02-22 10:20:05 #Халқ_табобатидан

ҚОВУҒДА ТОШ БЎЛСА...


Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:

Сабзи уруғи ун ҳолига келгунча туйиб янчилади. Ҳосил бўлган кукундан кунига 3 маҳал, овқатланишдан олдин 1 гр.дан озгина совуқ сувга аралаштириб ичилади.
Муолажа давомийлиги — 12 кун. 3 кунлик танаффус билан ичиш такрорланади.

Бир боғ петрушка ўти 800 мл сувга солиниб, 8-10 дақиқа қайнатилади. Иссиқ ҳолатда термосга солиб қўйилади. Ҳар 1,5 соатда 100 мл.дан ичиб турилади. Муолажа қайнатма тугагунча давом эттирилади.
Ҳар гал дамлама ичиб бўлингач, оғиз чайиб турилади. Сабаби петрушкадаги калий тиш эмалини емириши мумкин.

1-2 ошқошиқ майин эзилган наъматак илдизи 400 мл сувга солинади. 20 дақиқа паст оловда қиздирилади. 30 дақиқа тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 100 мл.дан ичиб турилади. Муолажа давомийлиги 10 кун.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Уланиш: @shifoinfo_official
13.2K views07:20
Ochish/sharhlash
2021-02-22 09:20:04
#Халқ_табобатидан

КАШНИЧ – ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ


Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:


3 ошқошиқ майдаланган кашнич кўкати 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндириб қўйилади.
Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.

Кунига 3-4 маҳал оч қоринга икки ошқошиқдан ичилади.
Давомийлиги 1-2 кун.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Уланиш: t.me/shifoinfo_official
13.3K views06:20
Ochish/sharhlash
2021-02-22 08:54:59
#Фойдали_тавсия

Бурун битишининг оддий давоси

Саримсоқпиёз ўзагини паст оловда куйдириб, унинг ҳидидан бир неча марта чуқур-чуқур нафас олиш кифоя.

«Шифо-инфо» газетасидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Уланиш: t.me/shifoinfo_official
7.9K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-02-22 08:54:28 ​​ПАРКИНСОН ХАСТАЛИГИНИ
ХАЛҚОНА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

Мухлис саволи: Паркинсон хасталигининг халқона давоси ҳақида маълумот берсангиз.
Обиджон ОХУНОВ, пенсионер,
Андижон тумани, Жаҳонобод қишлоғи

БЕЛЛАДОНА ЎСИМЛИГИ ШИФО БЎЛАДИ

Мен белладона ўсимлигидан Паркинсон касаллигини даволашда фойдаланишгани ҳақида эшитганман. Шунинг учун бу ўсимликни маслаҳат тариқасида қўшнимга айтган эдим. Чунки, қўшним ушбу дардга чалиниб, озор чекиб юрарди. Муолажани ишонч билан бажариб қўллаган экан, саломатлиги анча тикланибди.
Паркинсон хасталигига қарши курашишда бир талай усуллар бор: замонавий дори воситалари, халқона омиллар, жисмоний машқлар ва бошқалар. Паркинсонизм хасталигини даволашда халқона усул мадад бўла олади. Бунда белладонна ўсимлигининг илдизи асосидаги омил шифо ато этади. Эслатиб ўтамиз, бу ўсимликнинг ҳамма қисми заҳарли. Шу боис,

Давоми Шифо-инфо газетасининг 45 сонида батафсил. Айнан сиз излаган саволга жавоб албатта Шифо-инфо газетасида!!!

@shifoinfo_official

Мурожаат учун:
@Shifoinfo_admin_bot
8.3K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-02-21 16:58:47
#Биласизми

Мева ва сабзавотлар ўз рангига кўра организмда турлича вазифаларни бажаради:

оқ маҳсулотлар — иммунитетни мустаҳкамлайди;

қизил маҳсулотлар — юрак-қон томир тизимига мадад бўлади;

оловранг маҳсулотлар — саратонга қарши профилактика;

яшил маҳсулотлар — организмни токсинлардан тозалайди;

сариқ маҳсулотлар — тери ҳолатини яхшилайди, руҳиятни тиклайди;

сиёҳранг маҳсулотлар — турли ўсмаларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

Кўчириб босишда «Шифо-инфо» каналини кўрсатиш шарт!

Каналга уланиш
https://t.me/shifoinfo_official
19.1K views13:58
Ochish/sharhlash