Get Mystery Box with random crypto!

#Иймон_шифоси КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ? (Давоми) АЙБД | Шифо-инфо

#Иймон_шифоси

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

(Давоми)

АЙБДОРЛИК. Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.

ЗАХАРҲАНДАЛИК. Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.

ҚЎРҚУВГА ТУШИШ. Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричакларни келтириб чиқаради.

ШИФОБАХШ МАЛҲАМ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА. Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/shifoinfo_official