Get Mystery Box with random crypto!

#Врач_қабулида ТИЛНИНГ КАРАШ БОҒЛАШИ ХАВФЛИМИ? САВОЛ: — Ўғ | Шифо-инфо

#Врач_қабулида

ТИЛНИНГ КАРАШ БОҒЛАШИ ХАВФЛИМИ?

САВОЛ
: — Ўғлимнинг ёши 8 да. Баъзида унинг тилида карашлар пайдо бўлади. Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин?
Назокат ОЧИЛОВА, Андижон шаҳри

ЖАВОБ: — Айрим касалликлар танглай ва тилнинг оқ ёки сарғиш парда билан қопланишига сабаб бўлади. Кўпинча шамоллаган пайтда тана ҳароратининг кўтарилиши карашларни келтириб чиқаради.
Тилнинг караш бойлаши хавфли ҳодиса эмас. Шунга қарамай, ундан халос бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Бунинг учун оғизни туз ва ичимлик содаси қўшилган илиқ сув билан 1 кунда бир неча марта чайқиш мумкин. Муолажа бир неча кун такрорлаб турилса, караш тезда ўтиб кетади.


Каналга аъзо бўлиш