Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 65.85K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 683

2021-02-24 18:27:15
#Сўраган_эдингиз

ҚАЙНОҚ ШЎРВА САРАТОННИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИМИ?

САВОЛ: – Эшитишимга қараганда, саратон касаллиги таомни иссиқ ҳолатда истеъмол қилиш натижасида юзага келар экан. Шу тўғрими?
Зафар ИКРОМОВ, Қарши шаҳри

ЖАВОБ: –
Афсуски, бу тўғри. Ҳаддан ташқари иссиқ таом истеъмол қилиш заррали. Бу ҳолат қизилўнгачнинг куйишишига олиб келади. Оғир ҳолатларда ёмон сифатли ўсмани юзага келтириши ҳам мумкин.
Бунга, асосан, эркаклар эътиборли бўлишлари керак. Сабаби айнан кучли жинс вакилларида томоқ ва қизилўнгач саратонига чалиниш хавфи юқори.

Назокат АБДУЛЛАЕВА,
Шифокор

Каналга уланиш
https://t.me/shifoinfo_official
20.3K views15:27
Ochish/sharhlash
2021-02-23 14:50:05 #Мутахассис_минбари

МЎЪЖИЗАВИЙ 3 МАҲСУЛОТ


Гули ШАЙХОВА,
тиббиёт фанлари доктори,
профессор, гигиенист, нутрициолог:


Ҳар куни дастурхонда кундалик озиқ-овқатлардан ташқари учта маҳсулот бўлгани маъқул.

Биринчиси — сули ёрмаси.
Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа нафақат нонуштабоп таом, балки саломатлик учун ҳам аҳамияти катта. Бу маҳсулот, айниқса, юрак заифлиги, камқонлик, ортиқча вазн, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари билан оғриган беморлар учун фойдали.

Иккинчиси — 1 та қайнатилган тухум.

Аммо аллергияси бор беморларга қайнатилган тухумни ҳафтада икки мартадан кўп ейиш мумкин эмас. Тухум жисмоний фаолликни оширади, хотирани мустаҳкамлайди ва ақлий қувватни оширади. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, қовурилган тухум инсонни семиртиради.

Учинчиси — сут маҳсулотлари.
Улар организмни кальций билан таъминлаб, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Уланиш: @shifoinfo_official
1.2K views11:50
Ochish/sharhlash
2021-02-23 12:30:18
#Бошига_тушган_табиб

БЕҲИ УРУҒИ СТОМАТИТГА ДАВО


Стоматит касаллигида беҳи уруғи майдаланиб, унинг 40 граммига 200 мл. қайноқ сув қуйилади ва 2-3 соатга чайқатиб, тиндирилади. Ҳосил бўлган шиллиқ моддадан ҳар куни оғиз бўшлиғи тўрт-беш марта стоматит йўқолгунча чайилади.
Бу усул бир неча маротаба амалга оширилгач, стоматитдан асар ҳам қолмайди.

Шарофат РИЗАЕВА, пенсионер, Жиззах шаҳри
1 view09:30
Ochish/sharhlash
2021-02-23 11:00:27
#Мухлис_мухлисни_даволайди

БУЙРАК ТОШИНИ ТУШИРУВЧИ ДАМЛАМАЛАР

САВОЛ
: «Буйрак тошини тушириш бўйича тавсиялар берсангиз».
Моҳидил, Андижон шаҳри

ЖАВОБ: Буйрагида тоши бор инсонлар қуйидаги усуллардан фойдаланишлари мумкин:
1 л сувга 2 ош қошиқ ловия солиб, 30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Бироз тиндириб қўйилади. Ушбу дамламани ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 3 ош қошиқдан ичилади.
Даволаниш муддати 30 кун;
4 ош қошиқ маккажўхори попугининг устига 300 мл сув қуйиб, 20 дақиқа қайнатилади. Сал совигач, сузиб олинади. Бу дамламани ҳар 4 соатда 1 ош қошиқдан ичилади.
Даволаниш муддати 15 кун;
Юқорида кўрсатилган тавсияларни ўз вақтида бажарсангиз буйракдаги тошдан тез кунда қутуласиз.

Мўмин ПАРДАЕВ, пенсионер, Чироқчи тумани

Каналга уланиш
5.1K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-02-23 09:30:12
#Сўраган_эдингиз

БОЛАНИ НЕЧА ЁШГАЧА ЭМИЗГАН МАЪҚУЛ?

САВОЛ
: — Қизим 1 ёшга тўлди. Яқинларим уни эмизишдан тўхтатишим кераклигини айтишди. Аслида болани неча ёшгача эмизган маъқул?
Фарангиз ЖАББОРОВА, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

ЖАВОБ: — Болани имкон қадар 2 ёшгача эмизган маъқул. Чунки шаклланаётган бола учун энг озуқабоп таом бу она сутидир.
Бола бир ёшга тўлгандан сўнг катталар билан бир хил тартибда овқатлантиришни бошласа бўлади. Шунга қарамасдан, уни эмизишни тўхтатиб қўймаслик керак.

Каналга аъзо бўлиш
7.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-02-23 08:44:42 ​​Помидор шарбати озишга ёрдам беради

Помидор витаминларга бой сабзавотлардан бири. Ундан тайёрланган шарбатни ҳар куни 200 гр.дан ичиш организмда моддалар алмашинувини нормаллаштиради, озишга ёрдам беради. Шунингдек, юрак қон-томир фаолияти ҳамда кўриш қобилятини яхшилайди. Кимнинг ошқозон-ичак тизимида муаммоси бўлса, унга ҳар куни 1 пиёла янги тайёрланган помидор шарбати истеъмол қилиш тавсия этилади. У овқат ҳазм бўлишини енгиллаштириб, ич қотишига барҳам беради. Помидор шарбати таркибидаги «B6» витаминлари юрак хасталигидан ҳимоя қилади.


@shifoinfo_official

Мурожаат учун:
@Shifoinfo_admin_bot
5.5K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-02-23 08:00:15
ОВҚАТ ҲАЗМИ ҚИЙИН БЎЛСА...

Агар ошқозон ва ичакларда оғриқ пайдо бўлиб, ҳазм қилиш қийинлашса, 200 мл қайнаган сувга 1 ош қошиқ асал эритиб олинади. Ҳар куни оч қоринга 2-3 маҳал ичиб турилади.
Муолажа 2-3 кун такрорланади.


Олмали чой ҳам овқатни яхши ҳазм қилишга ёрдам беради, иштаҳани очади. Бунинг учун олмани паррак-паррак қилиб кесиб, чойнакка солинади. Устига озгина қора чой солиб, қайноқ сув қуйилади. Бироз дам берилади. Сўнгра асал ёки бирор ширинлик билан бирга истеъмол қилинади.

Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/shifoinfo_official
11.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-22 21:06:02 #Кулгитерапия

УЙДАГИ БАРАКА СИРИ

Эр-хотин келишиб олишди: ким жанжал чиқарса, шу ойдаги барча харажатлар унинг бўйнида бўлади. Орадан 2 йил ўтди. Эр хотинига:
— Хотин, сен ҳам бир марта бўлса ҳам жанжал қила қол.
— Жинни бўлибманми, жанжал чиқариб. Нима десангиз ҳам парво қилмаганим учун уйимизга роса барака киряпти. Жамлаган ойлигимга яқинда янги машина сотиб олмоқчиман-ку.

УШБУ ЛАТИФА СИЗГА ЁҚҚАН БЎЛСА, УНИ ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ.

https://t.me/shifoinfo_official
4.3K views18:06
Ochish/sharhlash