Get Mystery Box with random crypto!

#Мухлис_мухлисни_даволайди БУЙРАК ТОШИНИ ТУШИРУВЧИ ДАМЛАМАЛ | Шифо-инфо

#Мухлис_мухлисни_даволайди

БУЙРАК ТОШИНИ ТУШИРУВЧИ ДАМЛАМАЛАР

САВОЛ
: «Буйрак тошини тушириш бўйича тавсиялар берсангиз».
Моҳидил, Андижон шаҳри

ЖАВОБ: Буйрагида тоши бор инсонлар қуйидаги усуллардан фойдаланишлари мумкин:
1 л сувга 2 ош қошиқ ловия солиб, 30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Бироз тиндириб қўйилади. Ушбу дамламани ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 3 ош қошиқдан ичилади.
Даволаниш муддати 30 кун;
4 ош қошиқ маккажўхори попугининг устига 300 мл сув қуйиб, 20 дақиқа қайнатилади. Сал совигач, сузиб олинади. Бу дамламани ҳар 4 соатда 1 ош қошиқдан ичилади.
Даволаниш муддати 15 кун;
Юқорида кўрсатилган тавсияларни ўз вақтида бажарсангиз буйракдаги тошдан тез кунда қутуласиз.

Мўмин ПАРДАЕВ, пенсионер, Чироқчи тумани

Каналга уланиш