Get Mystery Box with random crypto!

Жиноий иш қўзғатилган ходимларни ишдан бўшатиш имконияти Ходи | Qonunchilik.uz

Жиноий иш қўзғатилган ходимларни ишдан бўшатиш имконияти

Ходимлар жуда кўп миқдорда ўғрилик содир этиш билан қўлга тушганлар. Уларга тегишли тергов ишлари кетмоқда. Ушлаб туриш бўйича ҳужжатлар мавжуд эмас. Иккинчи ходимни топа олишмаяпти. Учинчи ходимни ушлаб қолишди ва у тергов остида эканлиги хусусида маълумотнома мавжуд.
Ўғрилик қилиб, иккитаси тергов остида бўлган ва биттаси бўйича тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, уларга табелда нима қўйиш лозим?

Ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади (МКнинг 106-моддаси 3-банди).
Шундай қилиб, ходимлар терговда бўлганлиги давомида, иш берувчи уларни ишдан бўшатишга ҳақли эмас.
Қонунчиликда “тергов остида бўлиш” турдаги эҳтиёт чораси мавжуд эмас. Шу сабабли, ходимларингизга нисбатан қайси турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилганлигини аниқлашингиз лозим. Агар эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат, гаров, кафиллик бўлса, у ҳолда ходим ишга чиқишга мажбур ва унинг ишда бўлмаганлиги прогул деб ҳисобланади. Қамоққа олиш чорасида ходимнинг ишда бўлмаслиги прогул деб ҳисобланмайди.
Қайси ходимларга нисбатан тергов иши қўзғатилганлиги ва эҳтиёт чораси қўлланилганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, иш берувчи улар бўйича дастлабки тергов органларига расмий сўров юбориши лозим.
Агар суд лавозимдан четлаштириш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, бу ҳақда жисмоний шахснинг иш жойига хабар берилади. Мазкур ҳужжатни олгандан сўнг, иш берувчи тергов остида бўлишнинг тўлиқ даври учун ходимни ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан четлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариши лозим (ЖПКнинг 255-260-моддалариХодимга ушбу давр учун иш ҳақи ҳисобланмайди (МКнинг 113-моддаси).
Иш вақтини ҳисобга олиш табелида ходимнинг лавозимдан четлатилганлик ёки қамоққа олинганлик даврни изоҳ билан қуйидагича қайд этишни тавсия этамиз:
«0*» (иш ҳақи ҳисобламаган ҳолда қонунчиликда назарда тутилган сабабларга кўра ишдан четлаштириш) – ишга қўймаслик тўғрисида суд қарорини олгандан сўнг;
ёки «0**» (номаълум сабабларга кўра ишда бўлмаслик) – ходимнинг қаерда эканлиги тўғрисида маълумотлар олинмагунга қадар.
Агар ходимга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжат асосида ходим билан меҳнат шартномаси  бекор қиланади. Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш керак. Ходимнинг сўнгги иш куни бўлиб ҳукм қонуний кучга кирган кун бўлиб ҳисобланади (МКнинг 106-моддаси 3-банди).
Мазкур асос бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади – ходим томонидан ишлаб чиқаришда ишлаб берилган сўнгги иш кунига қадар иш ҳақи ва фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўлаб берилади.
Таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи учун компенсацияни ҳисоблаб чиқаришда ходим тергов остида бўлган даврни киритмаслик лозим, зеро ушбу пайтда у иш ҳақи олмайди ва ҳақиқатда ишлаймади ҳамда мазкур давр таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи рўйхатига киритилмаган (МКнинг 142-моддаси).