Get Mystery Box with random crypto!

Қандай ҳолларда чақириб олишга ҳатто ходимнинг розилиги билан | Qonunchilik.uz

Қандай ҳолларда чақириб олишга ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам йўл қўйилмайди.

Агар таътилни бўлиш ва чақириб олиш муносабати билан таътилни бошқа муддатга ўтказишга тааллуқли талабни бажариш мумкин бўлмаса, чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилади ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилади. Бунда таътилни бўлиш ва бошқа муддатга ўтказиш қоидаларига риоя қилиш зарур МК 143-м. 6-қ. МК 146-м..

Агар чақириб олиш муносабати билан таътил кейинги иш йилига ўтказилса, таътилнинг 12 иш кунидан ходим барибир жорий иш йилида фойдаланиши керак. Ушбу 12 иш кунидан ошадиган бошқа қисмини кейинги иш йилига ўтказиш мумкин. Яъни, камида, таътилнинг 12 иш куни ходим таътил бериладиган иш йилида дам олиши керак.

Мисол
Таътилнинг фойдаланилмаган қисмини ўтказиш


Ходим 18 иш куни давомийлигидаги таътилга чиқди. Таътилнинг 3 куни ўтгач, ходимни унинг розилиги билан таътилдан чақириб олишди.

- Жорий иш йилининг якунига қадар унга яна таътилнинг 12 кунини бериш зарур (сабаби таътилнинг ушбу қисми бўлинмаслиги керак). У 3 кун дам олган, таътилнинг қолган 3 кунини эса кейинги иш йилига ўтказиш мумкин.

Мисол
Қачон таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди


Ходимга 15 иш куни давомийлигидаги 2 июнга қадар (2 июнь ҳам киради) таътил расмийлаштирилди. Бироқ 10 июндаёқ ушбу таътил берилган иш йили якунланади.

- Мазкур ҳолда чақириб олиш ғайриқонуний бўлади, сабаби иш йили якунига қадар ходим таътилнинг мажбурий 12 иш кунидан фойдаланишга улгурмайди МК 143-м. 6-қ..

Шунингдек, мажбурий равишда жорий иш йилида - кейинги йилга ўтказмасдан бериш зарур бўлган меҳнат таътилларининг айрим турлари мувжуд МК 137-м.. Агар иш йили якунига қадар ходимга бундай таътилни тақдим этишнинг имконияти бўлмаса - чақириб олишга йўл қўйиб бўлмайди. Бу:

18 ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътиллар МК 135-м.;
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил МК 137-м..
Мисол
Бошқа муддатга ўтказилиши лозим бўлмаган таътил

Ходимга асосий (15 иш куни) ва иш жойларини аттестациядан ўтказиш асосида меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътилдан ( 6 кун) иборат йиллик меҳнат таътили берилиши лозим. Таътилнинг умумий давомийлиги - 21 иш куни.

- Фақат ходим жорий иш йилида асосий таътилнинг 15 кунидан 12 кунини ва қўшимча таътилнинг тўлиқ барча 6 кунини олган тақдирда мазкур ҳолда чақириб олишга йўл қўйилади. Яъни иш йили якунига қадар ходимга, камида, 18 кун таътил (12 + 6) берилиши зарур. Асосий таътилнинг қолган 3 кунини (15 - 12) кейинги иш йилига ўтказиш мумкин.