Get Mystery Box with random crypto!

Корхона Фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишга олмоқчи | Qonunchilik.uz

Корхона Фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишга олмоқчи.
Фуқаролик Ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаган ходимларга иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Фуқаролик ҳуқуқий тусдаги (ФҚТ) шартнома бўйича ишларни бажаришга ёлланган жисмоний шахсларга иш ҳақи ҳисоблаш меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимларга иш ҳақи ҳисоблашдан фарқланмайди.

ФҚТ шартномаси бўйича муносабатлар Фуқаролар Кодекси билан тартибга солинади. Шартномада жисмоний шахс билан келишилган иш ҳақи суммаси белгилаб қўйилиши лозим. Ишлар бажарилганидан кейин далолатнома тузилган ҳолда иш ҳақи ҳисобланади. Уларнинг даромади солиққа тортиш СКга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу жисмоний шахсларга тўланган суммалардан ЖШДС умумбелгиланган тартибда 12 фоизлик ставкада ушлаб қолинади (СКнинг 172-моддаси, 181-моддаси), шунингдек улар Ягона ижтимоий тўлов солинадиган базага киритилади (СКнинг 306-моддаси).