Get Mystery Box with random crypto!

Халқ табобати

Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати Х
Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати
Kanal manzili: @sharq_tabobati
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.23K
Kanalning ta’rifi

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел: 99890-950-88-97

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 29

2022-08-23 09:00:30
Акция.

39 минг сўмдан.

Камида 3 донадан сотилади.

Тўлов олдиндан, достовка пуллик.

Заказлар @acroc
Телефон +998999900988

Арзон товарлар

@Yaxshishop
4.1K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-22 06:54:08
Бўғин оғриқларини даволаш

Ёнғоқнинг баргини ёки пўстлоғини эзиб, оғриган жойга суртилса, оғриқни қолдиради.

Қари хўроз гўштидан тайёрланган шўрва ичилса, бўғим оғриқларидан тезда халос бўлинади.

Туйилган қалампирмунчоқ сут билан аралаштириб фойдаланилса, бўғим оғриқларида фойдаси тегади.

Шотут баргини сувда қайнатиб ичсангиз, бел оғриғидан қутиласиз.

Кунига 7-8 граммдан ялпиз баргини янчиб сув билан ичилса, бел оғриғидан асар ҳам қолмайди.

@sharq_tabobati
6.6K views03:54
Ochish/sharhlash
2022-08-22 06:54:07 Меъда касалликларини даволаш

Қуруқ ялпиз, қалампирмунчоқни қайнатиб ичиш билан меъдадаги совуқ хилтни йўқотиш мумкин.

Меъда ва жигар оралиғида қаттиқлик ва озғинлик бўлса арпа суви фойдали, унинг миқдорини кун сайин кўпайтириб 300 граммгача етказиш мумкин.

Етти-саккиз гр. аччиқ шувоқ (эрман) сувда қайнатиб ичилса, меъдага қувват бағишлайди.

Кунига 7 гр. сариқ бедани сувда қайнатиб ичилса, кўпгина меъда хасталикларига даводир.

Қуритилган ўрикни сувда қайнатиб, бир кундан сўнг ичилса, меъда ҳароратининг ортишига даво бўлади.

Ҳар куни 3-4 гр. саримсоқ истеъмол қилиб юрилса, меъдани тозалаб, кучга киргизади.

Итузум поясини янчиб ташидан меъдага қўйиб боғланса, меъда шишини қайтаради.

Ҳар куни 15-18 гр. райҳонни янчиб ёки қиймалаб есангиз, меъда заифлигидан қутуласиз.

Лимон, шакар (оққанд) чойга солиб ичилса, қизиган меъдага қувват бағишлайди.

Меъдангизни қувватли қилмоқчи бўлсангиз, ширин бодомни ҳиди чиққунча қиздириб, мағзини енг.

Мунтазам беҳи еб юрилса, меъда қизиши ва бошқа хасталикларига даводир.

Буғдой кепагидан нон ёпиб ейилса, меъда намлилигини бартараф қилади,
буғдой нони эса – меъдага қувват.

Кунига 3-4 гр. дашт ялпизи (ҳулва)ни янчиб, сув ёки чой билан ичилса, меъдадан турли чиқиндиларни ҳайдайди.

Ҳар куни 5-7 гр. занжабилни янчиб еб олинса, меъдадаги намлик ва ғализ бодларни йўқотади.

Кунига 7 гр. ошкўк уруғини (кашнич) янчиб, совуқ сув билан истеъмол қилинса, ҳароратли меъда меъёрига тушади.

Хандон пистанинг хом мағзи, сабзи, ширин олма шарбати меъдага қувват беради.

Ошқовоқнинг қуритилган пўстини янчиб есангиз, меъдадан қон оқишини тўхтатади.
Семизўтдан 60-120 граммни майдалаб, сутга аралаштириб ичилса, меъда қуртларини ўлдиради.

Мойчечак (ромашка) гулини чой каби дамлаб ичиб юрилса ҳам, меъда ярасига шифо бўлади.

10 граммча арча мевасини қуритиб, янчиб еб юрилса, меъдадаги қуртларни батамом ўлдиради.

Меъда дардларига товуқ шўрваси, гурунч ювилган сув истеъмол қилиш ҳам фойда беради.

@sharq_tabobati
4.2K views03:54
Ochish/sharhlash
2022-08-22 06:54:07 Ичак хасталикларини даволаш

Кунига 3 гр. дан зиғир уруғини янчиб ейилса, ичак оғриқларини даф қилади.
Ўрдак гўшти ичак оғриғи ва ачишишига шифодир.

Ҳар куни 10-12 гр. дан қовун уруғини янчиб ейилса, ичакни бегона моддалардан тозалайди.

Кунига 7-8 гр. ялпиз уруғини қайнатиб, асал билан ичган одам ичакдаги бегона моддалардан халос бўлади.

Ёнғоқ мағзини асал билан қўшиб мураббо қилиб ейилса, кўричак мустаҳкамланади.

Ширин бодом мағзини мунтазам еб юрилса, ичакдаги яраларни тузатади.

Ҳар куни 15 гр. гулхайри илдизи пўстини қайнатиб, сувини ичилса, ичакдаги шишлар йўқолади.

Шоҳтут, ошқовоқ уруғи ва янчилган зира ичаклардаги касалликларга шифодир.

Агар ич қотиши қийнаётган бўлса, бўри ўтини хина суви билан аралаштириб қоринга суркаш фойда беради.

Занжабил одамнинг ичини юмшатиб, ичаклар фаолиятини яхшилайди.

Ичак яраларини даволашда Ўзбекистоннинг кўпгина тоғлик жойларида ўсадиган анжабор ўсимлиги шарбати яхши фойда беради.

Кўкнорни қайнатиб, тозалаб докадан ўтказиб, мирт ёки олма шарбати билан қўшиб ичган одам албатта ичак хасталикларидан шифо топади.

@sharq_tabobati
4.3K views03:54
Ochish/sharhlash
2022-08-10 07:39:42
-УШБУ МАҲСУЛОТ ВИТИЛИГО МАЛҲАМИНИНГ ЯНГИ АВЛОДИДИР- Кореянинг САНЖИУЖИУЗҲEНГ фармацевтика гуруҳи ва Ҳиндистон Марказий Осиё фармацевтика гуруҳи билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди.

Маҳсулот асосан витилиго даволаш учун ишлатилади, лекин у псориаз, экзема ва дерматит каби турли тери касалликларига ҳам ажойиб шифобахш таъсир кўрсатади.

Ушбу маҳсулот: тирнаш хусусияти келтиримайди ; танага чуқур кириб боради; меланоцитларнинг янгиланишини тезлаштиради; пигментли тери хужайраларини йўқ қилади; янги доғлар пайдо болишининг олдини олади; маҳсулот бутун танада ишлатилиши мумкун; витилиго, дерматит, экзема, псорияз ва бошқа тери касалликларини даволашда ишлатилади. Уч йиллик клиник синовлар қўллар, оёқлар, юзлар, интим ҳудудлар ва бутун танада витилигога қарши курашда яхши натижаларни кўрсатди.

Таркиби:
- Саргиш сопхора,
- ялангоч смилакс,
- равон ва бошқалар каби ўтларни ўз ичига олади.

Нархи 220 минг сўм

Заказ @acroc

оқи кундузи қораси кечаси сурилади.
7.8K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-10 07:39:42 ​​​​ШОЛҒОМНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Шолғом бир қатор хасталикларда шифо ҳисобланади. Унинг таркибида қанд, минерал тузлар, В1, В2, В6, РР, каротин каби витаминлар, пантотен кислотаси, оқсил, карбон сувлари бор. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуд.
Қайнатиб пиширилган шолғом шамоллашга қарши яхши восита.
Уни гўшт билан пишириб, истеъмол қилинса, кўкрак ва томоқ юмшашига эришиш мумкин.
Шолғомнинг барги пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бунинг учун шолғомнинг 10 грамм барги 100 грамм сувда дамланади.
Шолғомдан универсал дори тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган шолғом устига 1 стакан қайноқ сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади. Ундан ҳар куни чорак стакандан ичиб турилади. Бундай қайнатманинг 1 стакани уйқу олдидан истеъмол қилинса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўтайди. У билан оғиз ғарғара қилинса, томоқ ва тиш оғриғидан халос бўлиш мумкин.
Шолғом пиширилиб ёхуд хомлигича истеъмол қилинса, кўзга фойда, нафас йўлини яхшилайди, юрак безовталигида ажойиб малҳам бўла олади.
Шолғомнинг асал билан аралаштирилган шарбати йўталга барҳам беради. Ҳарорат кўтарилганида, томоқ оғриганда наф келтиради.
Пиширилган шолғомнинг бўтқаси бўғимларга туз йиғилганида оғриқдан халос этади. Уни оғриган жойга қўйиб, боғлаб қўйиш кифоя.
Шолғомнинг пиширилгани ва шарбати шамоллаш туфайли овоз йўқолганда, бронхиал астмада, тиш оғриғида ижобий натижа беради. У антисептик таъсирга эга.

Каналга уланиш

@sharq_tabobati
6.2K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-10 07:39:42
Истисқо (сариқ сув касаллигини) даволаш

Истисқо (сариқ сув касаллиги)га йўлиққан кишига туя сути энг яхши шифо ҳисобланади.

Истисқода равоч ҳамда ёш ёввойи каптарнинг гўштини истеъмол қилиш фойда беради.

Саримсоқни пишириб, асал билан қўшиб еса, бир неча ҳафта ичида бу дарддан батамом халос бўлади.

Сигирнинг сийдигига хардал (горчитса) қўшиб истеъмол қилиш ҳам истисқога даводир.

Анор дарахти пўстлоғи, меваси, гулини қайнатиб, сувидан мунтазам ичиб турилса, бу дарддан қутилиш мумкин.

Истисқога чалинганлар итқовун томиридан сув олиб, кунига бир граммдан ичиб юришса, шифо топишади.

Чигирткани қуритиб, сўнгра ҳавончада туйиб истеъмол қилиш истисқонинг давосидир.

@sharq_tabobati
4.4K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-10 07:39:42 Юрак хасталиклари давоси

Тухумни чала пишириб, сариғи еб юрилса, юракни қувватлантиради.

Юраги сиқилиб хафақон дардига учраган киши ўзига ёқадиган хушбўй нарсалар (атиргул, райҳон, атир кабилар)ни ўзи билан бирга олиб юриши керак.

Иссиқ мизожли одам кашнични майдалаб еб юрса, юракка қувват беради, уни хафаликдан қутқаради.

Ҳайвон (мол-қўй) юрагини ҳил-ҳил қилиб пишириб ёки ёғ билан қовуриб, сирка қўшиб ейилса, юракка қувват беради, хафақон иллатини қувади.

Ҳар куни наҳорга ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги еб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади.

Говчашм (сигиркўз) шираси, говзабон шираси, гулоб юракка қувват бағишлайди.

Овқатланишда крахмал, сут маҳсулотлари, қанд-шакардан тийилиш ҳам бу касалликда фойда беради.

Анбар (кашалот балиғидан олинадиган хушбўй модда) кексаларнинг юрагига қувват беради.

Бинафша ёғи, ширин олма шарбати, ширин анор шарбати юракни қувватлантиради.

Капалакгулнинг гулларидан чой дамлаб ичиш ҳам юрак хасталигига даво.

Саккиз гр. пиллани сувда қайнатиб оқ қанд билан қиёмга келтириб ейилса, юракни қувватли қилади.

Тол барги ва новдаларини ёйиб, устига ётилса, юрак ҳароратини даф қилади.

Сариқ чой (далачой) нинг қуруқ ўтини сувда қайнатиб тиндиргач, бир ош қошиқда кунига 2-4 марта овқатдан кейин ичиш ҳам фойда беради.

Қуритилган кашнич, беҳи истеъмол қилиш, оқ атиргул ҳидлаш билан юракни қувватлантириш мумкин.

Беш гр. кунгабоқар илдизининг сувини ичилса, совуқликдан заифлашган юракка шифодир.

Кунига бир коса янги соғилган сигир сутини иссиғида ичилса, юракка куч бағишлайди.

Нок, хандон писта, анжир юрак заифлиги ва хасталикларини даволашда яхши шифодир.

Дашт ялпизи, сув ялпизини янчиб сув билан ютилса, юракнинг беҳузур бўлишига шифодир.

Ҳар куни икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, сув билан ютилса, юрак беҳузурлигини даф қилади.

Олвали (майда олча) ва барча турдаги беҳи юрак беҳузурлигини даволашда энг яхши воситадир.

Лимонни шакар чой билан ичиш ҳам юрак беҳузурлигини кетказади.

Совуқ мизожли одамлар 8 грамм, иссиқ мизожли одамлар эса 2 граммдан седана еб юришса, юрак беҳузурлигидан фориғ бўлишади.

@sharq_tabobati
5.3K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-05 15:52:50
Витилиго учун фломастер.

2 хили мавжуд.

Хешанян бренди 250минг сўм
Оддий фломастер 115 минг сўм


Сувда кетмайди, тери аввалги рангида ушлаб туради.

Буюртма учун

@acroc
7.3K views12:52
Ochish/sharhlash
2022-08-05 05:49:21
Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Жазирама ёзда организмга доим оқсил моддалари зарур бўлади. Улар гўшт ва дуккакли маҳсулотлар таркибида бисёр бўлади. Аммо қайнатилган ва енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз.

Тушликда енгил ҳазм бўладиган мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва, манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

Иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Жазирамада ҳар соатда 200 мл.дан сув ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой, бодринг, сельдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин ҳам чанқоқ босди маҳсулотлардир. Ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам фойдали, ҳам керакли микроэлементларга бойдир.

@sharq_tabobati
7.2K views02:49
Ochish/sharhlash