Get Mystery Box with random crypto!

Юрак хасталиклари давоси Тухумни чала пишириб, сариғи еб юри | Халқ табобати

Юрак хасталиклари давоси

Тухумни чала пишириб, сариғи еб юрилса, юракни қувватлантиради.

Юраги сиқилиб хафақон дардига учраган киши ўзига ёқадиган хушбўй нарсалар (атиргул, райҳон, атир кабилар)ни ўзи билан бирга олиб юриши керак.

Иссиқ мизожли одам кашнични майдалаб еб юрса, юракка қувват беради, уни хафаликдан қутқаради.

Ҳайвон (мол-қўй) юрагини ҳил-ҳил қилиб пишириб ёки ёғ билан қовуриб, сирка қўшиб ейилса, юракка қувват беради, хафақон иллатини қувади.

Ҳар куни наҳорга ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги еб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади.

Говчашм (сигиркўз) шираси, говзабон шираси, гулоб юракка қувват бағишлайди.

Овқатланишда крахмал, сут маҳсулотлари, қанд-шакардан тийилиш ҳам бу касалликда фойда беради.

Анбар (кашалот балиғидан олинадиган хушбўй модда) кексаларнинг юрагига қувват беради.

Бинафша ёғи, ширин олма шарбати, ширин анор шарбати юракни қувватлантиради.

Капалакгулнинг гулларидан чой дамлаб ичиш ҳам юрак хасталигига даво.

Саккиз гр. пиллани сувда қайнатиб оқ қанд билан қиёмга келтириб ейилса, юракни қувватли қилади.

Тол барги ва новдаларини ёйиб, устига ётилса, юрак ҳароратини даф қилади.

Сариқ чой (далачой) нинг қуруқ ўтини сувда қайнатиб тиндиргач, бир ош қошиқда кунига 2-4 марта овқатдан кейин ичиш ҳам фойда беради.

Қуритилган кашнич, беҳи истеъмол қилиш, оқ атиргул ҳидлаш билан юракни қувватлантириш мумкин.

Беш гр. кунгабоқар илдизининг сувини ичилса, совуқликдан заифлашган юракка шифодир.

Кунига бир коса янги соғилган сигир сутини иссиғида ичилса, юракка куч бағишлайди.

Нок, хандон писта, анжир юрак заифлиги ва хасталикларини даволашда яхши шифодир.

Дашт ялпизи, сув ялпизини янчиб сув билан ютилса, юракнинг беҳузур бўлишига шифодир.

Ҳар куни икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, сув билан ютилса, юрак беҳузурлигини даф қилади.

Олвали (майда олча) ва барча турдаги беҳи юрак беҳузурлигини даволашда энг яхши воситадир.

Лимонни шакар чой билан ичиш ҳам юрак беҳузурлигини кетказади.

Совуқ мизожли одамлар 8 грамм, иссиқ мизожли одамлар эса 2 граммдан седана еб юришса, юрак беҳузурлигидан фориғ бўлишади.

@sharq_tabobati