Get Mystery Box with random crypto!

Халқ табобати

Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати Х
Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати
Kanal manzili: @sharq_tabobati
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.23K
Kanalning ta’rifi

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел: 99890-950-88-97

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2022-11-24 10:00:46
Чекасизми? Апельсин истеъмол қилинг!

Чекувчиларга чекмайдиганларга қараганда 2 барабар кўпроқ С витамини кераклигини билармидингиз?

С витамини танадан захарли токсинларни бартараф этади. Тамаки тутунининг зарарли таъсирини камайтиради.

Бундан ташқари, никотинни ушбу С витамини танадан йўқ қилади. С витамини етишмовчилигини тўлдириш учун, чекувчилар, имкон қадар кўпроқ С витаминига бой бўлган, озиқ-овқатларни истеъмол қилиши керак бўлади

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
2.5K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-11-24 04:01:51
Болаларга тарвузни қачондан ва қанча миқдорда бериш мумкин?

• 1 ёшгача бўлган болаларга тарвуз берилмайди.
• 1 ёшдан 2 ёшгача болаларга суткасига 50 г
• 2 ёшдан 3 ёшгача болаларга суткасига 100 г
• 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга суткасига 150 г

Эслатма:Болага тарвузни нормадан ортиқ бериш диарея(ич кетиши)га сабаб бўлиши мумкин

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
2.8K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-11-23 19:08:32
Бўйин машқини бажаринг ва кўплаб муаммолардан қутилинг!

Фойдаси
;
• Буйин оғриғи;
• Бош оғриғи;
• Бўйиндаги остеохондрозни;
• Чарчоқ ва стрессни даволаш хусусиятига эга ажойиб машқ!

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
3.5K views16:08
Ochish/sharhlash
2022-11-22 05:53:10
Болажон яссиоёқлигига стелка.

Нархи 69 минг

Вақтида даво қилмасангиз яссиоёқлик асорат беради. Юриши ўзгаради, оёқлари оғрийдиган бўлиб қолади.

Пояфзал ичига ёпиштирилади.

Вилоятларга доставка бор. Тўлов олдиндан.

Заказлар @acroc
367 views02:53
Ochish/sharhlash
2022-11-10 12:59:06 ⚘Алоэ шарбати ажинга қарши

Эрталаб кўзгу олдида юзингизга разм солиб, ҳуснингизга соя солаётган ажинларнинг кўпайганидан кайфиятингиз тушдими? Унда алоэ шарбати сизга ёрдамга келади. Бунинг учун 2-3 дона алоэ баргини олиб, уни бир литр қайнаб совутилган сувга соласиз ва 5 дақиқа мобайнида қайнатасиз. Сўнгра уни докадан ўтказиб, сиздириб олинг ва совитинг. Тайёр бўлган лосьонни музлатгичда сақлаб фойдаланишингиз мумкин.

⚘Ҳаво совиши билан кўпгина хотин-қизларнинг лаби ёрилади. Бунда алоэ шарбатини лабингизга суртсангиз, у тез фурсатларда аввалгидек мулойим ва чиройли кўринишига қайтади.

⚘Музлатилган алоэ

⚘Алоэ шарбатидан тай­ёрланган муз бўлакчаси энг зўр пардоз воситаси эканидан хабарингиз борми? Бунинг учун 2-3 қошиқ алоэ шарбати билан бирга марварак ўсимлигини қайнатинг. Уни яхшилаб аралаштириб, маълум бир кўринишга келтиринг ва музлатгичга қўйинг. Ушбу муз бўлакчаси билан юзингизни эрталаб ва кечқурун артишни канда қилманг. Бу малҳам юзингизни тошмалардан халос этиб, тиниқлаштиради.

⚘Алоэдан махсус ниқоблар

⚘Бир қошиқ алоэ шарбатига бир қошиқ сметанани аралаштиринг. Аралашмага қизилпойча ўсимлиги ва қошиқчада асал солинг. Тайёр ниқобни юзингизга суртиб, 12-15 дақиқадан сўнг юзингизни иссиқ ва совуқ сувда галма-гал ювиб ташланг. Ушбу ниқоб юзингизни ёшартириб, ажинларни силлиқлайди.

⚘2 ош қошиқ янги алоэ шарбати 1та тухум оқи билан аралаштирилади ва 15 дақиқага юзга суртилади. Ниқоб теридаги майда тошмаларни йўқотишда яхши самара беради.

⚘2 ош қошиқ алоэ шарбатига 1 ош қошиқ мойчечак   дамламасини, шунча миқдордаги асални қўшиб аралаштиринг. Ниқоб юзни таранглаштириб, яллиғланишларни бартараф этади.

Биз билан бирга булинг.яқинларингизни хам таклиф килинг.Файизли илим канали

Каналга уланиш учун линкни босинг

@sharq_tabobati
1.8K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-11-10 12:59:05 ​ Асал ва долчин

Ушбу дамлама вазн йўқотиш ва қоматни ихчамлаштиришга ёрдам беради. Чунки асал ва долчин антисептик хусусиятга эга бўлиб, бактериялар ва паразитларни ўлдиради, ёғларни кетказади. 1 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ долчин солинг. Ярим соат тиндиргач, 2 чой қошиқ асал қўшинг. Дамламани кечки пайт музлаткичда қолдиринг-да, эрталаб нонушдаан аввал ярмини ичинг. Қолганини эса ухлашдан олдин ичиш тавсия этилади.

Лимон занжабил ва бодринг

Ушбу ичимлик ошқозон-ичак йўлларини тозалаб, организмни ортиқча сувдан халос этади, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва ортиқча килограммларга қарши курашади. 8 стакан сувга 1 чой қошиқ майдаланган занжабил, 1 донадан айлана шаклда юпқалаб тўғралган бодринг ва лимон ҳамда 1-2 та ялпиз баргини солиб, аралаштиринг. Кечки пайт музлаткичга қўйинг.

⚘Биз билан бирга булинг.якинларингизни хам таклиф килинг.Файзли канал.

Каналга уланиш учун линкни босинг

@sharq_tabobati
1.6K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-11-10 10:26:31
Asalni xalq tabobati tavsiya etadigan shifobaxsh ne'matlarning podshohi deyish mumkin. Asal, bol faqat shirinlik bo'lib qolmay, eng avvalo shifo hamdir. Qur'oni karimdagi Naml (asalari) surasi uning naqadar foydali va ardoqli narsa ekanini ko'rsatib qo'ygan.

Payg'ambarimiz Muhammad alayhissalom 《Asal iste'mol qilinglar, u ko'p kasalliklarga shifodir》, deganlar. Asal yaratganning chinakam mo'jizaviy ne'mati, bandalar salomatligini asrash va yaxshilashdagi ulug' mehribonligi belgisidir.

'ASALUN
MAXSULOTGA 100% KAFOLAT
Toza tabiiy asal buyurtma qilmoqchimisiz 'ASALUN
Telegram: tel
+998916160104

O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish mutloqo bepul


Telegram kanal:
https://t.me/+GYgmxizz3R03ZmJl
Telegram groupa:
https://t.me/+gWBVA2PqG88xYzA1
2.0K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-11-09 10:58:08 ЎТ-ТОШ КАСАЛЛИГИ

Ўт-тош касаллигида ўт пуфагида тош пайдо бўлади. Унинг келиб чиқишига организмда моддалар алмашинувининг бузилиши, нотўғри овқатланиш, ирсий мойиллик ва микроблар сабаб бўлиши мумкин. Касалликнинг асосий аломатлари – кечқурун ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши, жигар қаттиқ санчиши, оғриқ ўнг кўкракда, айрим ҳолларда белда бўлиши мумкин. Жигардаги санчиқ кўнгил айниши ва қусиш билан кечиши мумкин. Ўт-тош касаллиги айрим ҳолларда белги-аломатларсиз кечади, уни фақат ультратовуш текширувида аниқлаш мумкин. Даволанишнинг асосий усули, бу кўпинча жарроҳлик аралашувидир.

⚘Табобат муолажаларидан:

Зира ва тоғжумрут меваларидан, ялпиз барги ва далачой ўтидан 15 г дан, ўлмасўт гули ва қушторон ўтидан 30 г дан олинади. Шу йиғмадан 20 г устига бир стакан сув қуйиб, сув буғида 15 дақиқа қиздирилади ва 45 дақиқа совитилгач, сузиб олиб, олдинги ҳолатигача сув қуйилади. Кунига уч маҳал 1/3 стакандан ичилади.

75 г дан тирноқгул ва қончўпдан, 100 г жағ-жағдан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.

75 г маккажўхори попугидан, 100 г дан ўлмасўт ва бўйимодарондан олиб аралаштирилади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан бир соат олдин ичилади.

Ровоч илдизидан икки қисм, ўлмасўт гулидан уч қисм, бўйимодарон ўтидан беш қисм олиб аралаштирилади. Ундан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, совигунча дамлаб қўйилади. Кечқурун бир марта ичилади.


100 г дан ялпиз, маккажўхори попуги ва оддий четан баргидан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.

@sharq_tabobati
2.1K views07:58
Ochish/sharhlash
2022-11-09 10:58:08 ⚘Грипп, ўпка, ангина, ошқозон, буйракка "фойдали" гуруч .

⚘Синалган натижали даво.

⚘Гуруч Шарқ халқлари ошхонаси ва дастурхонида нон билан деярли тенг ўрин ва мавқега эга маҳсулот. Азал-азалдан гуруч нафақат мазали таомларнинг асоси, балки кўпгина шифобахш хусусиятларга эга неъмат сифатида ҳам қадрлаб келинган.

⚘Гуруч таркибида бошқа исталган дон-дунга нисбатан бир неча баробар кўп крахмал мавжуд.

⚘Оқсиллар, аминокислоталар ва витаминлар ҳам жуда кўп. Гуруч таркибидаги инсон организми учун зарур моддалар идеал даражада мувозанатлашган. Масалан, калий ва натрий 5:1 нисбатда бўлиб, у организмдаги кислота-ишқор мувазанатини сақлаб туришга ёрдам беради.

⚘ Ўпка учун фойдали, бронхит ва бронхиал астмани даволашда гуручни дуккакли донлар билан қўшиб қайнатиб, кунда 3 маҳал суви билан бирга истеъмол қилиш керак.

⚘ Ҳазм аъзоларига, хусусан, йўғон ичакка яхши таъсир қилади. Агар қаттиқ қайнатиб, суви ичилса, ичак деворларини мустаҳкамлайди, ич кетишини тўхтатади. Сут билан қўшиб қайнатилса, ичакларни тозалайди. Гуруч қайнатмасидан ҳуқна қилинса, ичакдаги яраларга кор қилади.

⚘ Ангина, грипп ва зотилжамда гуручни ялпиз ва пиёз қўшиб қайнатиб, суви ичилса, иситма туширувчи, микробларни ўлдирувчи ва уларни организмдан чиқариб юборувчи восита вазифасини ўтайди.

⚘ Ошқозон ва ичаклар яраси, гастритларда гуручни сариёғ ёки ўсимлик ёғи қўшган ҳолда қайнатиб истеъмол қилиш керак.

⚘ Янги туққан оналарда гуруч қайнатмаси сутни кўпайтиради.

⚘Гуруч қайнатмаси чанқоқни қондиради.

⚘ Буйрак ва ўт қопидаги тошларни туширади. Бунинг учун ҳам гуруч қайнатмасини тез-тез истеъмол қилиб туриш керак.

⚘Гуруч кўп истеъмол қилган одамнинг юз ранги тиниқ бўлади. Шунингдек, қовун шарбатига солиб қайнатилган гуручнинг суви билан сепкиллар ва бошқа пигмент доғларни йўқотса бўлади.

⚘Оғиздан келаётган бадбўй ҳидни йўқотади. Бунинг учун хом гуручни чайнаш керак.

⚘Жароҳатлар, бўғинлар чиқиши, ҳашаротлар чақишида фойда қилади. Бунинг учун гуруч унини озгина сирка билан қайнатиб, жароҳатнинг устига компресс қилиб қўйилади.


⚘Биз билан бирга булинг.якинларингизни хам таклиф килинг.Файзли канал.

@sharq_tabobati
2.0K views07:58
Ochish/sharhlash
2022-11-09 09:00:01 Ўқишга кириш учун жондан кечиш шарт эмас!
Тошкент шаҳрида ҳам репетитор, ҳам мактаб ўрнини босадиган ва айнан тиббиёт ёки бизнес йўналишига тайёрлайдиган илк коллеж - Merit College очиляпти.

Илк уринишданоқ талаба бўлиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

Қўшимча маълумот учун:

+998(99)988-9999
Манзил: Гулобод кўчаси
Мўлжал: Чорсу, ЖАР стадиони

Бот орқали ариза қолдириш

Instagram • Telegram • Facebook
758 views06:00
Ochish/sharhlash