Get Mystery Box with random crypto!

Халқ табобати

Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати Х
Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати
Kanal manzili: @sharq_tabobati
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.23K
Kanalning ta’rifi

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел: 99890-950-88-97

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 26

2022-11-07 06:44:07 ​ Асал ва долчин

Ушбу дамлама вазн йўқотиш ва қоматни ихчамлаштиришга ёрдам беради. Чунки асал ва долчин антисептик хусусиятга эга бўлиб, бактериялар ва паразитларни ўлдиради, ёғларни кетказади. 1 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ долчин солинг. Ярим соат тиндиргач, 2 чой қошиқ асал қўшинг. Дамламани кечки пайт музлаткичда қолдиринг-да, эрталаб нонушдаан аввал ярмини ичинг. Қолганини эса ухлашдан олдин ичиш тавсия этилади.

Лимон занжабил ва бодринг

Ушбу ичимлик ошқозон-ичак йўлларини тозалаб, организмни ортиқча сувдан халос этади, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва ортиқча килограммларга қарши курашади. 8 стакан сувга 1 чой қошиқ майдаланган занжабил, 1 донадан айлана шаклда юпқалаб тўғралган бодринг ва лимон ҳамда 1-2 та ялпиз баргини солиб, аралаштиринг. Кечки пайт музлаткичга қўйинг.

⚘Биз билан бирга булинг.якинларингизни хам таклиф килинг.Файзли канал.

Каналга уланиш учун линкни босинг

@sharq_tabobati
1.3K views03:44
Ochish/sharhlash
2022-11-07 06:44:07 ​ ЮҚОРИ ҚОН БОСИМИНИ НОРМАЛЛАШТИРИШНИНГ ТАБИИЙ УСУЛЛАРИ

Ҳозирги пайтда юрак касалликлари жуда кенг тарқалган ҳасталикдир. Деярли ҳар учта катта ёшлилардан биттаси юрак касалликларидан азият чекади ва уларнинг 30% қисми ўзлари бундан хабардор эмас. Юрак касалликларини бартараф қилиш мумкинми?

Юрак касалликларига қуйидагилар киради:

Юқори қон босими

Коронар юрак касалликлари

Миокард инфаркти

Ангина пекторис (кўкрак санчиқлари)

Инсульт

Қуйида аҳоли ўртасида энг кенг тарқалган касалликларидан бири бўлган артериал гипертензия яъни юқори қон босимини нормаллаштиришнинг табиий усуллари ҳақида маълумот олишингз мумкин.

Нормал қон босими 120/80 ҳисобланиб, қон босими 140/90 дан ошса, бу юқори қон босими ҳисобланади.


Юқори қон босимини нормаллаштириш учун табиий рецептлар

Доим янги бодринг ёки бодринг суви истеъмол қилиш қон босимини меъёрга келтиришда катта ёрдам беради. Бодрингни доим истеъмол қилишда уни салатларга қўшиш мумкин. Ҳар куни пиширилмаган бодринг, брокколи ва сельдрдан салат қилиш тавсия қилинади. Бу салатга ёнғоқ ёки уруғлар қўшсангиз жуда тўйимли ва фойдали овқатга айланади. Салатга соус сифатида совуқ услубда сиқилган зайтун ёғи, табиий(!!) олма циркаси, минерал сув, бироз асал, бироз занжабил ва мурч қўшса бўлади.

Кунингизни доим янги сиқилган лимон ёки грейпфрут суви, тоза иситилмаган асал ва тоза сув аралашмаси билан бошланг.

Кундалик таомномангизга бодомни ҳам киритинг. Бодом юрак касалликларининг олдини олишда ёрдам беради. Бодомни истеъмол қилишдан олдин бир неча соат сувда ивитиш тавсия қилинади.

Қон босимини нормаллаштиришда табиий олма циркаси ҳам жуда фойдалидир. Эътибор қилиш муҳим бўлган жиҳат шуки, сотувдаги оддий дистилланган циркага олма ароматизатори қўшиб олма циркаси деб номлаб қўйилган цирка истеъмол учун яроқли эмас. Бундай қалбаки олма циркаси соғлиққа фойда эмас зиён келтиради. Шу сабабли, олма циркаси табиий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиб сўнгра истеъмол қилиш жуда ҳам муҳим. Бунда олма циркаси фильтрланмаган, пастеризация қилинмаган, иситилмаган эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

 Табиий, иситилмаган ва шакар аралаштирилмаган асал ҳам юрак саломатлиги учун жуда шифобахшдир. Табиий асал юрак мускулларини қувватлантиради ва қон айланишини яхшилайди ва инфарктдан ҳимоя қилади. Долчин ва асални аралаштириб, нонушта пайти нон билан ёки илиқ чой билан истеъмол қилиб туриш ҳам юрак муаммоларини камайтиришда ва инфарктнинг олдини олишда ёрдам беради. Диққат: қонни суюлтирувчи дорилар истеъмол қилган пайтда долчин истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг, сабаби долчин ҳам қонни суюлтиради.

2 ош қошиқ табиий асал ва 3 чой қошиқ долчинни 2 стакан сув билан аралаштириб ичилса қон босимини туширишда ёрдам беради.

⚘Биз билан бирга булинг.якинларингизни хам таклиф килинг.Файзли канал.

Каналга уланиш учун линкни босинг

@sharq_tabobati
1.2K views03:44
Ochish/sharhlash
2022-11-02 06:54:01 ​#ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

#Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

#Тишларингизни тоза тутинг.

#Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

#Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

#Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

#Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

#Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

#Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

#Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.

#Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

#Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

#Уйқуси қочган одам асал яласин.

#Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

#Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

#Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

#Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

#Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

#Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

#Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

#Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

#Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

#Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

#Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

#Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

#Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

#Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

#Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

#Биз билан бирга булинг.
#Яқинларингизни хам таклиф қилинг."Файзли илм излаганларга илм канали"

#Каналга уланиш учун линкни босинг

@sharq_tabobati
1.7K views03:54
Ochish/sharhlash
2022-10-30 06:40:06 Зулук билан даволаш

Зулук билан даволаш Бделлотерапия дейилади. У фойда қилиши учун ўзига ҳос тартиби бор.

Амалиётни махсус даволаш учун мўлжалланган зулуклар орқали қилиш керак. Hiruda medicinalis деб номланган тур айнан зулук билан даволаш учун етиштирилади

Зулукни етарлича стерил холатда етиштириш керак. Зулуклар ошқозонида бир қанча бактериялар мавжудки улар инсонга юқиши мумкин.

Жарохатланган жойни асептика қоидаларига мос равишда санация қилиш керак.

Эслатиб ўтаман, зулук сизга қўйилишидан аввал 6 ойча оч юради.

@acramov
3.0K views03:40
Ochish/sharhlash
2022-10-30 06:40:06 Балчиқ билан даволаш - артрозларда яхши ёрдам беради.

Пелотерапия - бу балчиқ билан даволаш услуби. Европа ва ривожланган давлатларда қайта урфга кирмоқда. Асосан таянч харакатланиш аъзолари касалликларида, хусусан сон, тизза бўғими касалликларида фойдаси анча сезиларли.

Даволашда махсус иситилган балчиқни тананинг керакли қисмларига қўйилади. Ҳам махаллий қон айланиш тизими яхшиланади ва балчиқ таркибидаги минераллар организмга сингийди.

Республикамизда бир неча санаторияларда ушбу усул бор. 45 ёшдан ошган кишилардаги артрозлар, бел, бўғим оғриқларига тавсия этаман.

@acramov
2.8K views03:40
Ochish/sharhlash
2022-10-30 06:40:06 ⚘Мақоламиз номи_Қовоқнинг фойдаси нимада?

Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?

Ошқозон-ичак йўли касалликларида қовокда бириктирувчи тўқималар ва органик кислоталар кам бўлади, шунинг учун ҳам у энг парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Таркибида пектин микдори кўплиги эса яллиғланган йўғон ичакка шифобахш таъсир кўрсатади,

Қовоқнинг хом эти ичаклар ишини яхшилайди ва қабзиятга қарши қўлланилади.

Юрак-томир ва молда алмашинуви бузилиши хасталикларида қовоқ уруғидан тайёрланган тинитма стенокардиядаги оғриқларни бартараф қилади ва бошқа юрак-томир хасталикларида ёрдам беради.

Қовоқ бўтқаси (асал билан аралаштирилгани мақсадга мувофиқ)ни кунига 2 марта тановвул қилинса, юрак-томир хасталикларининг асорати бўлган бадан шишларини йўқотади. Бундай ҳолатларда кунига 0,5 пиёладан қовоқ шарбати ичиш ҳам яхши самара беради.

@sharq_tabobati
3.0K views03:40
Ochish/sharhlash
2022-10-26 09:00:33
Lazer epilyatsiya HairBossda! Qaynoq taklif! Keraksiz va teri ichiga o'sgan sochlarni olib tashlash!

Atigi 599 000 so'm har qanday 3ta zona uchun.
12 oylik narxni saqlab qolish muddati bilan.

Kartalar soni cheklangan. 1-noyabrgacha ulgurib qoling

Hair Boss bu:
- Germaniya va AQShdan professional lazerlar
- Tibbiy ta'limga ega mutaxassislar
- 100% kafotlangan steril va tozalik

Natija kafolati.
Batafsil ma'lumot uchun hot.hairboss.uz
5.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-10-24 06:36:14
Болажон яссиоёқлигига стелка.

Нархи 69 минг

Вақтида даво қилмасангиз яссиоёқлик асорат беради. Юриши ўзгаради, оёқлари оғрийдиган бўлиб қолади.

Пояфзал ичига ёпиштирилади.

Вилоятларга доставка бор. Тўлов олдиндан.

Заказлар @acroc
5.5K views03:36
Ochish/sharhlash
2022-10-17 08:00:31 Хрен.

Жуда кучли табиий антибиотиклар сирасига киради.

Трахеит, бронхит, давомли йўталда: 1 қошиқ қирғичдан ўтказилган ерқалампирни 3 қошиқ асал билан аралаштириб тиндирилиб, бир кунда 1 маҳал 1 чой қошиғидан истеъмол қилинади.

Цистит ва уретритда:1 қошиқ қирғичдан ўтказилган ерқалампирни 100 мл. қайноқ сув билан аралаштириб, 5 дақиқа усти ёпиб тиндириб қўйилади ва бир кунда 3-4 пиёладан ичилади.

Клюква (қизил нордон мева).

Бу мева антибиотик ва вирусларга қарши модда сифатида қўлланилади. Сийдик қопи ва йўлини зарарли бактериялардан тозалайди. Клюква, тўқималарни ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимояловчи антиоксидантдир.
Клюква бактерияларни ўлдирадиган, пешоб ҳайдовчи ва шамоллашга қарши курашишда тенги йўқ мева ҳисобланади.

Малҳам тайёлаш учун: Клюква ва брусника меваларини (3:1) шакар билан обдон аралаштириб, эзиб, 2 ош қошиғига 0,5 литр илиқ сув аралаштириб тайёрланади.

Саримсоқ.

Саримсоқ қондан, ички аъзолардан ва нафас йўлларидан зарарли бактерияларни ва ичак паразитларини чиқаришга ёрдам беради. Қон босимини тушириб, тромб ҳосил бўлишининг олдини олади. Саримсоқни истеъмол қилганда, саратонга қарши курашувчи ва антиоксидант бўлгани боис, организм зарарли моддалардан тозаланади. Саримсоқнинг бир бўлакчасида 400 та фойдали таркибий қисм мавжуд. Улар қон томирларини холестериндан тозалайди, мия саратонини келтириб чиқарувчи мультиформали глиобластома ҳужайраларини ўлдиради, туберкулёз таёқчаси, ичак таёқчаси ва хеликобактер (ошқозон ярасини келтириб чиқарувчи)ларни йўқ қилади, ичакдаги гижжаларни ҳайдайди.

Саримсоқдан 100 дардга даъво ичимлик тайёрлаш учун: Очиқ рангли шиша идишга 12 дона саримсоқни тўртга бўлиб, 3 катта пиёлада қизил шароб билан арлаштириб, оғзини ёпиб дераза ёнига (қуёшли жойга) 2 ҳафтага қўйилади. Ҳар куни 3 марта қўзғаб қўйилади. 2 ҳафтадан сўнг докадан сузиб олиб, қора рангли шиша идишга солиб қўйилади. 1ой давомида кунига 1 қошиқдан 3 марта қабул қилинади.

Бў мўъжизакор ичимлик организмни туздан тозалайди, қонни тозалайди, иммунитетни оширади, қон томирларини мустаҳкамлайди. Аёллар касалликлари ва шамоллаш учун ҳам фойдали.

Райҳон.

Юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди.

Ангина учун: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл. қайнаган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қайнатинг ва сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг.

Қовоқлар шамоллаши учун: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500 мл. қайнаган сувга солинг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб қовоқларингиз устига қўйинг.

Бош оғриғида: Райҳон, маврак, лимонўтни баравар аралаштириб 1 чой қошиғини 200 мл. қайнаган сувга аралаштириб, 20 дақиқа тиндиринг ва сузиб олгач, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Бу ичимлик безовталикдан халос қилиб, тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.

@sharq_tabobati
9.3K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-10-17 08:00:30 БРОККОЛИ – САРАТОНГА ҚАРШИ КУРАШЧИ

Гулкарам хотирани мустаҳкамлайди...

Гулкарам замонавий ошхоналарда сабзавот ёки безак ўрнида ишлатилади. Уни хомлигича турли салатларга қўшиб ҳам тановул қилиш мумкин. Таркибида калий, магний, кальций, марганец, темир, рух каби элементлар ва шифобахш витаминлар етарлича мавжудлиги боис гулкарам юрак, жигар, аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратони профилактикаси учун тавсия этилади.

Дунёдаги «Соғлиқ учун фойдали таомномалар» рейтингида гулкарам энг юқори ўринда туради. Гулкарам овқат ҳазмини яхшилайди, танада ортиқча ёғ тўпланишини камайтириб, семиз­ликнинг олдини олади.

Бундан ташқари, гулкарам таркибида аниқланган ферментлар танадаги заҳарли бирикмаларни зарарсизлантириш жараёнига ёрдам беради. Ўз вақтида чиқариб ташланмаган заҳарли моддалар ҳужайранинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Инсон ёши улғайгани сари, албатта, хотира ҳам сустлашиб боради. Гулкарамдаги кўплаб витаминлар ёш билан боғлиқ хотира пасайишининг олдини олади. Кучли сиқилиш, мия зўриқиши, шунингдек, қаришни ҳам секинлаштиради. Гулкарамдаги B витамини мия фаолиятини яхшилашда самарали манба ҳисобланади, ундаги К ва Д витамини эса мушаклар мустаҳкамлигини таъминлаб, суяклар мўртлашувининг олдини олади.

ПАРҲЕЗБОП САБЗАВОТ

Гулкарамда аскорбин кислотаси ва оқсил миқдори карамнинг бошқа турларига нисбатан мўлроқ. Овқатга ўсиб етилмаган оқ рангли тўпгули, яъни боши солинади. У енгил ҳазм бўлиши сабабли парҳезбоп ҳисобланади. Уни сувда қайнатиб, шўрвага солиб, тухум билан енгилгина қовуриб, маринадлаб, консервалаб истеъмол қилиш мумкин.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ҚАРШИ РЕЦЕПТ

Гулкарам ҳамма учун фойдали маҳсулот, айниқса, болаларга. Унда ёғ калорияси кам, аммо С витаминига бой. Гулкарам ғайриоддий таъми ва хушбўйлиги билан оммабоп маҳсулотлар сирасига киради. Шунинг учун ундан иштаҳаочар ва қонни тозаловчи шифобахш салатлар тайёрлаш мумкин. Масалан, қандли диабет билан оғриган кишилар учун қуйидаги оддий салат тавсия этилади:

1 дона гулкарамни бўлакларга бўлиб, сувда қайнатинг ва устига лимон шарбати ҳамда зайтун ёғидан қуйиб аралаштиринг. Агар истасангиз, унга бошқа мевалардан ҳам қўшишингиз мумкин. Бундай оддий салатни тайёрлаш ҳам осон, ҳам фойдалидир. Салат танангизни енгиллаштириб, қонингизни тозалайди.

Британиялик мутахассислар: «Таркибида сабзавот ва мевалари кўп бўлган салатлар киши организмидаги қандли диабетнинг кўтарилиб кетишининг олдини олади. Айниқса, гулкарам қўшилган сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар янада кўпроқ фойда беради», дейишади.

Олимларнинг аниқлашича, бу фикр айнан ҳақиқат. Агар қандли диабет билан оғриган инсонлар бир кунда бу маҳсулотлардан 80 г истеъмол қилишса, касалликнинг ривожланиш хавфи тўхтаб, танадаги қанд миқдори 14 фоизга камаяркан.

@sharq_tabobati
6.3K views05:00
Ochish/sharhlash