Get Mystery Box with random crypto!

Ичак хасталикларини даволаш Кунига 3 гр. дан зиғир уруғини я | Халқ табобати

Ичак хасталикларини даволаш

Кунига 3 гр. дан зиғир уруғини янчиб ейилса, ичак оғриқларини даф қилади.
Ўрдак гўшти ичак оғриғи ва ачишишига шифодир.

Ҳар куни 10-12 гр. дан қовун уруғини янчиб ейилса, ичакни бегона моддалардан тозалайди.

Кунига 7-8 гр. ялпиз уруғини қайнатиб, асал билан ичган одам ичакдаги бегона моддалардан халос бўлади.

Ёнғоқ мағзини асал билан қўшиб мураббо қилиб ейилса, кўричак мустаҳкамланади.

Ширин бодом мағзини мунтазам еб юрилса, ичакдаги яраларни тузатади.

Ҳар куни 15 гр. гулхайри илдизи пўстини қайнатиб, сувини ичилса, ичакдаги шишлар йўқолади.

Шоҳтут, ошқовоқ уруғи ва янчилган зира ичаклардаги касалликларга шифодир.

Агар ич қотиши қийнаётган бўлса, бўри ўтини хина суви билан аралаштириб қоринга суркаш фойда беради.

Занжабил одамнинг ичини юмшатиб, ичаклар фаолиятини яхшилайди.

Ичак яраларини даволашда Ўзбекистоннинг кўпгина тоғлик жойларида ўсадиган анжабор ўсимлиги шарбати яхши фойда беради.

Кўкнорни қайнатиб, тозалаб докадан ўтказиб, мирт ёки олма шарбати билан қўшиб ичган одам албатта ичак хасталикларидан шифо топади.

@sharq_tabobati