Get Mystery Box with random crypto!

⚘Мақоламиз номи_Қовоқнинг фойдаси нимада? Куз келиб барчамиз | Халқ табобати

⚘Мақоламиз номи_Қовоқнинг фойдаси нимада?

Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?

Ошқозон-ичак йўли касалликларида қовокда бириктирувчи тўқималар ва органик кислоталар кам бўлади, шунинг учун ҳам у энг парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Таркибида пектин микдори кўплиги эса яллиғланган йўғон ичакка шифобахш таъсир кўрсатади,

Қовоқнинг хом эти ичаклар ишини яхшилайди ва қабзиятга қарши қўлланилади.

Юрак-томир ва молда алмашинуви бузилиши хасталикларида қовоқ уруғидан тайёрланган тинитма стенокардиядаги оғриқларни бартараф қилади ва бошқа юрак-томир хасталикларида ёрдам беради.

Қовоқ бўтқаси (асал билан аралаштирилгани мақсадга мувофиқ)ни кунига 2 марта тановвул қилинса, юрак-томир хасталикларининг асорати бўлган бадан шишларини йўқотади. Бундай ҳолатларда кунига 0,5 пиёладан қовоқ шарбати ичиш ҳам яхши самара беради.

@sharq_tabobati