Get Mystery Box with random crypto!

Shahrisabz shahar hokimligi

Telegram kanalining logotibi shahrisabz_shahar_hokimligi — Shahrisabz shahar hokimligi S
Telegram kanalining logotibi shahrisabz_shahar_hokimligi — Shahrisabz shahar hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.11K
Kanalning ta’rifi

Matbuot Xizmati ©
Facebook: www.fb.com/shahrisabzshpress

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-02-01 19:24:42
Ҳурматли фуқаролар!!! @qvh_murojaat_bot мазкур телеграм-боти орқали Қашқадарё вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри онлайн мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш бўлими (75 221-07-60) орқали ҳам муаммо ва таклифлар қабул қилинади.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
718 views16:24
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:06:32 Ҳукумат қарори билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.
669 views14:06
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:20:10
ЙЎЛИДАН АДАШГАНЛАРГА ТЎҒРИ МОТИВАЦИЯ БЕРАЙЛИК!

Шаҳрисабз шаҳар ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳисобида ҳозирги кунда 217 нафар назорат остидаги шахслар жазо муддатини ўтамоқда. Шулардан 29 нафари ёшлар ва 16 нафарини аёллар ташкил қилади. Жорий йилнинг январь ойида жазони ўташ мобайнида меҳнатга тўғри муносабатда ёндашиб, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонда бўлган 11 нафар пробация рўйхатига олинган фуқаро фаолияти кўриб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан ЖКнинг 73-моддасига асосан 4 нафар аёллар, 3 нафар ёшлар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Гуруҳ томонидан жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг 5 нафарини ишга жойлаштиришга кўмаклашилди.

Пробация гурухи катта инспектори катта лейтенант Дилшод Ўринов бўлим рўйхатида турган шахсларни оилавий шароити, меҳнатга жалб этилганларни ҳатти–ҳаракатлари бўйича доимий равишда хабардор бўлмоқда.
1.1K viewsedited  08:20
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:47:05
Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида бир неча қўпол қоидабузарликлар аниқланди

Вилоят ИИБ Хавфсиз Туризмни таминлаш бошқармаси ЙПХ катта инспектори сафдор Шаҳзод Носиров, катта сержант Нуриддин Хўжаевлар томонидан рейд давомида меъёрий ҳужжатларсиз автотранспорт воситасини бошқарган ҳамда ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчилар аниқланди ва белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.
670 views16:47
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:46:43

725 views14:46
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:59:51
Таълим тарбияда эътиборли бўлайлик!

Илм пойдеворини ўз вақтида  шакллантирган ёшлар келажакда ўз йўлларини топишда асло адашмайдилар. Шаҳрисабз шаҳар ҳокими А. Сулаймонов фаоллар билан 4-сектор ҳудудини кўздан кечириш жараёнида Туризм сервис касб–ҳунар коллежи талабаларининг ўқишларини ҳам назоратдан ўтказди. Талабалар билан сўҳбатлашиб, уларни фанлардан ўзлаштиришлари, дунёқарашлари билан дўстона қизиқиб ўзаро савол жавоб қилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тўртинчи сектор ҳудудида бугунги кунда 9 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган.

Кўздан кечириш жараёнида шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳам суҳбатлашиб, муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, мазкур сектор ҳудудидаги ички йўлларни тартибга келтириш, тош шағал ётқизиш ишларини бажариш, ободонлаштириш, чиқиндиларни тезроқ олиб кетишни ташкил этиш хусусида тегишли топшириқларни берди.
696 views13:59
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:50:57
Шаҳар ҳокими иккинчи секторда бўлди.
  

Сир эмаски, кўпчилик аҳоли секторлар ҳақида тасаввурга ҳам эга эмаслар. Аммо шаҳар прокурори Б.Бекбутаев раҳбарлик қилиб келаётган 2-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг деярли кўпчилиги булар ҳақида маълумотга эга. Сектор ҳудудида 10 та маҳалла жойлашган. Аҳоли сони 33 минг нафардан зиёд. Шаҳар ҳокими 2-секторда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғини раислари, 7 та умумий ўрта таълим мактаби директорлари, 9 та МТМ раҳбарлари ва фаоллар билан учрашиб, очиқ, ошкора сўҳбат олиб борди. “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига рўйхатга олинганларга  эътибор қаратиш, атроф муҳит тозалиги, ободонлаштириш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, кредит олиш билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтди.

Бугун ҳаммамиз ватан тақдири учун дахлдор эканлигимизни таъкидлаб, кечаги кун бугун, бугун эса эрта бўлолмаслигини, уйқудан  ўйғониб ўзлигимизни намоён этишимиз, камчиликларни тугатиб, амалий ишга ўтишимиз ҳақида қимматли фикрларини билдирди.
1.1K viewsedited  13:50
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:43:46
ҲАМКОРЛИКДА ҲИКМАТ КЎП

2-касб ҳунар мактаби биносида жойлашган 3-секторда Шаҳрисабз шаҳар ҳокими, шаҳар кенгаши депутати А. Сулаймонов маҳалла фуқоролар йиғини раислари билан учрашди. Сектор ҳудудида жами бўлиб 33 минг аҳоли яшаб келмоқда. Секторга шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Шуҳрат Чориев раҳбарлик қилади. Сектор котиби Беҳзод Эргашев маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарини шакллантириш, коммунал тизимдаги муаммоларни ҳал этишда доимий равишда маълумотларни шакллантириб бормоқда. 

Шаҳар ҳокими бугунги кунда Президентимиз, вилоятимиз ҳокими томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қўйилаётган талаблар, уларни бажаришда амалий кўмаклашиш, янги ташаббус ва ғояларни қўллаб қувватлаш хусусида йиғилганларга ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Ҳа, ҳар бир ишда ҳамкорлик қилиш, ёшларга йўл кўрсатиш, мотивация бериш бугунги кун талабидир.
717 viewsedited  13:43
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:10:38 Шаҳрисабз шаҳар ҳокими ёшлар таклифларини шахсан ўзи қабул қилади

Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов таътилдан қайтиши билан яхши ташаббусни бошлаб берди. Эндиликда шаҳрисабзлик ёшлар ўз таклиф ва мурожаатларини шаҳар ҳокимининг Телеграм мессенджеридаги расмий аккаунтига юбориши мумкин.

Бунинг учун @shahrisabzsh_hokimi аккаунтига боғланиш талаб этилади. "Фуқаро мурожаатлари тўғрисида"ги қонундан келиб чиққан ҳолда, исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ёки телефон рақамингизни қолдиришингизни сўраймиз. Шахси аниқ бўлмаган (аноним) мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги мумкин.

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
481 views13:10
Ochish/sharhlash
2021-01-31 15:23:14
Зойир Мирзаев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 1 февралдан бошлаб қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқди.

Шунингдек, ўринбосарга тенглаштирилган ҳоким маслаҳатчилари ҳам қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқиб, вилоят шифохоналарида саломатлигини тиклаб олишади.

Aввалроқ, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига йўл олишгани, уларни "Қарши темир йўл" вокзалидан кузатиш маросимида Зойир Мирзаев иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Вилоят ҳокимлиги Aхборот хизмати.
Каналга уланиш @qashvilhokimligi
568 views12:23
Ochish/sharhlash