Get Mystery Box with random crypto!

ЙЎЛИДАН АДАШГАНЛАРГА ТЎҒРИ МОТИВАЦИЯ БЕРАЙЛИК! Шаҳрисабз шаҳа | Shahrisabz shahar hokimligi

ЙЎЛИДАН АДАШГАНЛАРГА ТЎҒРИ МОТИВАЦИЯ БЕРАЙЛИК!

Шаҳрисабз шаҳар ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳисобида ҳозирги кунда 217 нафар назорат остидаги шахслар жазо муддатини ўтамоқда. Шулардан 29 нафари ёшлар ва 16 нафарини аёллар ташкил қилади. Жорий йилнинг январь ойида жазони ўташ мобайнида меҳнатга тўғри муносабатда ёндашиб, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонда бўлган 11 нафар пробация рўйхатига олинган фуқаро фаолияти кўриб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан ЖКнинг 73-моддасига асосан 4 нафар аёллар, 3 нафар ёшлар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Гуруҳ томонидан жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг 5 нафарини ишга жойлаштиришга кўмаклашилди.

Пробация гурухи катта инспектори катта лейтенант Дилшод Ўринов бўлим рўйхатида турган шахсларни оилавий шароити, меҳнатга жалб этилганларни ҳатти–ҳаракатлари бўйича доимий равишда хабардор бўлмоқда.