Get Mystery Box with random crypto!

Таълим тарбияда эътиборли бўлайлик! Илм пойдеворини ўз вақтид | Shahrisabz shahar hokimligi

Таълим тарбияда эътиборли бўлайлик!

Илм пойдеворини ўз вақтида  шакллантирган ёшлар келажакда ўз йўлларини топишда асло адашмайдилар. Шаҳрисабз шаҳар ҳокими А. Сулаймонов фаоллар билан 4-сектор ҳудудини кўздан кечириш жараёнида Туризм сервис касб–ҳунар коллежи талабаларининг ўқишларини ҳам назоратдан ўтказди. Талабалар билан сўҳбатлашиб, уларни фанлардан ўзлаштиришлари, дунёқарашлари билан дўстона қизиқиб ўзаро савол жавоб қилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тўртинчи сектор ҳудудида бугунги кунда 9 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган.

Кўздан кечириш жараёнида шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳам суҳбатлашиб, муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, мазкур сектор ҳудудидаги ички йўлларни тартибга келтириш, тош шағал ётқизиш ишларини бажариш, ободонлаштириш, чиқиндиларни тезроқ олиб кетишни ташкил этиш хусусида тегишли топшириқларни берди.