Get Mystery Box with random crypto!

ҲАМКОРЛИКДА ҲИКМАТ КЎП 2-касб ҳунар мактаби биносида жойлашг | Shahrisabz shahar hokimligi

ҲАМКОРЛИКДА ҲИКМАТ КЎП

2-касб ҳунар мактаби биносида жойлашган 3-секторда Шаҳрисабз шаҳар ҳокими, шаҳар кенгаши депутати А. Сулаймонов маҳалла фуқоролар йиғини раислари билан учрашди. Сектор ҳудудида жами бўлиб 33 минг аҳоли яшаб келмоқда. Секторга шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Шуҳрат Чориев раҳбарлик қилади. Сектор котиби Беҳзод Эргашев маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарини шакллантириш, коммунал тизимдаги муаммоларни ҳал этишда доимий равишда маълумотларни шакллантириб бормоқда. 

Шаҳар ҳокими бугунги кунда Президентимиз, вилоятимиз ҳокими томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қўйилаётган талаблар, уларни бажаришда амалий кўмаклашиш, янги ташаббус ва ғояларни қўллаб қувватлаш хусусида йиғилганларга ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Ҳа, ҳар бир ишда ҳамкорлик қилиш, ёшларга йўл кўрсатиш, мотивация бериш бугунги кун талабидир.