Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳар ҳокими иккинчи секторда бўлди.    Сир эмаски, кўпчилик | Shahrisabz shahar hokimligi

Шаҳар ҳокими иккинчи секторда бўлди.
  

Сир эмаски, кўпчилик аҳоли секторлар ҳақида тасаввурга ҳам эга эмаслар. Аммо шаҳар прокурори Б.Бекбутаев раҳбарлик қилиб келаётган 2-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг деярли кўпчилиги булар ҳақида маълумотга эга. Сектор ҳудудида 10 та маҳалла жойлашган. Аҳоли сони 33 минг нафардан зиёд. Шаҳар ҳокими 2-секторда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғини раислари, 7 та умумий ўрта таълим мактаби директорлари, 9 та МТМ раҳбарлари ва фаоллар билан учрашиб, очиқ, ошкора сўҳбат олиб борди. “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига рўйхатга олинганларга  эътибор қаратиш, атроф муҳит тозалиги, ободонлаштириш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, кредит олиш билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтди.

Бугун ҳаммамиз ватан тақдири учун дахлдор эканлигимизни таъкидлаб, кечаги кун бугун, бугун эса эрта бўлолмаслигини, уйқудан  ўйғониб ўзлигимизни намоён этишимиз, камчиликларни тугатиб, амалий ишга ўтишимиз ҳақида қимматли фикрларини билдирди.