2022-09-01 12:08:44
Айрим шахслар хизмат турар жойидан кўчирилганда уларга бошқа уй берилади
Хизмат турар жойларида яшаётган қуйидаги шахслар хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади:
I ва II гуруҳ ногиронлари;
1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;
ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;
ногирон фарзандлари бўлган оилалар;
тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;
хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;
лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;
ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;
ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;
хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;
вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
758 views09:08