Get Mystery Box with random crypto!

Энди вилоятларда ҳам ипотека марказлари очилади Президентнинг | The Delusional

Энди вилоятларда ҳам ипотека марказлари очилади

Президентнинг тегишли фармонига асосан:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан йил якунига қадар уй-жойлар ва ипотека кредити олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади ҳамда ушбу ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш ташкилотларининг сотув офислари, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассалари ҳамда хусусий нотариал идоралар жойлаштирилади.

Илгари бундай марказлар вилоятларда мавжуд эмас эди. Эндиликда, ушбу янги марказлар орқали фуқароларга ипотека хизматлари кўрсатишнинг янгича тизими яратилади ҳамда аҳоли уй-жойни сотиб олиш, олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ва уй нархини тўлаш каби масалаларни бир жойда ҳал қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир ҳафта муддатда аҳолига уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда ипотека кредити ажратиш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи қарор қабул қилиниши назарда тутилган.

Ипотека марказлари қандай фаолият юритиши, ўзи нима иш қилиши ҳақида батафсил бу ерда ёзганмиз.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|