Get Mystery Box with random crypto!

Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити | The Delusional

Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилиши мумкин

Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида

Унга кўра:

Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.

Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

Қонун 10 апрелдан кучга кирди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|