Get Mystery Box with random crypto!

SAYYID SAFO | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi sayyidsafo — SAYYID SAFO | Расмий канал S
Telegram kanalining logotibi sayyidsafo — SAYYID SAFO | Расмий канал
Kanal manzili: @sayyidsafo
Toifalar: Adabiyot , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.59K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Зайд ибн Ҳориса» жомеъ масжиди собиқ имом-хатиби Устоз Саййид Абдулбоситхон домла Сафохон ўғлининг шахсий саҳифаси
Мурожаат учун: @SayyidSafo_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 16:43:27
#Мултфилим

1. Imom al-Buxoriy 1-qism | Имом ал-Бухорий 1-қисm

Болажонларга албатта намойиш қилиб беринг!

Каналимизни кузатишда давом этинг!

@SayyidSafo
231 views13:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:43:07 Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари! Каналимиз илм-маърифатни катталарга улашиш билан бир қаторда, ёш болаларимиз учун ҳам дастурлар ишлаш ҳаракатидамиз, зеро, фарзандларимиз таълимда улғайиши сиз ва бизнинг бурчимиз! Шунинг учун сиз азизларга, болажонларимизга ўқиб бериш учун #Эй_фарзанд
туркум остида сабоқлар бериб келмоқдамиз. Бугундан янги дастурни тиклашда, болажонларимиз бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун исломий, таълим тарбияга бой ва ислом насиҳатлари жамланган мултфилимларни , #Мултфилим
туркуми остида кун давомида жойлаб борамиз! Ўйлаймизки болажонларимизга албатта намойиш қилиб берасизлар. Оллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом айласин! Оқибатида ўзи рози бўладиган амаллар билан сийласин!

Болажонларга албатта намойиш қилиб беринг!

Каналимизни кузатишда давом этинг!
@SayyidSafo
245 views13:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:51:00
#Долзарб_мавзу

Қабрдаги икки қўриқчи фаришта

Устоз Саййид Абдулбоситхон домла

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
536 views11:51
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:17:57 #Кун_хадиси

عَنْ أبي طَلْحَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ :
سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: 

" لا تَدْخُلُ المَلائِكَةُ بَيْتًا فِيهِ كَلْبٌ وَلا صُورَةٌ ".

مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Талҳа разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: 
Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмайдилар» — деб айтаётганларини эшитдим». 

Муттафақун алайҳ.  

Ушбу ривоят зоҳирига кўра, ит ва жонли нарсалар сурати бор уйга ҳеч қандай фаришта кирмайди. Аммо баъзилар банда амалини ёзиб борувчи ва уни ҳимоя қилишга вакил қилинган фаришталар бундан мустаснодир, дейишган.
Имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ёзган шарҳида: “Ит ва сурат бор уйга кирмайдиган фаришталар раҳмат, барака ва истиғфор фаришталаридир. Аммо ҳафаза фаришталари ҳар бир уйга киради, улар одам боласи қилган амалларни ёзиб боришга буюрилгандирлар”, деган.
Хаттобийга кўра, уйда овчи ва қўриқчи итнинг бўлиши ёки гилам ва ёстиқларда суратлар борлиги у ерга фаришталар киришини ман қилмайди.
Шариатимиз итни фақат зарур ҳожат учунгина сақлашга рухсат берган. Ҳозирда ривожланган тиббиёт илми итнинг жасадида ва айниқса унинг сўлагида инсоннинг соғлиғига зарар берадиган жуда кўп микроблар бор экани ва у микробларни тупроқ кетказишини аниқлаган. Шариатимиз эса бундан 14 аср муқаддам ит теккан идишни тупроқ билан ювишга буюрган.

Уламолар ит бор уйга нима сабабдан фаришталар кирмаслигига қуйидаги сабабларни келтиришган:
1. Итнинг асли нопокдир. Ҳатто у турган жойни сув қуйиб поклаш ҳақида ривоят бор.
2. Ит шайтонлардандир.
3. Ит нажосат нарсаларни егани боис унга ҳам нопок нарсалар илашиб қолади.
4. Итнинг ҳиди ёқимсиз экани.
Хулоса қиладиган бўлсак, бирон зарурат туғилмаса, ит боқмаслик керак. Агар уй ёки бирон жойни қўриқлаш, яна бошқа хизматларда итларга ҳожат бўлса, у ҳолда боқиш жоиз. Шунчаки қизиқиш учун ит боқиш тўғри эмас.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
684 views10:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:26:25 #Эй_фарзанд

ИМОН ҚАЛЪАСИ

Имон беш бурчли қалъага ўхшайди,
Биринчи буржи олтиндан, иккинчи буржи кумушдан, учинчи буржи пўлатдан, тўртинчи буржи тунж (бронза, руҳ) дан, бешинчи буржи мисдан.
Қалъа ичига ўғри кирса, қимматли нарсаларни ўмаради. Имон қалъасининг ўгриси — шайтон.
Мис буржи — адабдир. Адаб бўлмаган жойга шайтон киради. Адаб буржига шайтон йўллай олмайди. У зотнинг имони озод, нажот топади. Пўлат деганимиз вужуд, темир деганимиз тандир. Тунж деганимиз фарздир. Кумуш деганимиз — ихлос. Олтин деганимиз - Аллоҳга яқинлик.
Кимнинг адаби бўлса, суннатга йўл топади.
Суннатга амал қилган ихлосга йўл топади. Ихлосли киши Аллоҳга яқинлашади. Яқинликка эришган эса Аллоҳга восил бўлади.Адабга эътибор этмаган суннатдан узоқ қолади. Суннатга аҳамият бермаганнинг фарзи қусурли бўлади. Фарзи қусурли бўлганнинг самимияти бўлмайди.Берганини Аллоҳ розилиги учун берган, севганини Аллоҳ ризоси учун севган, севмаганини тағин Аллоҳ ризолиги учун севмаган кишининг имони комилдир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
Эй, севимли ашобим! Қиёматгача келгувчи умматларим! Одоби, хулқ-атвори, тарбияси, табиати
гўзал бўлиб, инсонларга яхшилик қилувчингиз сизларнинг имонда мукаммалингиздир.
Ҳақиқатан бу тўғрида Аллоҳ марҳамат этади:
Шубҳасиз, сиз буюкахлоқ соҳибисиз.(Қалам сураси, 4-оят)
Бу оятда Аллоҳ Ҳабибини васф этмоқда, мақтамоқда. Агар бир киши гўзал ахлоққа эга бўлса, Пайғамбаримизнинг ахлоқлари билан (с.а.в.) ахлоқланган бўлади. Лининг ахлоқи билан ахлоқланган, Лининг йўлини тутган бўлади.
Шундай киши қўрқувдан холи ва кутганига ноил бўлади. Яъни кутган маънавий мақомига,
маънавий юксакликларига эришади. Ҳақиқий уммат бўлиш билан шарафланади.
Киши кўнглига ёмон бир фикр келса, унинг ёмонлигини билмоқ имондандир.
Саҳобаи икромдан баъзилар бир кун Пайғамбаримизга (с.а.в.) шундай дедилар:
Ё Расулуллоҳ (с.а.в.)! Баъзан кўнглимизга шундай ёмон фикрлар келадики, бундан кўра оловда ёнганимиз яхшироқ. Бу ёмон, ярамас фикрлардан сўнг бадтар беҳузур бўламиз.
Пайғамбар (с.а.в.) шундай жавоб бердилар:
Бундай ёмон нарсалар кўнглингизга келганда ёмонлигини билишингиз имондандир. Чунки кўнгилга яхши нарсалар келганидек, ёмон нарсалар ҳам кела олади.
Эй, фарзанд!
Имони мукаммал бўлишини истаган киши камтарин, тавозеъли бўлиши керак. Имони комил бўлишни истамоқ ва буни таъминлашга киришиш ҳар мўминнинг вазифасидир. Ўзини инсонларнинг энг заифи, яъни
ибодати энг ками деб билиши камолотидан нишонадир.
Икки нарса мўминнинг имонини комил қилади, камолотга етказади:
1.Ўзини мўминларнинг, инсонларнинг энг заифи, яъни энг заиф имонлиси деб билиш.
2.0ъзи камбағал бўла туриб, муҳтожларга ёрдам беришга шошилиш.
Эй, фарзанд!
Имон бор жойга ичкилик кирмайди.
Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
Тўрт нарса имонни фалокатга судрайди:
1. Билганига амал қилмасдан, билмаганига амал қилиш.
2. Билганини ўргатмаслик.
3.Билмаганини орланиб сўрамаслик.
4.0ърганганга тўсиқ бўлиб, ўрганмоққа қўймаслик.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
761 views08:26
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:14:15
#Долзарб_мавзу

Кофир ёки Мунофиқлар қабрда қандай холатда бўлади?

Устоз Саййид Абдулбоситхон домла

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
891 views07:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:22:55 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир куни Ҳасан Басрий хузурларига бир аёл келиб, шундай деди:
— Эй, Аллоҳнинг дўсти! Сизга саволларим бор, жавоб беришингизни истайман,
— Сўранг, — дедилар Ҳасан Басрий.
— Эй.. Имом! Дин покииги, дин гавҳари, дин хазинаси нима?—деди аёл
Ҳасан Басрий хазратлари:
— Сиз айтинг, биз ҳам эшитиб, ўрганайлик, — дедилар. Аёл айтдиларки:
—Дин поклиги— таҳорат олмоқдир.
Дин гавхари— Аллоҳдан қўрқмоқдир,
Дин хазинаси— Ҳамддир. Аёл яна қўшимча қилди.
Дин маъдори — ҳаёдир. Аллоҳ ҳаёли қулини мақтайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «ҳаё- имоннинг бир бўлаги эканини билдирганлар,
Ҳасан Басрий бу аёл сўзларини эшитиб, севинчдан ҳайрату ҳаяжонга тушдилар, аёлнинг сўзига мухлис бўлдилар.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
829 viewsedited  06:22
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:20:12 #Сафар_ойи

Сафар ойида уйланиш, тўй қилиш ҳаромми?

Сафар ойида турмуш қуриш, тўй қилиш мумкин.

Сафар ойида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.

Набий саллаллоху алайхи васаллам: "Сафар ойидан шумланиш йўқ", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Сафар ойида уйланишдан қўрқиш, шумланиш иймоннинг заифлашувига олиб келади. Ва бу нотўғри эътиқоддир. Ҳар бир кун, ой Аллоҳнинг кунларидир. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдандир.

Сафар ойини ирим қилиб шумланиш, унда ёмонлик бор, ҳосиятсиз, деб ишониб, никоҳдан қочиш, катта харидлар қилмаслик, кўчишни ортга суриш илмсизлик аломатидир.

Сафар ойи бахтсизлик келтирмайди. Ирим-сирим, шумланиш нотўғри эътиқодларни келтириб чиқаради.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
800 views05:20
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:23:55
#Тўхта_эйй_Уммат

Абу Масъуд ал-Ансорий (р.а.) ривоят қиладилар: «Набий алайҳиссалом ит сотиб, фоҳишалик ҳамда коҳинлик (фолбинлик) қилиб топилган пулни ишлатишдан қайтарганлар.

(Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари)

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
818 views04:23
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:16:25 #Долзарб_мавзу

Толиби илмлар мақсадини тўғирлаб олиши зарур!

Устоз Саййид Абдулбоситхон домла

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
865 views03:16
Ochish/sharhlash