Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ Бир куни Ҳасан Басрий хузурларига бир аёл кели | SAYYID SAFO | Расмий канал

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир куни Ҳасан Басрий хузурларига бир аёл келиб, шундай деди:
— Эй, Аллоҳнинг дўсти! Сизга саволларим бор, жавоб беришингизни истайман,
— Сўранг, — дедилар Ҳасан Басрий.
— Эй.. Имом! Дин покииги, дин гавҳари, дин хазинаси нима?—деди аёл
Ҳасан Басрий хазратлари:
— Сиз айтинг, биз ҳам эшитиб, ўрганайлик, — дедилар. Аёл айтдиларки:
—Дин поклиги— таҳорат олмоқдир.
Дин гавхари— Аллоҳдан қўрқмоқдир,
Дин хазинаси— Ҳамддир. Аёл яна қўшимча қилди.
Дин маъдори — ҳаёдир. Аллоҳ ҳаёли қулини мақтайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «ҳаё- имоннинг бир бўлаги эканини билдирганлар,
Ҳасан Басрий бу аёл сўзларини эшитиб, севинчдан ҳайрату ҳаяжонга тушдилар, аёлнинг сўзига мухлис бўлдилар.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo