Get Mystery Box with random crypto!

SAYYID SAFO | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi sayyidsafo — SAYYID SAFO | Расмий канал S
Telegram kanalining logotibi sayyidsafo — SAYYID SAFO | Расмий канал
Kanal manzili: @sayyidsafo
Toifalar: Adabiyot , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.59K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Зайд ибн Ҳориса» жомеъ масжиди собиқ имом-хатиби Устоз Саййид Абдулбоситхон домла Сафохон ўғлининг шахсий саҳифаси
Мурожаат учун: @SayyidSafo_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-29 03:01:23
#Тонг_Отди

Хижрий 1444 - йил, Сафар ойининг 1-куни муборак бўлсин!

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!

Хайрли тонг!

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.5K views00:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:19:56
#Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг:
@SayyidSafo
1.4K views18:19
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:35:00 #Сафар_ойи

Сафар ойида қандай дуо ўқилади?

Сафар ойида ўзига хос ибодат йўқ. Сиз қўшимча ибодатларда ғайратли бўлишингиз, нафл намоз ўқишингиз, Қуръон тиловат қилишингиз, душанба, пайшанба ва "ойдин кечаларда" рўза тутишингиз мумкин.
Хайр-эҳсон қилинг, бошқаларга ёрдам беринг, оилавий алоқаларни мустаҳкамланг - булар сафар ойида қилган энг яхши ибодатларингиз бўлади.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч "ойдин кеча"нинг кундузларида: 13, 14 ва 15 кунлари рўза тутишимизга буюрдилар" ва бошқа ривоятда ... "Булар тўла бир ой рўза тутишга тенг", дейилган" (Насоий ривояти (2422, 2423), ҳасан ҳадис).

Шунингдек, Сафар ойида Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилишингиз мумкин:

اَللّهُمَّ فَرِّجْنَا بِدُخوُلِ الصَّفَرِ وََاخْتِمْ لَنَا بِالْخَيْرِ وَ الظَّفَرِ

“Эй Аллоҳим! Бизни Сафар ойига кириш билан хурсанд эт. Якунини биз учун яхшилик ва ғалаба қил".

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.3K views15:35
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:50:27 Сафар ойидан шумланишга қарши фақат тушунтириш ишлари олиб бориш билан кифояланиб қолинмади, балки амалий ва намунали ишлар ҳам қилинди. Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига тамоман зид ўлароқ бу ой Исломда «Сафарул хайр» (Сафар яхшилик) деб номланди. Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид ўлароқ Исломда кўпгина ишлар айнан сафар ойида бошланди. Масжиди Набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди. Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом сафар ойида сафарга чиқиб Хайбарни фатҳ қилдилар. Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар.
Манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида ўз қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди. Сафар ойидан шумланишни йиғиштирайлик. Билмаганларга ҳам бу ой тўғрисида ўзимиз билган исломий ҳақиқатни етказайлик.
Алҳосил, халқимиз ичида ҳанузгача бидъат-хурофот ва ирим-сиримга берилиб, сафар ойида қилинадиган хайрли ишларни бошқа ойларга кўчирадиган, бошқаларнинг фикрини чалғитиб соф Ислом таълимотидан йироқлаштириб қўяётган айрим кимсалар юқорида айтилган гаплардан ўзларига тегишли хулоса чиқариб олсалар, айни муддао бўлур эди.

Халқимизда «Хайрли амаллар кечиктирилмайди», деган ҳикматли ибора бежиз айтилмаган.

Ҳақ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоят йўлидан боришимизни, турли бидъат ва хурофотлардан эҳтиёт бўлишимизни, Ўзи рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимизни насиб айласин!

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.3K views12:50
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:50:27 #мухим

Хижрий 1444 - йил, 1 - Сафар ойи.
Милодий 2022 - йил, 29 - Август


Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун юборилганликлари барчамизга маълум. Илоҳий таълимотда қазою қадарга имон келтириш Ислом динимиз асосларидан биридир. Шундай экан, инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни ҳам тақдирдан деб билиш, у бандага Аллоҳнинг иродаси билангина етади дейиш энг тўғри йўлдир. Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича баён қилинган: «Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга имон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир» (Тағобун сураси,11-оят).
Айрим кимсаларнинг ой, кун, жой ва одамлардан шумланиши, улардан ёмон фол очиши уларнинг нодонлигига ва Ислом таълимотидан бехабарлигига далолат қилади. Шумланишлик борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак хадис шарифларида: «Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайди. Улар: хасад, бадгумонлик ва иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтманг. Гумону шубҳа қилсангиз, уни хақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутманг. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг!» (Абу Яъло ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисда жоҳилият ақидасидан огоҳлантириб айтдиларки: «Эътиқод юзасидан бир касалликни иккинчи бир кишига ўтиши қатъий қилинмайди, магар Аллоҳ таоло хоҳласагина ўтади. Шариати исломияда ирим қилиш йўқ, у жоҳилият қолдиқларидан бўлиб, мусулмонлар орасида тарқалган зарарли ақидадир. Вафот этган одамнинг руҳи келиб, турли жониворлар шаклида чирқиллаб туриши ҳам йўқдир. Чунки одамлар ўйлаганидек, бойўғли сайраганида ёки ин қурганда, дарахт қуриб, уйлар вайронага айланмайди, аксинча, бойўғли қуриган дарахтларни ва вайроналарни қидириб топиб, ўша жойларгагина ин қуради. Чунки унинг емиши бўлмиш сичқон ва каламушлар, одатда, худди ана шундай ерларда бўлади. Сафар ойидан ҳам ирим қилиш, шумланиш нотўғри» (Муттафақун алайҳ).

Ҳар вақт ва ҳар бир амалда Аллоҳнинг ўзига таваккул этиш зарур. Зеро, Аллоҳ таоло Қурони каримда бундай марҳамат қилади: «...Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ ўзи (ҳохлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 3-оят).

Ҳозирги кунда ҳам халқимиз орасида бундай бемаъни фикр ва ирим-сиримлар учраб туради. Масалан, йўлда кетаётган одам олдидан қора мушук ўтиб қолса, бир фалокат юз беради деб тушунади. Кечаси қичқирган хўрозни бехосият деб ҳисоблаб, уни сўйиб юбориш керак деб ўйлайди. Бу ишларнинг нотўғрилигини қуйидаги ҳадис исботлайди: Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вақтики хўроз қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳ таолонинг фазлини сўранг, чунки хўроз фариштани кўрганда қичқиради». Вақтики эшакни ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан паноҳ тиланг, чунки эшак шайтонни кўрганда ханграйди”, деганлар.

ДАВОМИ
1.2K views12:50
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:56:04 #Долзарб_мавзу

Толиби илм доим риёзатта бўлсин

Устоз Саййид Абдулбоситхон домла

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.0K views11:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:30:36
#Қачон_Қуръон_тиловат_қилинса

Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз. 
Аъроф сураси 204 - оят

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.1K views09:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:43:09 СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!

Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:

Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.

Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

@SAYYIDSAFO
1.5K views08:43
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:00:36
#УМРА

Қубо масжидидаги фазилатли воқеалар ва масжидининг ажойиб сир-асрорлар

Устоз Саййид Абдулбоситхон домла

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:01:33 НООДАТИЙ ПАРДОЗ

Бир мўмина аёлдан қандай воситалар билан чиройли пардоз қилиши ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди:
"Лабларим учун доим ростгўйликдан фойдаланаман. Овозим чиройли бўлиши учун Қуръон ўқийман. Кўзларимни раҳмат ва меҳр-шавқат ила бўяйман. Қўлларим учун эҳсон қиламан. Қад-қоматимни келишган ва доим тик тутиш учун ҳаққонийликдан фойдаланаман. Қалбимга эса Аллоҳ таолога чин дилдан ихлосу-муҳаббат қилиб безак бераман”.

Ибрат: агар пардозлар ростгўйлик, Қуръон қироати, раҳм, меҳр-шафқат, эҳсон, ҳаққонийлик, ихлосу муҳаббат бўлса, нафақат зоҳир, балки ботин ҳам гўзал бўлади.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.6K views05:01
Ochish/sharhlash