Get Mystery Box with random crypto!

#Эй_фарзанд ИМОН ҚАЛЪАСИ Имон беш бурчли қалъага ўхшайди, | SAYYID SAFO | Расмий канал

#Эй_фарзанд

ИМОН ҚАЛЪАСИ

Имон беш бурчли қалъага ўхшайди,
Биринчи буржи олтиндан, иккинчи буржи кумушдан, учинчи буржи пўлатдан, тўртинчи буржи тунж (бронза, руҳ) дан, бешинчи буржи мисдан.
Қалъа ичига ўғри кирса, қимматли нарсаларни ўмаради. Имон қалъасининг ўгриси — шайтон.
Мис буржи — адабдир. Адаб бўлмаган жойга шайтон киради. Адаб буржига шайтон йўллай олмайди. У зотнинг имони озод, нажот топади. Пўлат деганимиз вужуд, темир деганимиз тандир. Тунж деганимиз фарздир. Кумуш деганимиз — ихлос. Олтин деганимиз - Аллоҳга яқинлик.
Кимнинг адаби бўлса, суннатга йўл топади.
Суннатга амал қилган ихлосга йўл топади. Ихлосли киши Аллоҳга яқинлашади. Яқинликка эришган эса Аллоҳга восил бўлади.Адабга эътибор этмаган суннатдан узоқ қолади. Суннатга аҳамият бермаганнинг фарзи қусурли бўлади. Фарзи қусурли бўлганнинг самимияти бўлмайди.Берганини Аллоҳ розилиги учун берган, севганини Аллоҳ ризоси учун севган, севмаганини тағин Аллоҳ ризолиги учун севмаган кишининг имони комилдир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
Эй, севимли ашобим! Қиёматгача келгувчи умматларим! Одоби, хулқ-атвори, тарбияси, табиати
гўзал бўлиб, инсонларга яхшилик қилувчингиз сизларнинг имонда мукаммалингиздир.
Ҳақиқатан бу тўғрида Аллоҳ марҳамат этади:
Шубҳасиз, сиз буюкахлоқ соҳибисиз.(Қалам сураси, 4-оят)
Бу оятда Аллоҳ Ҳабибини васф этмоқда, мақтамоқда. Агар бир киши гўзал ахлоққа эга бўлса, Пайғамбаримизнинг ахлоқлари билан (с.а.в.) ахлоқланган бўлади. Лининг ахлоқи билан ахлоқланган, Лининг йўлини тутган бўлади.
Шундай киши қўрқувдан холи ва кутганига ноил бўлади. Яъни кутган маънавий мақомига,
маънавий юксакликларига эришади. Ҳақиқий уммат бўлиш билан шарафланади.
Киши кўнглига ёмон бир фикр келса, унинг ёмонлигини билмоқ имондандир.
Саҳобаи икромдан баъзилар бир кун Пайғамбаримизга (с.а.в.) шундай дедилар:
Ё Расулуллоҳ (с.а.в.)! Баъзан кўнглимизга шундай ёмон фикрлар келадики, бундан кўра оловда ёнганимиз яхшироқ. Бу ёмон, ярамас фикрлардан сўнг бадтар беҳузур бўламиз.
Пайғамбар (с.а.в.) шундай жавоб бердилар:
Бундай ёмон нарсалар кўнглингизга келганда ёмонлигини билишингиз имондандир. Чунки кўнгилга яхши нарсалар келганидек, ёмон нарсалар ҳам кела олади.
Эй, фарзанд!
Имони мукаммал бўлишини истаган киши камтарин, тавозеъли бўлиши керак. Имони комил бўлишни истамоқ ва буни таъминлашга киришиш ҳар мўминнинг вазифасидир. Ўзини инсонларнинг энг заифи, яъни
ибодати энг ками деб билиши камолотидан нишонадир.
Икки нарса мўминнинг имонини комил қилади, камолотга етказади:
1.Ўзини мўминларнинг, инсонларнинг энг заифи, яъни энг заиф имонлиси деб билиш.
2.0ъзи камбағал бўла туриб, муҳтожларга ёрдам беришга шошилиш.
Эй, фарзанд!
Имон бор жойга ичкилик кирмайди.
Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
Тўрт нарса имонни фалокатга судрайди:
1. Билганига амал қилмасдан, билмаганига амал қилиш.
2. Билганини ўргатмаслик.
3.Билмаганини орланиб сўрамаслик.
4.0ърганганга тўсиқ бўлиб, ўрганмоққа қўймаслик.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo