Get Mystery Box with random crypto!

SAYYID SAFO | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi sayyidsafo — SAYYID SAFO | Расмий канал S
Telegram kanalining logotibi sayyidsafo — SAYYID SAFO | Расмий канал
Kanal manzili: @sayyidsafo
Toifalar: Adabiyot , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.59K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Зайд ибн Ҳориса» жомеъ масжиди собиқ имом-хатиби Устоз Саййид Абдулбоситхон домла Сафохон ўғлининг шахсий саҳифаси
Мурожаат учун: @SayyidSafo_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 17:16:00 #Эй_фарзанд

ТАВҲИД БАҲСИ

Эй, фарзанд!

Тавҳид — Аллоҳни бир деб билмоқдир. Тавҳид калимаси:
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ. Шаҳодат калимаси: АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ.
Тавҳид калимасининг маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг элчисидир.
Шаҳодат калимасининг маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг қули ва
расули эканлигига иқрорман».
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дейдилар:
Бир киши «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ деса, тавҳид калимаси шундай дейди:
Ё, пок Парвардигоро! Мени айтган қулингни кечирмагунингча, мен тинчланмайман! Аллоҳ фазли билан шундай дейди: "Иззатим ва Жалолим, Жамолим ва Камолим ҳаққи Мени зикр этган бандамни кечирдим."

Эй, фарзанд!

Тавҳид калимасини айтган кимсани маҳшаргоҳда бир гуруҳ малаклар зиёрат этадилар. Уни маҳшар
даҳшатларидан қўриқлайдилар.
Аллоҳ Мусога (а.с.) Тур тоғида шундай марҳамат этди:"Ё Мусо! Маҳшар ерида фаришталар сени зиёрат этишларини истасанг, тавҳид калимасини кўп зикр
эт!"

Эй, мўмин киши! Тавҳид калимасини тил билан зикр этиб, асло дилда шубҳага тушма! Шубҳага
тушиш - жаҳаннамга тушиш кўприги (сабабчиси).Бундай кишига шафоатчи йўқ.

Эй, фарзанд!

Калимаи тавҳидни кўп зикр қилгин.
Тур тоғида Мусо (а.с.) сўрадилар:
Аллоҳим! «Ла илаҳа иллаллоҳ дея зикр этгувчи қулингга қандай ҳақ ато этгайсан?» Эй,Мусо! Ўша қулимдан рози бўлиб, жаннати Аълода Жамолим билан шарафлантираман!
Калимаи тавҳид фазилати ва уни зикр этганга бериладиган ҳақ таърифга сиғмас даражада. Бунинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи тайин, тақдир ва эҳсон этади.Аллоҳ хитоб (мурожаат) этади:
Эй, фаришталарим! Шоҳид бўлинг, тавҳид калимасини ишониб ҳатто бир марта зикр этган қулимни афв этдим, кечирдим! Ишониб тавҳид калимасини бир бор айтганнинг барча гуноҳлари тўкилади.Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этади: "Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Аллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрг минг гуноҳини ҳам кечиради!"
Асхоби икромдан савол бўлди:
Ё Расулуллоҳ (с.а.в.)! Ўша кишининг тўрт минг гуноҳи бўлмасачи?
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этдиларки: "Оила аъзоларининг, қариндош-уруғларининг, қўни-қўшниларининг ҳам гуноҳларини (қўшиб) кечиради!"

Эй, фарзанд!

Тавҳид калимасини зикр этишда давомли бўлиб, барокатидан фойдаланмоқ, гуноҳлардан фориғ
бўлмоқ зарур.Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар:Маҳшар майдонига бутун ҳаёти гуноҳлар билан ўтган бир кишини келтиришади. Фақат номаи
аъмолида бир марта тавҳид калимасини айтгани кўринади. Барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, тавҳид калимасининг савоби бир палласига қўйилади. Тавҳид калимасининг савоби оғир келгани учун жаҳаннамдан чиқарилади.

Эй, фарзанд!

Тавҳид калимасининг фазилати чексиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида шундай
дейдилар:Банда «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ! дея зикр этиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Бу
қуш кўтарилиб тўғри аршнинг остига жойлашади. Умри давомида уни айтган кишига Аллоҳдан мағфират
тилайди. Маҳшаргоҳда эса ўша кишининг қўлидан тутиб, тўғри жаннатга элтади».

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.3K views14:16
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:05:46 #Нафл_намозлар_баёни

Тавба намози

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича нафъ берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса (гапини) тасдиқ қилар эдим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни мағфират қилади», деганларини эшитдим. Сўнгра у зот: «Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар» оятини қироат қилдилар», деди»
Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Аслида тавба намозсиз ҳам хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз ила бўлгани кучли ва қабули осондир. Намоз мўминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳининг афсусида қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб тавба намози нияти ила икки ракат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, иккинчи бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират қилади.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.3K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:28:38 Киши бошқа ҳеч чораси қолмагунча, хусумат эшигига яқин йўламаслиги даркор. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдилар: «Ким ноҳақ бўлатуриб баҳс-мунозарани тарк этса, унинг учун жаннат чеккасида бир уй бино қилинади, кимки ҳақ бўла туриб тарк этса, унинг учун жаннатнинг
ўртасига (қаср) бино қилинади. Кимнинг хулқи гўзал бўлса, унинг учун жаннатнинг энг олий жойига (қаср) бино қилинади (Абу Довуд, Термизий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: Хусумат жуда хатарли ишдир! деб айтган эканлар.

Фасл

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Одамлар ҳидоятда бўлганларидан кейин фақат талашиб-тортишишга берилганлари
сабаблигина ҳақ йўлдан оғдилар, дедиларда, қуйидаги оятни ўқидилар:
Улар (бу мисолни) Сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқоқ қавмдирлар! (Зухруф сураси, 58).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Қуръон хусусида талашиб-тортишиш куфрдир (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ривояти).
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир! (Бухорий, Муслим ривояти).
Ривоят қилинишича, кимки хусуматлашаётганда билмасдан туриб тортишса, то тортишувни бас қилмагунча ғазаб остида бўлади.
Бошқа бир ривоятда шундай дейилган: Доим хусуматлашиб юришинг гуноҳкор бўлишингга кифоя қилади.
Асарда келганки: Сизларнинг устингиздаги нарсаларнинг энг қўрқинчлироғи – олимнинг адашиши, мунофиқнинг Қуръон хусусида талашиб-тортишиши ва бўйнингизни кесадиган дунё.

Фасл

Гапирганда фаросату балоғат билан сўзлайман деб чираниш, худди нотиқлардай виқор билан тушуниш қийин бўлган жумлаларни сўзлаш ва саж – қофияли қилиб гапиришга уриниш ортиқча такаллуф ҳисобланиб, макруҳдир. Аксинча, тингловчи дарҳол англаб оладиган
содда, тушунарли қилиб сўзлаш лозим.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта Аллоҳ сигир кавш қайтаргани сингари тилига эрк берадиган сўзамол кишиларни ёмон кўради (Термизий ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдилар: «Албатта сизларнинг менга энг суюклигингиз ва қиёмат куни ўрнингиз яқини – ахлоқи гўзалингиздир. Сизларнинг менга энг ёқимсизингиз ва қиёмат куни мендан энг узоғингиз – маҳмадоналар, таҳқирловчилар ва сафсатабозлардир (Термизий ривояти).
Билгинки, агар ҳаддан ошиш ва бемавридлик бўлмаса, хутбаю, маърузаларда чиройли услубда сўзлаш ҳеч қораланмайди. Чунки улар қалбларни Аллоҳ таолонинг тоатига
иштиёқли қилиш мақсадида айтилади. Бу борада эса нутқнинг гўзал ва равон бўлиши катта аҳамиятга моликдир. Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.1K views09:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:28:38 #Гуноҳи_Кабиралар

Ўн иккинчи гуноҳи кабира

ТОРТИШУВ, БАҲС-МУНОЗАРА ВА МУРОСАСИЗЛИК

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
(Эй Муҳаммад), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади (Бақара сураси, 204).
Яъни, шундай кимсалар борки, баён қилиш санъати етуклигидан гапираётган гапидан лол
қоласан, ҳайратланасан. Лекин улар ёлғончи, мунофиқдирлар. Уларнинг ҳунарлари бу дунёдагина ўтади. Охиратда эса қалбларидаги сирлардан бохабар бўлган, ғайбларни билгувчи Зотгина ҳоким бўлади.
... Ва ўзи (исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига
Аллоҳни гувоҳ келтиради» (Бақара сураси,204).
Яъни, аслида дили куфр ва мунофиқлик иллати билан муҳрланган бўлсада, ўзини иймонли деб даъво қилади ва бу даъвосини Аллоҳ шоҳид деб исботлашга уринади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчи бўлиб, ноҳақлик – ботил билан баҳс-мунозара қилади.
(Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-элиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди (Бақара сураси, 205).
Яъни, фасодни ёмон кўради, фасодчиларни ёқтирмайди. Ҳужжатул Ислом Фаззолий айтганлар: Баҳс-мунозара – ўзингни билимдон қилиб кўрсатиб, бошқани таҳқирлаш
ниятида хатосини изҳор этиб, таъна қилишингдир. Тортишув (мужодала) ўз мазҳабини бошқасидан устун қўйиш ва фикрини маъқуллашдан
иборат. Хусумат эса мол ёки бошқа бир кўзлаган нарсасини қўлга киритиш учун айтган гапида қатъий туриб олишдир. У гоҳида бирон нарсани ёқлаши, гоҳида эътироз қилиши мумкин. Баҳс-мунозарада эса фақат эътироз бўлади».
Имом Нававий айтадилар: Билгинки, тортишув гоҳ ҳақ, гоҳ ноҳақ бўлади. Аллоҳ таоло айтганки: «(Эй мўминлар), сизлар аҳли Китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-
мунозара қилинглар (Анкабут сураси, 46).
...Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала – мунозара қилинг! (Наҳл сураси, 125).
Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақат кофир бўлган кимсаларгина талашиб-
тортишурлар... (Фофир сураси,4).
Агар мужодала (тортишув) ҳақни аниқлаш ва уни қарор топтириш учун бўлса, у маҳмуд – мақталгандир. Бордию, ҳаққа қаршилик кўрсатиш учун ёки билмасдан туриб
қилинадиган бўлса, у қоралангандир. Мужодаланинг жоиз ва ножоизлиги хусусида ворид бўлган оятлар мана шу йўсинда нозил бўлган».
Айрим улуғлар дейдилар: Хусуматдан кўра динни кетказувчироқ, мурувватни камайтирадиганроқ ва қалбни машғул қиладиганроқ бирон нарсани кўрмадим. Инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш учун тортишиб туришдан бошқа иложи йўқ,
десангиз, Имом Фаззолийнинг қуйидаги сўзлари сизга жавоб бўлади: Билгинки, ноҳақлик билан, илмсиз бўлатуриб, хусуматлашган кимсалар қаттиқ қоралангандирлар.
Бу судда қайси тараф ҳақ эканини билмасдан туриб, илмсиз ҳолда хусуматлашиб кетган
даъвогарнинг вакилига ўхшайди.
Яна ҳақини талаб қилсаю, бироқ ҳаддидан ошса, муросасизлик қилиб ёлғон гапирса, хусуматчига азият етказадиган сўзларни сўзласа, бундай киши ҳам қораланган.
Худди шунингдек, хусуматчини бўйсундириш ва синдириш учун фақат саркашлик қилиб хусуматлашиш ҳам таъқиқланади. Бироқ мазлумнинг муросасизлик ва исрофга берилмасдан, чегарадан чиқмасдан,
саркашлик ва азият етказишни қасд этмасдан туриб, шаръий йўл билан ҳужжат келтириши ҳаром эмас. Лекин шундай бўлсада, хусуматни бутунлай тарк этгани маъқулроқ.
Чунки хусуматлашаётганда тилни мўътадил – адолат чегарасидан чиқармай тийиб туриш жуда мушкул. Бундан ташқари, хусумат қалбни нафратга тўлдиради, ғазабни
уйғотади. Фазаб келса, табиийки, хусуматчилар орасида кек, гина-кудурат ҳосил бўлиб,
уларнинг ҳар бири бошқасининг қайғусидан шодланадиган ва қувончидан хафа бўладиган ҳамда бир-бирининг ор-номусига тил текизадиган бўлиб қолади.
Хуллас, кимки хусуматлашса, ушбу офатларга дучор бўлади. Ҳеч бўлмаганда, қалби машғул бўлиб, ҳатто намозида ҳам ўй-ёди хусуматчисида бўлиб қолади. Зеро, хусумат, шунингдек, тортишув ва баҳс-мунозара ҳам ёмонлик манбаидир.

ДАВОМИ
975 views09:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:01:23
#Тўхта_эйй_Уммат

Абу Жуҳайфа (р.а.) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ит учун ва
қон олганлик учун ҳақ олмоқдан, баданга игна билан аломатлар чиздириш ва чизишдан
ҳамда судхўрликдан қайтардилар.

(Имом Бухорий ривоятлари)

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.1K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:31:00 #Эй_банда

Назарни очмасанг...

Эй банда!
-Назарни ибрат билан очмасанг ғафлатга боис.
-Ғафлат билан ўтса, охири хасратга боис. -Орзуни қанча камайтирсанг тоатга боис. -Ибодатларнинг қабули жаннату роҳатга боис.
Шундагина, жаннату, ҳуру қусур, қасру айвон сеники.


Олим бўлиш осон, Аммо... ёхуд (Мавлавий Мажруҳ Ёзявоний қиссалари) китобидан

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.1K viewsedited  04:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:01:08
#Ҳикматли_сўзлар

《 488-Ҳикмат 》

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.1K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 04:30:35 #Расулуллоҳ_мўъжизалари

80-мўъжиза

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўровчидан олдин унинг саволига жавоб берганлари

Вобиса Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. Хоҳлардимки, яхшилик ва гуноҳ амалларнинг бирортасини қолдирмасдан ҳаммасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраб, билиб олсам. Борганимда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг атрофларида мусулмонлардан бир жамоат фатво сўраб турган экан. Ораларини ёриб ўта бошладим. Улар: “Ўзингни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нари олгин, эй Вобиса”, дейишарди. Мен: “Ўтказиб юборинглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин келишимга йўл беринглар! Чунки у зот менга инсонларнинг энг маҳбуброғидир, йўл беринглар”, дер эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Вобисани ўтказиб юборинглар”, деб иккиуч бор такрорладилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин келиб, рўпараларига ўтирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Вобиса, бирор хабаринг борми, ёки мендан сўраш учун келдингми?” дедилар. Мен: “Йўқ, балки ўзингиз менинг нима сабабдан келганимни айтарсиз”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхшилик ва гуноҳлар ҳақида сўраб келдинг”, дедилар. Мен тасдиқладим. Бармоқларини мушт қилиб, кўкрагимга тираб: “Эй Вобиса! Қалбингдан фатво сўрагин! Ўзингдан фатво сўрагин!” деб уч марта такрорладилар, сўнг: “Агар (бир ишга) инсонлар сенга фатво берса ҳам, агар улар сенга фатво берса ҳам яхшилик (савоб иш) нафсинг у билан хотиржамлик топадиган нарсалардир. Гуноҳ эса нафсингда шубҳа уйғотадиган, қалбингда иккиланиш пайдо қиладиган нарсалардир”, дедилар».
Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад. “Муснад”, 4-жуз, 228-ҳадис.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.1K views01:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:01:14
#Тонг_Отди

Хайрли тонг

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)

Мана шу калимани ўқиш билан сиз улкан савобга эга бўлдингиз!

Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!


Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo
1.3K views00:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:42:24
#Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг:
@SayyidSafo
1.2K views18:42
Ochish/sharhlash